Тикувчилик корхоналари технологик жараёнининг схемаси
Хомашёни қабул қилиш пункти
Тайёрлов, бичув цехи
Хомашёни чиқиндилардан тозалаш
Тажриба цехи
Тикув цехи
Пардозлаш цехи
Тайёр маҳсулот омбори
IV. ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАЛАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛИШИ
Кичик тикувчилик корхоналарининг ҳажмий-фазовий композицияси икки асосий қисмдан иборатдир: маъмурий-маиший қисм ва ишлаб чиқариш қисмидан иборат бўлади. (2 –жадвал)
Корхона асосий ишлаб чиқариш хоналарини лойиҳалашда асосий ишлаб чиқариш майдонларининг аниқланган пропорцияларига асосланган. Агар асосий жами ишлаб чиқариш майдонини 100% деб қабул қилсак, у ҳолда тикув цехлари, тайёрлов, бичиш ва экспериментал цехларининг майдони берилган фоизларини ташкил этади. (3-жадвал)
Маъмурий –маиший қисм. Ишлаб чиқаришнинг ҳар хил турлари билан бир қаторда корхона таркибига бошқарув аппаратининг турли хизмат хоналари, аудиториялар, соғлиқни сақлаш ҳудудлари ва бошқалар ҳам киради. Ушбу категория маъмурий –маиший комплекс (ММК) деб номланадиган мажмуани ташкил этади ва у корхона билан биргаликда битта корпусда жойлашиши ва бошқа алоҳида корпусда ҳам жойлашиши мумкин. Лекин замонавий кичик тикувчилик корхоналарини лойиҳалашда ишлаб чиқариш цехларини, омборхоналарни, маъмурий-маиший қисмларни, шунингдек, инженерлик жиҳозлари хоналарини қоидага кўри битта умумий бинога жойлаштириш тавсия этилади. (4-жадвал)
Маъмурий-маиший қисм бинонинг ишлаб чиқариш бошқаруви ва ишчи-ходимларнинг маданий-маиший хизмати учун мўлжалланган хоналардан иборат бўлади. Замонавий кичик тикувчилик корхоналарида маъмурий-маиший қисм қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:
маъмурият;
боғловчи хоналар;
маиший хоналар (санитар-гигиеник мақсадлар учун);
хизматчи хоналар.
Ишлаб-чиқариш қисми. Тикувчилик корхонасининг ишлаб чиқариш
қисми асосан цехлардан иборат бўлиб, тайёрлов ва бичив цехи, тикув цехи, дазмоллаш хоналари, экспериментал цех, газламалар ва тайёр маҳсулотлар омбори жойлашади.
Ишлаб чиқариш майдонларидан ташқари хизмат кўрсатувчи хўжалик хоналари, (тайёр маҳсулотлар омбори, фурнитуралар омбори ва газламалар омбори) ёрдамчи хоналар, асосий ишлаб чиқаришни энергия, асбоб-ускуналар (трансформаторли станция, механик устахоналар ва х.к.) билан таъминловчи хоналар, хамда асосий ишлаб чиқаришдаги чиқиндилардан қўшимча маҳсулотлар тайёрлаш учун ишлаб чиқариш хоналарини кўзда тутиш лозимдир.
Тикувчилик корхонасини лойиҳалашда қурилишнинг техник иқтисодий жиҳатдан асослаб берилгандан кейин бошланади, унинг натижасида корхонанинг қуввати, унинг ишлаб чиқариш схемаси ва хили аниқланади. Сўнг корхона ишлаб чиқаришининг режали дастури тузилади, унда танлаб олинган ассортиментга боғлиқ равишда ишчилар умумий сонининг тақсимланиши таклиф этилади.
Корхонанинг лойиҳалашда юқорида қўйилган мақсадлардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги қатор босқичларнинг бажарилишидан ташкил топади:
лойиҳаланаётган корхона тўғрисидаги бошланғич маълумотларни
таҳлил қилиш ва корхона ишлаб чиқариш жараёнининг схемасини танлаш;
корхонанинг асосий ишлаб чиқариш майдонларини ҳисоблаш;
корхонанинг ишлаб чиқариш майдонлари билан биргаликда битта
корпусга кирувчи ноишлаб чиқариш майдонларини ҳисоблаш;
корхонанинг асосий корпусини қаватлар сонини аниқлаш ва устунлар
қадамини танлаш;
корхонанинг асосий корпусининг умумий майдонини аниқлаш,
корхонанинг асосий корпусидаги ишлаб чиқариш ва бошқа
хоналарнинг тақсимланиши, асосий ишлаб чиқариш хоналарининг майдонларини аниқлаштириш;
корхона асосий корпусида юк ташиш схемасини тузиш ва таҳлил
қилиш.
Замонавий кичик тикувчилик корхоналарида маъмурий-маиший ва ишлаб чиқариш қисмлари ўзаро боғланган бўлиб, цехлар ва хоналардаги бир-бирига ўтиш йулларини тўғри лойиҳалаш лозим. Тикувчилик корхоналари асосий элементларининг боғланиш схемаларини тартибини жадвалда кўришимиз мумкин. (5-жадвал )
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |