Тошкент ахборот технологиялари университети “телевидение асослари”


Модуляция турлари ва технологияси



Download 9,14 Mb.
bet21/74
Sana01.03.2022
Hajmi9,14 Mb.
#477003
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74
Bog'liq
Адабиётлар рўйхати

2.4.Модуляция турлари ва технологияси

Аналог эшиттириш анча вақтдан бери амплитуда (АМ) ва частота (ЧМ) модуляцияларини қўллаб ишламоқда. Фойдаланувчига сигнални у ёки бу параметрини ўзгартириб узатиш жараёни модуляция дейилади.


Рақамли маълумотларни узатишда маълумотлар вақт ёки амплитуда бўйича сурилиш технологияси қўлланилиб келинган. Масалан 10Мбит/с тезликдаги оқимни амплитуда монипуляцияси орқали жўнатишда (ASK) технологияси ёрдамида амалга оширилган. Котельников теоремасига асосан ўтказиш полосасининг ярми NRZ асосий полоса чатотаси учун зарур бўлади.

Бизга модуляциянинг қуйидаги турлари маълум:


• Амплитуда модуляцияси
• Частота модуляцияси
• Фаза модуляцияси
• Амплитудали манипуляцияси (ASK)
• Частотали манипуляция (FSK)
• Фаза сурилиши манипуляцияси (PSK)
• Амплитуда ва фаза манипуляцияси (QAM)

Расм. 2.11. Сўндирилган ташувчили "нормал" амплитудали модуляция

Биз олдимизга қўйган мақсад-ўтказиш полосаси кенглигини қисқартириб маълумот ўтказиш қобилиятини ошириш. Бу мақсадга фақатгина замонавий модуляция турларини қўллаш орқалигина эришиш мумкин.



Расм.2.12. Синусоидал сигналнинг вектор кўриниши.5

Албатта технология ташқи халақитлар ва шовқинлар таъсирида баъзи бир хатоликларга йўл қўяди. Лекин бизнинг мақсад технологияда синусоидал катталиклар жорий қилинишига эришишдир.


Замонавий рақамли телевидениеда рақамли сигналларнинг халақитбардошлигини таъминлаш учун ташувчи модуляциясини халақитбардошли кодлаш билан бирга амалга ошириш мумкин. Бунда модуляциядан сўнг мумкин бўлган ташувчининг ҳолати узатиладиган символлар сонидан ортиқ бўлади, яъни халақитбардошликни оширишга хизмат қиладиган қўшимча ортиқчалик киритилади. Бундай кодлаш билан бирлашган модуляция кодланган модуляция дейилади. (Coded Modulation). Халақитбардош кодланишни OFDM билан бирлаштирилиши эса COFDM (Coded Orthogonal Frequency Division Multiplex) деб аталади.



2.13-расм. Ҳимоя интервалларининг шакллантирилиши

Шундай қилиб, рақамли телевидение сигналларини алоқа каналлари радиочастоталари орқали узатилганда икки поғонали халақитбардошли кодлаш ишлатилади. Ташқи деб ном олган биринчи поғонада Рид – Соломон кодлаш усули орқали рақамли маълумот кодланади ва ички деб ном олган иккинчи поғонада эса модуляция билан бирлаштирилган каналли кодлаш қўлланилади. Натижада талаб қилинган халақитбардошликка эришилади.


Узатилаётган кодлаш комбинациясини жойлаштириш учун Грей манипуляциясидан фойдаланилади, бунда қўшни позициялар битта битга фарқ қилиши белгиланган. Шу сабаб, халақитлар таьсирида фазанинг тўғри қиймати ўзгариб, ўрнига қўшниси аниқланса, демодуляция чиқишидаги иккилик символлари кетма кетлигида фақат битта хатолик мавжуд бўлади, бу ўз навбатида декодердаги корректорда тўғриланади.

2.14-расм. Тўрт позицияли (а) ва саккиз позицияли (б) фазали манипуляция.


Фаза манипуляцияси DVB – S стандартида, сунъий йўлдошлардан рақамли телевидениени узатишда қўлланилади.


Яна бир модуляция, рақамли телевизион сигналларни узатишда кенг қўлланувчи тур - кўп позицияли квадратуравий амплитуда манипуляция (КАМн). Маълумки, квадратуравий амплитуда манипуляцияси бир вақтда икки сигналлар Ui (inphase) ва Uq (quadrature) билан ташувчи сигнал частотасида ω0, иккита квадратли таркибий ташкил этувчилар билан модуляциялаш ва уларнинг йиғиндисига тенг сигнални олишдир.

Download 9,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish