Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


-МАВЗУ: ЯЛПИ ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА ИШСИЗЛИК (2-соат)



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

20-МАВЗУ: ЯЛПИ ИШЧИ КУЧИ, УНИНГ БАНДЛИГИ ВА ИШСИЗЛИК (2-соат).
Маъруза режаси:
1.Ялпи ишчи кучининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни.
2. Ишчи кучининг бандлиги ва унинг даражаси. Ишсизлик, унинг даражаси ва турлари.
3. Ишчи кучининг талаб ва таклифи ҳамда уни аниқловчи омиллар.
4. Ўзбекистонда ишчи кучи бозорини шакллантириш ва тартибга солиш.
Таянч иборалар
:
Меҳнатга лаёқатли кишилар, ишсизлик, бандлик, фрикцион
ишсизлик, яширин ишсизлик, аҳолининг табиий ҳаракатланиши, демографик ҳолат,
миграция, ишчи кучи бозори
.
1.Ялпи ишчи кучининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни.
Ишлаб чиқариш омилларини моддий-ашёвий ва шахсий омилларга бўлиш мумкин.
Жамиятнинг ялпи миллий маҳсулоти ҳисобига на фақат ишлаб чиқаришнинг моддий-ашёвий
омиллари, балки шахсий омили - ишчи кучи ҳам такрор ҳосил этилади.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш инсоннинг жисмоний кучлари ва ақлий
қобилиятларини узлуксиз қайта таклаб ва таъминлаб туриш, уларнинг меҳнат малакасини
муттасил янгилаб бориш, умумий ва касбий даражаси ўсишини таъминлаш демакдир.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш нисбатан мустақил иқтисодий ва ижтимоий
муаммо бўлиб, унинг асосини аҳолининг табиий кўпайиши ташкил этади. Ишчи кучи
ресурсларининг сони ва сифати мамлакат аҳолисининг сони ҳамда жинси ва ёши жиҳатидан
таркиби билан белгиланади. Булар эса ўз навбатида аҳолининг табиий ҳаракатланишига
боғлиқ бўлади. Аҳолининг табиий ҳаракатланиши, уни такрор ишлаб чиқариш характери
кўпгтна ҳолатлар билан мамлакатнинг индустриал тараққиёти, ижтимоий турмуш
анъаналари, аниқ таърихий омиллар билан белгиланади. Мисол учун Россия мамлакати
ўзининг таърихида жуда кўп урушларда қатнашганлиги сабабли, аҳолининг табиий
ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатган. Индустриал ривожланган Швеция, Дания
мамлакатлари аҳолиси ҳам паст суръатларда ўсиб боради, охирги йилларда ҳаттоки камайиш
тамойилига эга. Болтиқбўйи республикаларида маданият ва маиший турмуш анъаналари
шундай шаклланганки, уларнинг оилаларида бир-икки фарзанд тарбияланади ва аҳоли
деярли ўсмайди. Мамлакатлар аҳолининг табиий ҳаракатланишига эришиш учун, яъни уни
ўсишини таъминлаш учун муайян чора-тадбирларни амалга оширишади. Улар жумласига уй-
жой шароитларини яхшилаш, болаларга нафақалар бериш, болалар муассалари билан
таъминлаш, оилани мустаҳкамлаш киради. Россия Федерациясининг аҳолиси 1990 йилда 160
миллион кишини ташкил этган бўлса, 2008 йилга келиб 140 миллион кишигача камайган.
Муаммони ҳал этиш мақсадида ҳукумат ҳар бир иккинчи ва ундан кейин туғилган бола учун
оналарга 250 минг рубл мукофот пули белгилаган. Шу билан бирга катта кўламдаги уй-жой
қурилиши, болалао боғчаларини ташкил этиш амалга оширилмоқда. Натижада 2008 йилда
ўтган йилга нисбатан бу мамлакатда 110 минг чақалоқ кўпроқ туғилган.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш, уларнинг тўла ва самарали иш билан банд бўлиш
муаммосини ҳам ўз ичига олади. Иш билан тўла банд бўлишни мутлоқ маънода
тушунмаслик керак. Биринчидан, ишсизликнинг маълум даражаси иқтисодиёт учун меёрдаги
ҳол ҳисобланади. Бошқа томондан иш билан тўла банд бўлиш меҳнатга лаёқатли барча
кишилар, албатта умумлашган давлат ва жамоа корхоналарида ишлаб чиқаришга жалб
этилиши зарурлигини англатмайди. Ҳаммага маълумки кишилар давлат корхоналаридан
ташқари якка тадбиркорлик билан шуғулланиши, кичик хусусий корхона ва ташкилотларда
ишлаши мумкин.
Мулкчиликнинг турли шакллари ривожланган бозор иқтисодиёти ишчи кучи
ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланишга шароит яратади, уларни кам самарали


167
соҳалардан бўшатиб, кадрларга эҳтиёжи бўлган юқори самарали тармоқлар ва корхоналарга
қайта тақсимлайди.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish