90
5.2-расм.
Ораёпмалар тўсинларини чивиқсимон протезлар билан кучайтириш
1 – чивиқсимон протез; 2 – кучайтирилаётган тўсин
Замбуруғ билан шикастланган ёғочни шу топда ёқиб ташлаш керак. Янги ёғоч
эса ҳавода яхшилаб қуритилиб, шунингдек ўтдан ҳимояловчи таркиблар ва
антисептиклар билан ишлов берилиб қўлланиши лозим.
Ораёпмаларга юқори даражада юкланиш тушганда тўсинларнинг ўрта қисмида
бўйлама дарзлар ҳосил бўлади. Ёғоч қуриши натижасида ҳам худди шундай дарзлар
пайдо бўлиши мумкин.
Ёғоч ораёпмалардаги шикастланишлар унча катта бўлмаса,
улар протезлаш,
тўсинлар кесимини ошириш орқали кучайтириш, полни қисман алмаштириш йўли
билан таъмирланади. Тўсинларнинг унча катта бўлмаган қисмлари чириш ёки
қуртлаш натижасида шикастланган бўлса, протезлаш усули қўлланади.
Бунда
ёғочнинг шикастланган қисми эҳтиёткорлик билан кесиб ташланади ва ўрнига
михлар (болтлар) ёрдамида янги ёғоч уланади. Кучайтирилган жойларга тегишли
ҳолатда антисептиклар билан ишлов берилиши лозим.
Катталаштириш йўли билан кучайтиришда тўсин кесими пролётнинг
бутун
узунаси бўйлаб ёки унинг бир қисмида ҳисобланган кесим накладкалари билан
катталаштирилади. Кучайтирилаётган элементлар мавжуд тўсинга михлар ёки
болтлар билан маҳкамланади.
Ораёпма қалинлиги етарли даражада бўлса, ёғоч тўсинлар балкалар тепаси ёки
балкалар пасти ёрдамида кучайтирилиши мумкин. Бунда улар кучайтирилаётган
тўсинга вертикал болтлар ёрдамида маҳкамланади. Қаватлараро ораёпмалардаги
кучайтирилган тўсинлар учлари антисептиклар билан
ишланади ва шундан кейин
деворга зич ўрнатилади. Чордоқ ораёпмаларида тўсинларнинг устки қисми очиқ
қолдирилади ва эффектив материаллар билан ўраб қўйилади.
Кучайтириш элементлари тош термасидан (бетондан) толь ёки рубероид
қатлами билан изоляция қилинган бўлиши керак.
91
Ёғоч тўсинлар анча-мунча шикастланган бўлса,
уларни шпренгель
фермаларига, яъни таркибли кесимли тўсинларга айлантириш ёки шикастланган
тўсин ёнига янгисини ўрнатиб, тўлиқ алмаштириш тавсия этилади.
Юқорида айтиб ўтилганидек, бирикув жойларининг бузилиши (кучланиш
тўпланиб колган жойларда дарзларнинг пайдо бўлиши), ёғоч қуриши ёки томёпма
юкламаси ошиб кетиши туфайли стропил конструкцияларида бўйлама дарзларнинг
пайдо бўлиши, ёмон шамоллатилгани, ҳўллангани,
сифатсиз антисептик ишлов
берилгани туфайли ёғоч конструкцияларнинг чириши ва ҳ.к. сабабли юк кўтарувчи
ёғоч том конструкциялари таъмирлашга муҳтож бўлади. Мауэрлатлар ҳамда
стропил оёқларининг у билан туташган участкалари одатда кўпроқ чирийди.
Томёпма юкламаси ортиб кетганда, стропилнинг тортқичлар маҳкамланган
ўринларида ёғочнинг қатламланиши кузатилади .
Том ёпмаси алмаштирилаётганида ҳам томёпмани реконструкция қилиш талаб
этилади. Одатда, реконструкция қилишда стропилларнинг
нишаби ва кесимини
ошириш талаб қилинади.
Стропилларда чиришдан шикастланиш унча катта бўлмаса, улар протезлаш ёки
кесимни ошириш йўли билан кучайтирилади (5.3-расм). Нишаб оширилиши лозим
бўлганда, янги стропиллар ўрнатилади ҳамда улар мавжуд тиргаклар ва тирговучлар
билан бириктирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: