Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

2. Тадбиркорлик фаолиятининг шакллари
Ҳозир жаҳонда ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси ва ўзига хос томонларининг беқиёс
даражада бир-бирига қўшилиб кетиши кузатилади. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ижтимоий,
умумдавлат максадларида фойдаланадиган ва ниҳоят, жаъмоа, гуруҳ, хусусий ва шахсий
мақсадларда ишлатиладиган турлари мавжуд. Шунга мос равишда тадбиркорликнинг турли-
туман: давлат, жаъмоа. шахсий, хусусий, аралаш ва бошқа ҳосила шакллари ривожланади.
Турли мамлакатларда давлат корхоналарининг ҳуқуқий мақоми турли-туманлиги
билан анча фарқланади. Ҳатто бирон бир мамлакатда барча давлат корхоналари фаолиятини
тартибга солувчи ягона қонуний ҳужжат мавжуд эмас.
Юқорида кўриб ўтилган шароитлар асосида давлат корхоналарини учта гуруҳга
бўлиш мумкин:
- бюджет корхоналари;
- давлат ишлаб чиқариш корхоналари;
- аралаш компаниялар.
Ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигига эга бўлмаган корхоналар
бюджет
корхоналарига
киради. Ўзларининг ҳолати бўйича улар давлатнинг маъмурий-бошқариш
тизимига киради ва бирон-бир вазирлик, маҳкама ёки маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш
органларига бевосита бўйсунади ёки уларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Улар олган
фойдасидан солиқ тўламайди. Барча даромад ва ҳаражатлар давлат бюджети орқали ўтади.
Давлат ишлаб чиқариш корхоналари
- бу корхоналарнинг анча кенг тарқалган
ташкилий, ҳуқуқий шаклидир. Улар алоҳидалашган мол-мулкка эга бўлиб, хўжалик
фаолияти билан бирга давлат томонидан белгиланган доирада бошқариш ва тартибга солиш
вазифаларини ҳам бажаради, яъни давлат корпорациялари ўзида тижорат юрхоналари ва
давлат органлари белгиларини мужассамлаштиради.


84
Аралаш компаниялар
- ҳиссадорлик Жамиятлари ва мажбуриятлари чекланган
ширкатлар шаклида ташкил қилиниб, акциялари давлатга ва хусусий омонатчиларга
тааллуқли бўлади. Аралаш компаниялар ҳиссадорлик Жамиятлари тўғрисидаги қонун
асосида иш юритади ва юридик шахс ҳисобланади, хўжалик фаолиятида хусусий фирмалар
билан баробар тижораг асосида қатнашади. Шу билан бирга, улар хусусий фирмаларга
нисбатан маълум имтиёзлардан фойдаланади. Бу имтиёзларга давлат томонидан молиявий
ёрдам ва дотациялар бериш, чет эл лицензияларини енгил шартлар билан олиш, бошқа
давлат корхоналаридан хом ашё ва ярим фабрикатларни қатъий белгиланган нархларда
олиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун бозор билан таъминланганлик ва шу
кабилар.
Корхоналарнинг мулкчилик мавқеидан ташқари хилма-хил ташкилий-ҳуқуқий
шакллари ҳам мавжуд бўлади. Корхоналар хўжалик Жамиятлари ва ширкатлари, ишлаб
чиқариш кооперативлари, жаъмоа корхоналари, ижара корхоналари, хўжалик бирлашмалари
шаклида тузилиши мумкин.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish