11.4. Оптик тармоқлагичлар: дарахтсимон ва юлдузсимон тармоқлагичлар, шахоблагич
ТОА тизимларини энг муҳим пассив элементларидан бири оптик тармоқлагич (coupler) ҳисобланади. Тармоқлагичлар кабелли телевидениенинг тақсимланган толали-коаксиал тармоқларини қуришда, шунингдек давлатлараро тўлиқ оптик тармоқларни лойихалаштиришда кенг қўлланилади. Иккала ҳолда ҳам тармоқлагичлар қўлланилмаганда, тармоқ жуда қимматга тушарди [1]. Тармоқлагичлар ёруғлик оқимларни бир неча йўналишларга ажратади ёки бир неча оқимларни битта йўналишга бирлаштиради.
Сплиттер (cplitter)-одатда бир кириш ва бир неча чиқишдан иборат қурилма. У сигналларни икки йўналишда узатиш учун ёки оқимни икки ёки ундан ортиқ қурилмаларга ва фойдаланувчиларга тақсимлаш учун ишлатилиниши мумкин.
Комбайнер (combiner)-одатда битта чиқиш ва икки ёки ундан ортиқ киришига эга қурилма. У бир йўналишли ёки икки йўналишли операцияларни бажариш учун қўлланилиши мумкин [6].
Тармоқлагичнинг асосий турлари қуйидагилардир: дарахтсимон тармоқлагич; юлдузсимон тармоқлагич; шахоблагич.
Дарахтсимон тармоқлагич (tree coupler) сигнал оқимини битта киришга қабул қилиб, уни бир неча чиқишларга тақсимловчи ва бунга тескари вазифани бажарувчи қурилма. У сигнални манбадан бир неча фойдаланувчиларга тақсимлаш учун қўлланилади (16.1,а-расм). Одатда дарахтсимон тармоқлагичларда қувват ҳамма чиқишларга тенг тақсимланади. Дарахтсимон тармоқлагични ҳозирги моделида чиқишлар сони 2 дан 32 гача бўлиши мумкин. Кўпгина дарахтсимон тармоқлагичлар сигналларни бирлаштириш вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Юлдузсимон тармоқлагичда (star coupler) кириш ва чиқишлар сони бир хил. Оптик сигнал n киришлардан бирига тушади ва n чиқишлар ўртасида тенг тақсимланади. 2х2 ва 4х4 юлдузсимон тармоқлагичлар кенг тарқалган. Аралаштириб юбормаслик учун киришлар лотин харфлари ва чиқишлар сон билан белгиланган (16.1,б-расм). Юлдузсимон тармоқлагичлар барча чиқишлар ўртасида қувватни тенг даражада тақсимлайди.
Шахоблагич (ответвител) (tap) - бу чиқишларига қувват тенг тақсимланмайдиган, дарахтсимон тармоқлагични умумлашганидир (16.1,в-расм). Улар 1х2, 1х3, 1х4, 1х5, 1х6, 1х8, 1х16, 1х32 тузилишли бўлиши мумкин. Чиқиш қувватини маълум бир қисми (50% дан кам) шахоблантиргич каналига (каналларига) боради, катта қисми эса магистрал каналда қолади. Чиқишлари қувватни камайиши тартибида рақамланади [1].
Оптик тармоқлагичлар cелектив (тўлқин узунлигига сезгир) ва носелектив (тўлқин узунлигига сезгир бўлмаган)га бўлинади. Юқорида кўриб чиқилган оптик тармоқлагичлар носелектив элементларга киради.
11.4- расм. Тармоқлагич турлари: а) - дарахтсимон тармоқлагич; b) - юлдузсимон тармоқлагич; d) – шахоблагич.
Do'stlaringiz bilan baham: |