Номарказий юкланган колонналарни катта эксцентриситетларда лойиҳалаш
Катта эксцентриситетларда еа(е0>еа) номарказий юкланган колонналар бўйлама куч ва кўндаланг эгувчи момент таъсирига дучор бўлади. Бундай колонналар асосан бир қаватли саноат (ишлаб чиқариш) биноларида учрайди, улар кўприкли кранлардан, шамол таъсири, том ёпмасидан тушадиган юклар билан номарказий юкланган бўлади, бундан ташқари бундай колонналар рамали типдаги кўп қаватли каркасли биноларда ҳам учрайди, улар турли ёки бир хил пролетларга эга бўлиб, вақтинчалик юкларнинг турли уйғунлашувидан таъсирлари остида бўлади.
Юк кўтариш 30 т гача бўлган кўприкли кранга эга бўлган ва колоннасининг баландлиги 12м гача бўлган бир қаватли цехлар учун икки шоҳли туйнукли (сквозные двухветвенные) колонналар лойиҳаланади (17-расм). Колоннанинг кран усти қисми одатда ригелларнинг колонна устига (торецига) таянишини ҳисобга олган ва конструктив нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда лойиҳаланади.
Намунавий колонналарда қўйидагилар қабул қилинади:
четки колонналар учун
………………..
h2=380 мм ёки 600 мм
ўрта колонналар учун
………………..
h2=500 мм ёки 600 мм
Кесимнинг эни
………………..
b=400 600мм
Колоннанинг кран ости қисми кесимининг ўлчамлари ҳисоблашлар орқали қатъий қабул қилинади. Уларнинг ўлчамлари олдиндан қўйидагича қабул қилинади: яхлит колонналар учун h1=(1/10 1/14)H1, туйнукли колонналар учун h1=1000 1600 мм; кесимнинг эни b=500 ёки 600 мм. Кесимнинг катта томони ҳар доим эгувчи моментнинг таъсир қилиш текислигида жойлашиши лозим.
17-расм. Бир қаватли саноат биноси темир-бетон колонналарининг типлари а –кўприкли кранга эга бўлмаган бир қаватли бинолар учун тўғри бурчакли яхлит кесимли колонналар; б- кўприк кранли бир қаватли бинолар учун тўғри бурчакли яхлит кесимли колонналар; в- икки шоҳли туйнукли колонналар; 1- колоннанинг юқори қисми; 2- колонанинг пастки қисми; 3- тиргаклар (распорки); 4- колонналар қадами 6 м бўлганда четки қаторнинг боғланиш ўқи; 5-колонналар қадами 12 м бўлганда четки қаторнинг боғланиш ўқи
Кран ости балкаси таянадиган консолнинг ўлчамлари кўприкли кран ўтишининг таъминланишини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади. Кесимнинг баландлиги 800 мм гача бўлганда колонналар пайвандланган каркаслар билан арматураланади ва кўндаланг кесимнинг баландлиги юқори бўлганда эса колонналар боғланган каркаслар билан арматураланади. Бўйлама арматураларнинг умумий миқдори бетон юзасининг 3 % дан ошмаслиги лозим.
Номарказий сиқилган колонналар учун е0>еабўлганда кўндаланг стерженларнинг ёки хомутларнинг бўйлама арматураларга нисбатан танланиши ва кўндаланг стерженларнинг қадами пайвандлаш учун мўлжалланган деталларнинг (закладные детали) ўрнатилишига боғлиқ ҳолда конструктив жиҳатдан белгиланади. Каркасларни конструкциялашда шунга эътибор қаратиш керакки, кесимнинг узун томони 800 мм дан ошганда диаметри 12 мм дан кам бўлмаган қўшимча вертикал стерженлар ўрнатилиши лозим ва уларнинг орасидаги масофа 500 мм дан ошмаслиги талаб этилади.
Бу стерженларга хомутлар боғланади ёки уларга каркаслар коротыш-шпилькалар орқали (ёрдамида) қўшимча тарзда боғланади. Чўзилган стерженлар қочирма тарзда жойлаштирилади, бир жойда 50 % дан кўп бўлмаган даврий профилли арматура стерженларининг боши ва охири бир-бирига тақаб қўйилади ёки 25 % дан ортиқ бўлмаган силлиқ стерженлар бир-бирига тақаб қўйилади. В15 классли бетондан ишланган пойдеворга чўзилишга ишлайдиган бўйлама арматураларнинг киритилиш чуқурлиги 30d дан кам бўлмаслиги лозим (d- чўзилган арматура диаметри). Сиқилишга ишлайдиган ишчи стерженлар 15d дан кам бўлмаган чуқурликда киритилади. Симметрик арматуралашда арматура стерженларининг жойлашиш (пойдевори киритилиши) чуқурлиги 30d дан кам бўлмаслиги лозим. Колонналар учун B15 B30 классдаги бетонлар қўлланилади.