HLR реестри, SGSN ва GGSN тугунлари худди GSM тармоқларидаги каби вазифаларни бажаришади. - HLR реестри, SGSN ва GGSN тугунлари худди GSM тармоқларидаги каби вазифаларни бажаришади.
- Операторлар ўзларига мос тармоқ конфигурацияларини яратишлари учун UMTS тизимининг архитектураси етарли даражада мослашувчан ва универсалдир.
- UTRAN тармоғи 4та асосий интерфейсдан фойдаланишини эслаб ўтамиз:
- Iu – RNC ва CN ўртасидаги интерфейс;
- Uu - Node B билан АУ ўртасидаги интерфейс;
- Iur – RNCлар орасидаги интерфейс;
- Iub - Node B ҳамда RNC орасидаги интерфейс.
- Uu ва Iu интерфейслари икки қисмга бўлинади:
- U-Plane (ингл. User Plane) - транспорт хизматлари ва радиоуланиш тармоғи орқали маълумот узатиш хизматларини амалга оширувчи абонент сатхи протоколлари;
- С-Plane (ингл. Сontrol Plane) - радиоуланиш тармоғидаги транспорт хизматларини ҳамда АУ ва тармоқ орасидаги уланишларни, шу жумладан, хизмат кўрсатишга оид сўровлар, узатиш ресурсларини бошқариш, “хэндовер” ва хоказолар бошқарувини амалга оширувчи бошқарув сатхи протоколлари.
CDMA-2000 стандартлар туркуми базавий интерфейслар, тармоқ унумдорлигига талаблар, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар тавсифини ўз ичига олади. - CDMA-2000 стандартлар туркуми базавий интерфейслар, тармоқ унумдорлигига талаблар, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар тавсифини ўз ичига олади.
- CDMA-2000 тизимининг архитектураси GPRS ва UMTS тизим архитектуралари билан кўплаб умумийликка эга. Бу ердахам икки даражага бўлиниш мавжуд: радиоуланиш - RAN ва таянч – CN тармоқлари, шунингдек, пакетли ва каналли коммутация учун алохида нимтизимлар иштирок этади.
- CDMA-2000 стандартининг тизим архитектураси
- CDMA-2000 тармоғининг соддалаштирилган схемаси
Радиоуланиш даражасида BTS - базавий станциялар (трансиверлар) ва BSC- базавий станциялар контроллерлари иштирок этади ва ўзлари учун анъанавий бўлган функцияларни бажаради. - Радиоуланиш даражасида BTS - базавий станциялар (трансиверлар) ва BSC- базавий станциялар контроллерлари иштирок этади ва ўзлари учун анъанавий бўлган функцияларни бажаради.
- Таянч тармоғи даражаси қуйидаги элементлардан иборат:
- PCF (ингл. Packet Control Function) - пакетли узатишни бошқарув маркази;
- PDSN (ингл. Packet Data Servise Node) - пакетли маълумотларни узатишга хизмат қиладиган тугун.
- Бу тугунлар пакетли коммутация жараёнида қатнашишади.
- MSC – мобил коммутация маркази: GPRS тармоқларидаги каби симли таянч тармоғи ҳисобланиб, радиоуланиш тармоғи ва умумий уланиш турғун тармоқлари оралиғидаги боғловчи тугун ҳисобланади. MSC маркази каналли коммутация ёрдамида уланишни таъминлайди.
- Тармоқнинг қуйидаги тугунлари эса, ўзларининг анъанавий функцияларини бажаришади:
- AAA - авторизация, аутентификация ва хисоб маркази;
- HLR - уй абонентлари регистри;
- VLR - меҳмон абонентлар регистри.
- CDMA-2000 стандартининг тизим архитектураси
Do'stlaringiz bilan baham: |