Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар


-расм.  Энсиз тасмасимон фундамент остида инъекторларни жойлаштириш



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

3.7-расм.
 Энсиз тасмасимон фундамент остида инъекторларни жойлаштириш. 


45 
1 –қамровлар; 2 – инъекторлар; 3 – участкалар; 4 – гидроизоляция; I-VI – асос тупроғини 
инъекция қилиш 
кетма-кетлиги 
3.8-расм.
 Асосларни цементлаш билан кучайтириш схемаси. 
а – ертўласиз бино; б – ертўлали бино; 1 – грунтларни маҳкамлаш зонаси; 2 – инъекторлар 
Асосларни кучайтириш 
Тупроқларнинг юк кўтариш қобилиятини ошириш учун, уларни калта қозиқлар 
билан зичлаш мумкин. Қозиқлар ёрдамида ҳисобдаги қаршилик меъёрда 
белгиланганига нисбатан 40 % га оширилиши мумкин. 
Ишларни бажариш технологияси қуйидагича кечади. 
Асоси маҳкамланиши кўзда тутилган фундаментнинг бўйи 1,5-2 м узунликдаги 
участкаларга бўлиб чиқилади. Ҳар икки-уч участкадан кейин шурфлар қазилиб, 
фундамент остида маҳкамланаётган тупроқлар лойиҳавий чуқурлигининг ярмига 
тенг чуқурликда лаҳм қазилади. Кейин фундамент ости ва шурф туби ўртасида 
бетон ёки темир-бетон қозиқлар ўрнатилади, улар домкратлар ёрдамида фундамент 
остига грунтга киритилади. Бунда фундаментни бузилишдан сақлаш учун унинг 
ости ва домкратнинг тиралиш майдончаси ўртасига зич навли ёғочлардан 
қистирмалар қўйилади. Қозиқ тупроққа киритилган сари, домкрат ва фундамент 
орасига домкрат штокининг бир марта чиқиши узунлигига тенг баландликдаги 
кашак тиргаклар ўрнатилади. Қозиқ тупроққа тўлиқ кириб боргач, худди шу усулда 
навбатдаги қозиқ киритилади ва ҳ.к. 


46 
Бу мақсад учун конуссимон қозиқлар кўпроқ тўғри келади, уларнинг устки 
диаметри 30 см, пасткиси 20 см ва узунлиги 1-1,5 м бўлади. Қозиқ атрофида 
зичланган тупроқ ҳалқасининг ташқи диаметри 3-5 қозиқ диаметрига ёки 90-150 см 
га тенг бўлади. Шунинг учун қозиқлар маркази ўртасидаги масофа 2,5-4 қозиқ 
диаметрига ёки 70-120 см га тенг қилиб олинади. Бу масофа дастлабки тажриба 
қозиқларини киритиш пайтида янада аниқлаштирилади. 
Ҳамма қозиқлар грунтга киритилгач, шу участкада эски фундамент остигача 
янги терма кўтарилади. Янги терма ва эски фундамент ости орасида қолган оралиқ 
1:1 ёки 1:2 таркибли ярим қуруқ цемент қоришмаси билан зич маҳкамланади. 
Бу усул ишчилардан юқори малакани, алоҳида участкалар бўйича ишларнинг 
тартиб билан кетма-кет бажарилишини, ҳафсала билан маҳкамлашни талаб қилади. 
У нисбатан қиммат ва меҳнат сарфлилиги катта, бироқ шунинг билан бирга 
ишончли бўлиб, тупроқларнинг юк кўтариш қобилиятини етарли даражада 
кучайтириш имконини беради. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish