131
Деворларни эмаль шиша плиткалар билан қоплаш
технологияси сопол
плиткалар билан қоплаш технологиясига айнан ўхшайди. Плиткаларни деворларга
маҳкамловчи оралиқ қатлам сифатида ҳам бир хил қоришма ва мастикалар
қўлланади.
Мастика тайёрланганидан кейин 6-8 соат ичида ишлатиб бўлиниши керак.
“Марблит” шишасидан ишланган плиткаларни деворга маҳкамлашда қўлланадиган
қоришма ва мастикалар уларнинг орқа томонига периметри бўйлаб суртиб
чиқилади. Плитканинг мастика билан қопланган орқа юзаси 60%
дан ошмаслиги
керак.
Плиталарни маҳкамлашда сув ҳажмига нисбатан 7 % миқдордаги
поливинилацетат эмульсияси қўшилган 1:3 ва 1:4 таркибли қум-цемент
қоришмалари қўлланади.
Қопламани таъмирлаш
. Қопламани таъмирлашдан олдин буни талаб қилган
сабабларни аниқлаб олиш лозим. Бунинг учун тушиб кетган плиткалар яқинида
жойлашган плиткаларнинг мустаҳкамлигини уриб кўриш йўли
билан текшириш
мумкин. Кўчиб турган плиткаларни эҳтиёткорлик билан кўчириб олиш лозим, чунки
уларни яна қайтадан ишлатиш мумкин бўлади. Механик шикастланишлари бўлган
(ёриқ, чеккалари синган) плиткалар скарпель ёки зубило ёрдамида девор ўртасидан
чеккаларга қараб олинади. Агар кўчган ва шикастлангани учун кўчириб олинган
плиткалар ўрнида қотиб қолган қоришма қолдиғи қолган бўлса,
уни олиб ташлаш
керак эмас. Эски плиткалар олинган ва янгилари ёпиштирилиши керак бўлган девор
участкалари латта-путта билан артилади ёки сиқилган ҳаво оқими билан тозаланади,
кейин сув билан ҳўлланади. Агар катта миқдордаги плиткалар ёпиштирилиши керак
бўлса, янги плиткалар 50 маркали цемент қоришмасида, 1:6 таркибли 400 маркали
цемент қоришмасида ва 1:8 таркибли 500 маркали цемент қоришмасида
ёпиштирилади.
Кўчиб кетган алоҳида сопол плиткалар тикланганда ёки иш ҳажми унча катта
бўлмаганда, яъни плиткалар қаторлари қисман сақланиб қолган ҳолларда
плиткаларни мастикаларга (полимерцемент, карбоксиполимерцемент ва
цемент-
поливинилацетат мастикаларига) ўрнатиб маҳкамлаш мумкин. Барча оралиқлар
қоришма билан шундай тўлдирилиши керакки, плиткаларнинг орқа томони тўлиқ
132
ёпишиб, бурчакларида ҳеч қандай бўшлиқлар қолдирилмаслик керак. Қоришма ва
мастика янги ўрнатилаётган плиткаларнинг орасига шундай қалинликда суртилиши
керакки, плиткаларнинг юза томони қолган эски қоплама билан бир текисликда
жойлашган бўлиши керак.
Ишларни бажариш олдидан плиткалар
навларга ажратиб олинади, яъни
ўлчамлари, ранги ва сифати бир хил бўлган плиткалар танлаб олинади.
Кошинлашдан олдин девор юзаси участкаларини 7% ли поливинилацетат
эмульсияси билан грунтлаб олиш ҳамда ўша заҳоти янги плиткаларни ўрнатиш
керак. Плиткалар мўлжалдаги
жойга яхшилаб мосланади, кейин уларнинг орқа
томонига 2-3 мм қалинликда юпқа мастика қатлами суртилади ва, ниҳоят, деворнинг
белгиланган участкасига ёпиштирилади.
Шиша ва полистирол плиткалар билан қопланган деворларни таъмирлашда ҳам
сопол плиткали деворларга қўлланадиган технология такрорланади. Плиткаларни
маҳкамлашда эски плиткаларда ишлатилган мастикалардан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: