контроллери микросхема ёки пороцессор блокига интеграллашган қурилмаларни тизимда информация алмашинувини тартиблаш; Микроконтроллер — микросхема, электрон курилмаларни бошкарувчи; Ишлаб чиқариш контроллери — бошқариш қурилмаси, технологик ёки бошқа жараёнларни автоматик бошқарувчи; Программаланувчи логик контроллер — функцияси программа ёрдамида белгиланувчи ишлаб чиқариш контроллери. Домен ва тўхталишларни ташкил этиш контроллерлари компьютер техология қурилмаларида процессор билан интеграллашган бўлиши мумкин. Уларни функцияси компьютерларга ўрнатилган операцион тизимлар орқали созланади. Компьютер асосий қурилмалари ишчи холатини, боғланишини назорат қилиб бирламчи компьютер ишини ташкил этувчи ВЮ8 ёрдамида созланади. Микроконтроллерлар кичик электрон қурилмалар ёрдамида ташкил этилган тизимларда бошқарувчи ролини ўйнайди. Уларга программа махсус программатор ёки компьютер ёрдамида ёзмлади. У одатта микросхемадан иборат. Ишлаб чиқариш контроллерлари реал вақт тизимларида кенг қўлланилади. Улар ёрдамида бошқарилувчи кичик локал бошқариш тизимларини ташкил этилади. Одатда бу контроллерлар битта ёки аниқ сондаги каналларни назорат этиб операция бажаришга мўлжалланилади. Бу контроллерларни махсус ички программаланувчи параметрлари мавжуд. Контроллерларни ишга туширишдан олдин параметрлар созланади. Кўпчилик холларда бу контроллерларни микропроцессорли иккиламчи ўлчаш ва бошқариш курилмалари деб аталади. Уларга мисол қилиб Овен
компаниясини
ТРМ-101, ТРМ-212,ТРМ-138, Метакон фирмасини Метакон 58 қурилмаларни келтириш мумкин. Конторллерлар бир биридан қуйдаги техник параметрлари билан фарқланади: Информацияни қабул қилиш каналлари сони; Кириш сигналларини тури; Чиқиш каналлари сони; Чиқиш сигналларини типи; Информацияни қайта ишлашидаги акниқлик ; Кириш сигналларини қабул қилишда сўров вақти оралиқлари, частота опроса; Индикаторли ёки индикаторсиз; Информацияларни вақт бўйича қайд этиш имконияти; Информацияларни ифодалаш имкониятлари; Информацияни кабул қилишдаги хатолиги.
Расм 59. Контроллер реле Реал вақт тизимларида кенг қўлланиладиган программаланувчи логик контроллерлар мухим ўрин
тутадилар.
Улар ёрдамида реал вақтларда иш олиб борувчи локал бошқариш тизимларидан тортиб, мураккаб бошқариш тизимларини ташкил этиш мумкин. Бу контроллерларни дунёда жуда кўп компаниялар ишлаб чиқмоқдалар. Лекин хозирда автоматик бошқариш тизимлар бозорини катта қисмини Хонувелл ва Сименс компаниялари эгаллаб туради. Хонувелл компаниясини С300, Сименс компаниясини 81МАТ1С 87-300 сериясидаги программаланувчи логик контроллерлари кенг тарқалган. Улар ўзларини ишончлиги, программалаш усули соддалиги, кириш ва чиқиш каналларини кенгайтириб бориш имконияти билан ажралиб туради.
Расм 60. С300 контроллери
Расм 61. 81МАТ1С 87-300 контроллери. Россияни ОВЕН компаниясини программаланувчи логик контроллерлари хам ўзларини универсаллиги билан ажралиб турмоқда.
Расм 62. ПЛК 110 программаланувчи логик контроллери. ОВЕН компанияси ишлаб чиқган ПЛК-73 контроллерини техник характеристикаси қуйдагича: Умумий маълумот