Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet88/115
Sana25.06.2022
Hajmi5,29 Mb.
#705098
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   115
Bog'liq
Ma\'ruza matni (OAT 2015 - 2016)

APON технологияси

1990 йил ўрталарида кўпчилик нуқтаи назаридан фақат АТМ протоколигина охирги абонент билан алоқа хизматлари сифатига мувофиқ кафолат бериш қобилиятига эга бўлган. Шунинг учун FSAN (British Telecom, France Telecom, Deutsche Telecom, NTT, KPN, Telefoniсa и Telecom Italia каби етти компания томонидан FSAN (full service access network) деб номланган консорциум тузилди), PON тармоғи орқали мультисервис хизматларни транспортини таъминлашни, АТМ технологиясига асосан танлаган. Натижада 1998 йил октябрь ойида PON дарахтида АТМ ячейкалари асосида ахборотларни транспортлаштириш APON (ATM PON) номини олган яъни G.983.1 нинг биринчи тавсияси стандарти пайдо бўлди. Кейинчалик бир қанча янги тузатишлар ва тавсиялар пайдо бўлиб, узатиш тезлиги 622 Мбит/с гача ошди. 2001 йил мартида PON стандартига янги функциялар қўшилиб, G.983.3 тавсияси пайдо бўлди:


- турли хил иловалар (овоз, видео, маълумот) ни узатиш – бу ишлаб чиқарувчиларга, магистрал тармоқларга уланиш учун OLT ва абонентларга уланиш учун ONT ларга мос интерфейсларни қўшишни йўлга қўйди;
- спектрал диапазоннинг кенгайтирилиши – PON нинг айнан шу дарахти шароитида бошқа тўлқин узунлигида қўшимча хизматлар учун имконият яратди. Масалан, учинчи тўлқин узунлигида кенг оммага эшиттириш берадиган телевидение.
Шундай қилиб APON стандартининг кенгайтирилгандан кейинги номи BPON (broadband PON) деб аталди. APON га ҳозир кунда турли иловалар ва турли ONT лар орасида полосани динамик тақсимланиши киритилмоқда ва ҳам кенг полосали, ҳам тор полосали хизматларни тақдим қилишга мўлжалланган.
Турли ишлаб чиқарувчиларнинг APON қурилмаси қуйидаги магистрал интерфейсларни қўллайди: SDH (STM-1), ATM (STM-1/4), Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, видео (SDI PAL), E1 (G.703) абонент интерфейслари, 100/10 Мбит/с ли Ethernet 10/100 Base-TX, (FXS) телефония.
Марказий ва абонент тугунлари билан ўзаро боғланувчи APON MAC протоколи. Абонент тугуни билан марказий тугуннинг ўзаро боғланиши, уланиш ўрнатиш билан бошланади. Шундан сўнг маълумотлар алмашиниши содир бўлади. Буларнинг барчаси APON MAC протоколига мувофиқ бажарилади. Улашни ўрнатиш жараёнида қуйидагиларни ўз ичига олувчи ранжирлаш процедураси ишга тушади: масофа бўйича ранжирлаш, қувват бўйича ранжирлаш ва синхронизация.
МАС протоколи APON уланиш тизими учун учта масалани ечади:
- тескари оқимдаги узатишларда коллизиянинг йўқотилиши;
- тескари оқимда полосани аниқ, самарали динамик бўлиши;
- илова транспорти учун энг яхши мослаштиришни сақлаши.
APON MAC протоколи сўров/рухсат механизмига асосланади. Асосий ғояни ONT томонидан талаб қилинган полоса сўровларини жўнатиш ташкил этади. Юкланган тескари оқим ва қайси хизматлар ONT га ёки бошқасига ўрнатилганлиги ҳақида билимларга асосланиб, OLT бу сўровларни қайта ишлаш учун қарор қабул қилади.
Сўров/рухсат механизмини бошқариш учун FSAN APON кадрининг структураси тўғри ва тескари оқим учун аниқлади. Бу формат ITU-T нинг G.983.1 тавсиясига биноан стандартлаштирилди.
Битта кадрни 155 Мбит/с тезликда узатиш 0,15 мс давом этади. 32 та ONT да тўлиқ циклни узатишда 0,6 мс талаб қилинади. Бошқача қилиб айтганда, ONT 0,6 мс давомийлигида минипакетларни, маълумотларни узатишга мўлжалланган хизмат сўровларини жўнатади. ONT, унинг чиқиш буферида сўровни узатишга навбат шаклланганда жўнатади. ONT фақат PLOAM ячейкасидан рухсат олгандан сўнг узата олганлиги сабабли, шу лаҳзадан максимал вақтни баҳолашда, 0,6 мс цикл вақтига RTT ни иккиланган ўтиш масофасида (20 км радиусдаги тармоқлар учун RTT 0,2 мс ни ташкил қилади) кечикиш вақтини қўшиш керак бўлади ва натижада 0,8 мс ҳосил бўлади. Бу қийматга OLT ва ONT лардаги аппарат кечикиш вақтлари қўшилиши мумкин.



Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish