Тошкент ахборот технологиялари университети “телевидение асослари”


Уч ўлчамли телевидение асослари ва технологияси



Download 9,14 Mb.
bet47/74
Sana01.03.2022
Hajmi9,14 Mb.
#477003
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74
Bog'liq
Адабиётлар рўйхати

5.3. Уч ўлчамли телевидение асослари ва технологияси

Уч ўлчамли тасвир ва объектларни ҳосил қилиш ва ушбу тасвирлар устида ишлаш яқин-яқинларгача илмий-фантастика ҳисобланган. Технология ривожланиши ва такомиллашиши оқибатида 3D –видеолар, 3DTV-телевидениеси ҳам яратила бошланди. 3D тасвир концепцияси илгари сурадиган ғоя бу-тасвирнинг оригинал ҳолатидан фарқлай ололмаслик қобилиятини шакллантиришдан иборат. Яъни томошабин ҳақиқийлик ва виртуаллик оламлари фарқига бора олмайдиган даражада ривожланишга эришиш. Ушбу тасвирлар муҳитда суриб юриши ёки стол устида реал ҳаракатларни амалга ошириш лозим22.


3D тасвир, ролик ва видео маълумотлар яратилиши узоқ тарихга боғланади. Стереоскопик тасвирлар илк бор 1839 йилда яратилган. 1920 йилда 2D телевидение тизими асосида ҳозирда мавжуд 3D телевидение макети намойиш қилинган. 3D фильмларнинг илк намойиши эса 1990 йилларга келиб пайдо бўла бошлаган.
2D телевидениеси шиддат билан ривожланаётган муддатда 3D телевидение устида 1950 йилларга деярли ҳеч қандай янгилик яратилмаган. Буни албатта турли геосиёсий ва иқтисодий масалалар билан ёритиш мумкин.
3D тасвир ҳосил қилиниши қуйидагича: 2D ўлчамда иккита видеооқим маълум вақт фарқи билан алоҳида алоҳида қилиб тасвирга олинади. Ҳосил бўлган иккита видеооқимни томошабин алохида равишда чап ва ўнг кўзлари ёрдамида томоша қилса, унда реал муҳитга кириш ҳиссиётини тақдим этади. Бу физиологик жараён инсон онгида автоматик равишда содир бўлади. 3D телевидениесини яратиш ва такомиллаштириш устида етук олимлар ва мутахассислар айнан мана шу физиологик жараённи асос қилиб олишади. Технология четдан қараганда оддий кўрингани билан чуқур илмий тадқиқотлар ва тажрибалар талаб қилади.
3D тасвир ҳосил қилишнинг яна бир тури бу поляризацияси бўйича бир бирида кескин (вертикал, горизонтал) фарқ қилувчи иккита мустақил видеооқим яратиш ва ушбу оқимни махсус ясалган ойналари поляризацияси бўйича вертикал ва горизонтал бўлган кўзойнак ёрдамида томоша қилиш натижасада ҳам олиш мумкин.
Сўнгги йилларда 3DTV тизимининг такомиллаштирилишига катта эътибор қаратилди. Тасвир ишончлилигини ошириш долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Технологияда тасвирга ишлов бериш жараёнларига қуйидагича: тасвирни олиш, 3 ўлчамли ҳолатга ўтказиш, сиқиш, узатиш, интерактив рендерлаш ва намойиш қилиш.
5.21.расм. 3DTV тизимда тасвирни қайта ишлаш блоклари.

Тизимнинг мураккаблиги шундан иборатки технология умумий дизайни турли тизим ости тизимларнинг параметрларини ҳисобга олиши, керакли вақт ва сигнал даражалари бўйича синхронизацияга эришиши лозим. Масалан: интерактив дисплей 3D контентга мустақил уланган бўлиши ва башоратлаш қобилияти каби муаммони мустақил еча олиши лозим.


Яратилган тасвир форматини танлаш 3DTV технологияси асосларидан бири ҳисобланади. Бир томондан у маълумотларни қайта ишлаш талабларини белгилаб берса иккинчи томондан у визуализация алгоритмини, интерактивлик режими даражасини ва узатилаётган сигнал параметрларини белгилайди. Бундан ташқари яратилаётган контент таркибига 3 ўлчамли “тўр”, маълум пиксел чуқурлигидаги MultiView видео каби сигналлар киради.

5.22.расм. T-DMB тизимининг структура схемаси, 3D-хизматлари жорий қилиниш



3D video учун OD схематик тизими
Ҳажмли телевидениени ташкил қилишдаги энг катта муаммо бу мавжуд эшиттириш тармоғининг ўказувчанлик қобилиятини ошириш ва мустақил бўлган бир нечта видеооқимларни алоқа канали бўйлаб узатишдан иборат. Ҳозирги кунда мавжуд кенг полосали тармоқ ушбу контентни узатиш имкониятини тақдим эта олади. Муаммо шундан иборат бўладики, яратилган тизим жуда қиммат ва ҳар қандай фойдаланувчи бундай технологияни сотиб олиш имкониятига эга бўла олмайди.

Download 9,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish