ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММА АЛ-ХОРАЗИМИЙ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ
«IoT симсиз тизимлари» фанидан маъруза
WoT веб нарсалар Интернет нано-нарсалар Когнитив Интернет нарсалар (CIoT)
Дарснинг мақсади:
Талабаларда :
WoT веб нарсалар ҳақида батафсил тасаввур ҳосил қилиш;
мазкур билимларни мустақил таҳлил қилишга кўмаклашиш;
ёшлар ўртасида соғлом маьнавий ва тарбиявий муҳитни шакллантириш.
Режа
WoT веб нарсалар
Интернет нано-нарсалар
Когнитив Интернет нарсалар (CIoT)
WoT веб нарсалар
Интернет нарсаларнинг таркибий қисми веб нарсалар (WEB of Things, WoT) ҳисобланади, улар URI (Uniform Resource Identifier) унификацияланган (ягона) ресурс идентификатори, HTTP (HyperText Transfer Protocol) гиперматнни узатиш протоколи, REST (Representational State Transfer) тақсимланган илова архитектурасини қуриш услуби ва бошқалар каби Интернет стандартлари ва механизмларидан фойдаланиш билан турли интеллектуал объектларнинг («нарсаларнинг») ўзаро таъсирлашишини таъминлайди.
Ҳақиқатда WoT web-иловаларни ишлаб чиқишга мўлжалланган мавжуд архитектуравий ечимлардан фойдаланиш билан IoT концепциясини амалий даражада амалга оширилишини кўзда тутади.
Бошқача айтганда, ақлли нарсалардан маълумотлар ёки уларни бошқариш WWW-саҳифа орқали мумкин бўлиши керак
Сенсорли тармоқлар қурилмалари билан веб-ўзаро таъсирлашишга мисоллар
WoT бу характеристиклари Интернет орқали интеллектуал объектларнинг оддий ўзаро таъсирлашишини таъминлайди, бундан ташқари, смарт-объектларга уланиш ва уларнинг функционаллигини қўллаш учун ягона интерфейсни ишлатади.
WoT концепцияси билан Семантик тўр (Semantic Web) боғланади, бу WWW бутундунё тўрини ривожлантириш йўналиши ҳисобланади, унинг мақсади маълумотларни машинада ишлов бериш учун яроқли кўринишда берилиши ҳисобланади.
“Семантик тўр” атамаси биринчи марта Тим Бернерс-Ли (бутундунё тўри ихтирочиси) томонидан 2001 йилнинг майида киритилган. Семантик тўр концепцияси W3C (World Wide Web Consortium) Бутундунё тўри Консорциум томонидан қабул қилинган ва илгари сурилади.
HTML-саҳифаларга асосланган оддий Тўрда маълумотлар саҳифалар матнига қўйилган ва инсон томонидан браузер ёрдамида ажратиб олинади.
Онтология синфлар индивидуал нусхалари тўплами билан бирга билимлар омборини ҳосил қилади.
Шундай қилиб, дастур-мижоз тўрдан далилларни тўғридан-тўғри ажратиб олиши ва улардан мантиқий хулосаларни қилиши мумкин.
Семантик тўр оддий Тўр билан ва унинг асосида HTTP протоколи ва URI идентификаторларидан фойдаланиш билан параллел равишда ишлайди.
Жорий этилганида семантик тўр берадиган барча авзалликларга қарамасдан, унинг тўлиқ ишлатилиши имкониятларида маълум иккиланишлар мавжуд.
Бунга тўсқин бўлиши мумкин бўлган инсон омилидан (инсонлар метамаълумотларли ҳужжатларни қўллаш бўйича ишлардан қочади, метамаълумотларнинг ҳақиқийлиги муаммолари қолмоқда ва ҳ.к.) бошлаб турли сабаблар кўрсатилади.
Бундан ташқари, метамаълумотларни ёзи зарурати у ёки акс ҳолда маълумотларни кўчирилишига олиб келади.
Ҳар бир ҳужжат иккита нусхаларда – инсонлар томонидан ўқилиши учун белгиланган ва машинага-йўналтирилган форматда яратилиши керак.
Нано-технологиялар ўлчамлари бирдан бир неача нанометрларда ўзагарадиган жуда кичик ҳажмли қурилмаларни ишлаб чиқишга олиб келди. Бу даражада нано-машиналар нано-компонентлардан ташкил топади ва оддий ўлчаш, ростлаш ёки бошқариш операцияларини бажара оладиган алоҳида функционал блоклар ҳисобланади.
Нано-қурилмалар орасидаги маълумотларни мувофиқлаштириш ва аламашлашга нано-тармоқлар имкон беради.
Нано-қурилмалар мавжуд тармоқлар ва Интернет билан боғланганида Интернет нано-нарсалар дейиладиган янги тармоқ парадигмаси пайдо бўлади.
Нано-қурилмаларни мавжуд тармоқлар ва Интернет билан ўзаро таъсирлашиши учун янги тармоқ архитектураларини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Интернет нано-нарсалар
Назорат саволлари
1. Интернетда махсус саҳифадан фойдаланиш билан браузер орқали симсиз сенсорлар тармоғидаги датчикдан маълумотларни қандай ўқиш мумкин.
2. Интернетда махсус саҳифадан фойдаланиш билан браузер орқали симсиз сенсорлар тармоғидаги сенсордаги тўртинчи индикаторнинг рангини қандай ўзгартириш мумкин.
3. WoTнинг асосий хоссалари ҳақида сўзлаб беринг.
4. Интернет нано-нарсалар архитектурасини тушунтиринг.
5. Интернет-нано нарсалар тармоғи архитектурасининг асосий компонентларига нималар киради?
6. Нано-тугунлар қандай қурилмалар ҳисобланади?
7. Нано-шлюзлар қандай вазифасини бажаради?
8. Нано-микро интерфейслар қандай қурилмалар ҳисобланади?
9. Интернет тармоғи орқали шлюз нимани амалга оширади?
10. Амалда когнитив интернет-нарсалар нималарни амалга ошира олади.