Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Томёпмани таъмирлаш. 
Пўлат тахталардан томёпмани таъмирлаш ишлари 
томнинг пастлашган жойларидан бошлаб амалга оширилади. Бунда девор 


97 
тарновлари, карнизлар, деворлар билан бирикувлар, вентиляция трубаларининг 
қопламалари ҳам алмаштириб борилади. 
Пўлат тахталар (листлар) орасидаги барча бирикувлар томнинг кўндаланг 
нишаби бўйлаб иккиланган ётиқ фальц билан бажарилади. Бунда фальцлар сув 
оқими йўналган томонга қайрилган бўлади. Томнинг узунасига нишаби бўйлаб 
кетган бирикувлар эса тепа қирралар (конек) ва қовурғаларда тик фальцлар билан 
бажарилади. 
Шикастланган қатор пўлат тахталари бутун том бўйлаб қисман ёки тўлиқ 
алмаштирилади. Кейин томёпма асосга кляммерлар билан маҳкамланади ва бўялади. 
Донали материаллардан томёпмани таъмирлашда иш карнизлар, девор 
тарновларидан бошланади. Қоплама қатори нишаб бўйлаб янги элементлар билан 
алмаштирилади. Ишлар томёпманинг паст жойларидан бошланади. Бунда юқорида 
жойлашган тахта пастда жойлашган тахта чеккасини асбестцементли тўлқинсимон 
тахталар учун 120 . . . 140 мм га, асбестцемент плиталар ва черепица учун 70 . . . .100 
мм га қоплайди. 
Томёпма пўлат тахтасининг кўндаланг йўналишида таъмирлаш ишларини олиб 
бориш учун, шикастланган жойнинг иккала томонига тепа қирра скобаларига 
(коньковые скобы) маҳкамланадиган махсус кўприкчалар ўрнатилади. 
Рулонли томёпманинг асосий камчиликлари: чуқурлар, дарзлар, йиртиқлар, 
шишишлар, маҳаллий чўкишлар. Рулонли материалнинг чокларидаги ажралган 
қатламлар, қоплама ёки ҳимоя қатламининг бузилишлари, чўккан жойлар ёки 
цемент-қум тортма сувоғидаги дарзлар том ёпиш ишларидан олдин таъмирлаб 
олиниши лозим. 
Рулонли материалдан томёпма кунлар иссиқ пайтда ташқи ҳаво ҳарорати 
камида 5˚ С да таъмирланади. Таъмирлаш учун турли маркалардаги иссиқ ва совуқ 
мастикалар қўлланади. Томёпманинг шикастланган жойлари очилади, чанг ва 
ифлосликлардан тозаланади, кейин яхшилаб қуритилади. Ички ва ташқи юзалар 
яхшилаб қуритилгач, тозаланади, асосдан эски мастика олиб ташланади ва қайрилиб 
қолган қатламлар зич елимланади. Таъмирланаётган жой ҳар томонидан 100 мм 
устига чиқарилган ямоқ билан елимланади. 


98 
Рулон қопламасининг қатламларга ажралиши катта ҳажмларда юз берган бўлса, 
бу ҳолда қатламларга ажралган қоплов бўлаклари олиб ташланади ва янгисига 
алмаштирилади. 
Таъмирлаш пайтида емирилган ҳимоя қатлами ҳам тикланади. Томёпмани 
алюминий упаси қўшилган битумли лак билан 2 марта бўяб чиқилганда ҳам ҳимоя 
қатлами ҳосил бўлади. 
Йиғма темир-бетон турар жой уйларининг томларини қуйидагича таснифлаш 
мумкин: 
- бирлаштирилган, вентиляция қилинмайдиган, ички сув чиқариш тизимига эга 
бўлган, томёпма плиталари устига иситкич жойлаштирилган томлар; 
- худди шунинг ўзи, фақат иситкич шифт плиталари устига жойлаштирилган 
томлар; 
- бирлаштирилган, вентиляция қилинадиган, ички ва ташқи сув чиқариш 
тизимига эга бўлган, томёпма плиталари устига иситкич жойлаштирилган томлар; 
- чордоқли, яримўтиладиган, ички сув чиқариш тизимига эга бўлган, томёпма 
плиталари бўйлаб иситкич жойлаштирилган томлар. 
Бирлаштирилган (совмещенные) томёпмаларда учрайдиган асосий дефектлар 
қуйидагилардан иборат: 
- чоклар устида ҳамда температура ва киришишлар таъсирида ҳосил бўлган 
дарзлар ва тортма сувоқдаги синиқлар устида ёпмада ёки унинг алоҳида 
қатламларида пайдо бўладиган узилишлар; 
- ёпманинг асоси ёки қатламлари орасида буғ-ҳаво қоришмасининг босими 
таъсирида юзага келган шишишлар; 
- чиқиб турган том қисмларига ёндош ўринларда том ёпмасининг асосдан 
кўчиши ва узилиши; 
- томёпма ҳимоя қатламининг ёрилиб кетиши ёки кўчиши; 
- том ёпмасининг қия ва вертикал участкалардан сирғалиб тушиши. 
Агар шикастланган участкалар майдони умумий томёпма майдонининг 40% 
идан камроқ бўлса, томёпма ўрни-ўрни билан танлаб таъмирланади. Агар 
шикастланиш 40% дан ортиқ бўлса, томёпма тўлиқ таъмирланади. Асос 15 мм дан 
кўпроқ чуқурликка чуккан бўлса ҳамда бу чўкиш томёпманинг 30 % ни ташкил 


99 
қилса, бу ҳолда ҳам томёпма тўлиқ алмаштирилади. Томёпманинг унча катта 
бўлмаган майдони шикастланган бўлса (дарзлар, узилишлар, тешиклар) 
шикастланган юзага иссиқ битум мастикаси устига рубероид тасмалари қаватма-
қават (2-3 қават) ёпиштириб чиқилади, бунда рубероиднинг тепадаги қатлами 
пастки қатламдан 150 мм каттароқ олинади. 
Том ёпмасидаги шишишлар ва қаватларга ажралишларни бартараф этиш учун, 
шикастланган участка “+” симон кўринишда кесилади ҳамда қаватма-қават очилади. 
Асос ва қатламлар мастикадан тозаланади ҳамда қуритилади. Кейин қатламлар ўз 
жойига ёпиштирилади. Устидан қўшимча рубероид қатлами ёпиштирилади ва ҳимоя 
қатлами тикланади. 
Томёпмадаги шикастланиш анча майдонни эгаллаган бўлса (кўчишлар, 
сирғалиб тушишлар, чиришлар), шикастланган том ёпмаси асосгача кесиб олинади. 
Янги томёпма материали қаватма-қават иссиқ битум мастикаси устига 
ёпиштирилади, бунда ҳар бир қават кейингисининг устига 15 мм чиқиб туради. 
Томёпманинг устки қавати шикастланган участкадан 150-200 мм га чиқиб туради.
Таъмирланган участка устидан 2-8 мм қалинликдаги шағал ёки йирик донали қум 
қатлами тўкилиб ҳимоя қатлами тикланади. 
Том ёпмаси бутун том майдони бўйлаб тўлиқ алмаштирилганда, аввал томёпма 
остидаги асос таъмирланади, асоснинг унча чуқур бўлмаган (10 мм гача) чўкишлари 
ва ўйимлари иссиқбардош мастикалар қуйиб тўлдирилади ёки устидан томёпма 
материали қатлами ёпиштириб чиқилади. Томёпма асоси анча-мунча шикастланган 
бўлса, бу шикастланишни бартараф этиш учун, деформацияланган тортма сувоқ 
устидан худди шундай материалдан тайёрланган текислаш қатлами ётқизилади. 
Тортма сувоқни таъмирлашда томёпма асосининг нишабини сал ошириш мақсадга 
мувофиқдир. Бунинг учун текислаш қатламининг қалинлиги оширилади. 
Шунингдек, томёпма шундай рельефга эга бўлиши керакки, бунда сувнинг тарнов 
оғзига бориш йўллари имкон даражада қисқа бўлиши керак. 
Том ёпиш ишларини бажариш технологияси алоҳида диққат-эътиборни, ҳар бир 
операциянинг ўз вақтида назорат қилиб турилишини талаб қилади. Томёпмаларни 
таъмирлаш пайтида иссиқликни ҳимояловчи қатламни намланишдан сақлаш 
чораларини кўриш лозим. Бирлаштирилган (совмешенный) томларнинг иссиқлик 


100 
изоляциясида юзага келиши мумкин бўлган асосий дефект шундан иборатки, 
қурилиш жараёнида томёпма материалининг намланиши ёки томёпманинг 
шикастланиши натижасида у кўпроқ иссиқлик ўтказадиган бўлиб қолади. Бундан 
ташқари, юмшоқ иссиқлик изоляциялаш материаллари юклама остида эзилади, бу 
эса томёпманинг чўкишига сабаб бўлади. 
Иссиқлик ҳимояси хусусиятларини тиклаш учун иссиқлик ҳимояси барқарор 
намликкача қуритилади. Иссиқлик ҳимоясини қуритиш усули намланиш даражаси 
ва сабабларига боғлиқ бўлиб, улар тегишли асбоблар ёрдамида ёки томларни 
текшириш пайтида кўз билан (визуал) аниқланади.
Иссиқлик ҳимоя қатлами ҳаво очиқ пайтида, бир кеча-кундузлик ташқи ҳаво 
ҳарорати 5˚ С дан юқори бўлган пайтда таъмирланиши керак. Ёмғир ёғаётганда, 
иссиқлик ҳимоя қатламининг очиқ участкалари брезент ёки синтетик пленка билан 
беркитилади. 
Иссиқлик ҳимоясини қуритишнинг усулларидан бири бу “нафас олувчи” 
томёпмадан фойдаланишдир. Бундай ҳолларда томёпма остида ҳосил бўладиган буғ-
ҳаво қоришмасини бартараф этиш учун ҳаво тирқиши албатта ташқи ҳаво билан 
алоқада бўлиши лозим. Томёпмаларни қуритиш мақсадида уларнинг нафас олувчи 
туридан жанубий ҳудудларда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда иссиқлик 
ҳимоя қатламининг намлиги унча юқори бўлмаслиги (сорбцияланган намланишдан 
пастроқ), цементли тортма сувоқ намлиги эса юқорироқ бўлиши талаб қилинади. 
Иссиқлик ҳимоя қатламининг шикастланиши юқори даражада бўлиб, бу унинг 
иссиқлик сақлаш хусусиятларининг анча-мунча пасайишига олиб келган бўлса, бу 
ҳолда томнинг таъмирланаётган участкасида шикастланган иссиқлик сақловчи 
материални қисман ёки тўлиқ алмаштириш талаб қилинади. Ётқизилган иссиқлик 
ҳимоясининг намланишига йўл қўймаслик учун, цементли тортма сувоқ остига 
рубероид ёки пергамин ётқизилади. 
Пўлат тахталардан ётқизилган томёпмаларда қирралар ва ётиқ фальцлар очилиб 
кетган бўлса, қирралар сиқиб беркитилади, ётиқ фальцлар эса зичланади ва устидан 
замазка суртилади. Девор тарновлари ва тортмоқларида ёриқлар бўлса, 
шикастланган қисмлар пўлат тахтаси кенглигида олиб ташланади ҳамда ямоқлар 
қўйилиб, иккиланган ётиқ фальцлар билан бириктирилади ва чоклар устидан 


101 
замазка суртилади. Майда ёриқларга каноп тиқилиб, устидан сурик замазка 
суртилади. Ёпма қаторасида алоҳида пўлат тахталар шикастланган бўлса, тахтанинг 
шикастланган қисми олиб ташланади, битта ёки иккиланган ётиқ чок билан 
бириктирилган ямоқ солинади ва устидан замазка суртилади (ямоқ обрешеткага 
кляммерлар билан маҳкамланади). Агар шикастланиш тортмоқларда бўлса, бу ҳолда 
шикастланган пўлат тахта бутунлай олиб ташланиб, янгисига алмаштирилади. 
Деворости новлари шикастланганда ҳам шикастланган участка янгисига 
алмаштирилади, бунда у ёпма қатораси тахталари билан иккиланган ётиқ чок билан 
бирлаштирилади ва нов карниз опалубкасига қоқилган илгакларга маҳкамланади. 
Таъмирланган том ёпмаси аввал эски бўёқ ва зангдан тозаланиб, кейин икки марта 
бўяб чиқилади. 
Замонавий йирик блокли ва йирик панелли турар жой уйлари чордоқсиз 
(бирлаштирилган) темир-бетон томларга эга бўлиб, уларнинг том ёпмаси асосан 
рубероиддан бўлади. Бундай ёпмаларнинг умрини узайтириш ҳамда қизиб кетишдан 
сақлаш учун томёпмани битум мастикаси билан қоплаш ўрнига, қуёш нурларини 
яхши қайтарадиган алюмин бўёғи билан бўяш тавсия қилинади. Алюмин бўёғи 
бевосита иш бошлашдан олдин тайёрланади. Бунинг учун алюмин упаси 177-сонли 
битум лаки ва эриткич (сольвент, скипидар ёки уайт-спирт) билан обдон 
аралаштирилади. Рубероидли томёпманинг 1 м
2
майдонига икки марта бўяш учун 
таҳминан сарфланадиган материаллар миқдори қуйидагича: 
1.
алюмин упаси – 35-40 г.; 
2.
177-сонли битум лаки – 270-300 г.; 
3.
эриткич – 30 г. 
Бундай томёпма ҳар 3-4 йилда бир марта бўяб турилиши керак. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish