Mirzo Ulug’bek nomidagi
O’bekiston Milliy Universiteti
Ijtimoiy fanlar fakulteti
Yoshlar psixologiyasi yo’nalishi
2-bosqich talabasi
Fazliddinova Nozimaning
Psixodiagnostika fanidan.
REFARAT
Qabul qiluvchi :Rasulov.A
TOSHKENT-2022
Мавзу:Ўқув гуруҳидаги жипсликни ўрганиш методикаси
Жамиятда инсоний муносабатларни шаклланишида ҳар бир ижтимоий гуруҳларнинг ўрни каттадир. Шу боис гуруҳ муаммоси психологияда узоқ йиллардан буён психологларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Улар томонидан гуруҳ ва унинг хусусиятлари, гуруҳдаги ва гуруҳлараро муносабат, гуруҳдаги ижтимоий психологик муҳит, гуруҳдаги низолар ва уларнинг бартараф этиш йўллари ва бошқа муаммолар тадқиқ этилган. Шунингдек, ушбу муаммолардан бири сифатида гуруҳ аъзолари ўртасидаги жипсликдир.
Гуруҳ аъзолари ўртасидаги жипслик муаммоси ўтган асрнинг 40-йилларида Л.Фистенгер раҳбарлигида олиб борилган махсус тадқиқотларни келтириб ўтиш мумкин. Унинг тажрибаларида гуруҳий жипслик “барча кучларнинг натижаси, гуруҳ аъзоларини бирлаштириб турувчи” эканлиги белгиловчи анъанавий ва кенг тарқалган талқин билан боғлиқ эди.
Шунингдек, бир қатор социал псиологлар гуруҳий жипсликни кичик гуруҳлар мисолида ўргандилар (В.В. Шпалинский, Р.С.Немов, А.И.Донцов, В.А.Богданов, А.В.Петровский ва бошқалар). Бу йўналишдаги тадқиқотларда талабалар гуруҳининг шаклланганлик даражасига ва унинг аъзоларини гуруҳнинг жипслигини характерловчи бир қатор омиллар аниқланган. Талабалар ўқув гуруҳини ўрганган тадқиқотларда унинг шаклланганлигини тавсифловчи бир қатор омиллар, хусусиятлар мавжудлиги кузатилган: дунёқараш ва қадриятлар, расмий ва норасмий тузилмаларнинг ўзаро мослиги, юқори ўзлаштирганлик ва гуруҳда низоларнинг мавжуд эмаслиги.
Аниқланган бир қатор мезонларга кўра уруҳнинг аҳамиятини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1.Жамоа аъзоларининг шахс сифатида камол топишидаги таъсирига кўра талабалар гуруҳининг фаолият предметини, асосий талабалик функцияларини бажаришининг ижтимоий даражаси;
2. Гуруҳий жипслик даражаси гуруҳнинг қадриятлар йўналганлиги бирлиги сифатида
3. Гуруҳнинг уюшоқлик даражаси;
4. Гуруҳ аъзоларининг гуруҳдаги ишлари ва ўзаро муносабатларидан қониққанлик даражаси;
5. Унинг ҳиссий маданий даражаси;
6. Гуруҳнинг ҳар хил турдаги ижтимоий фаоллик даражаси;
7. Гуруҳий ўз-ўзини англаш ва унинг ривожланишига эҳтиёжи даражаси.
Юқорида келтирилган ҳолатлардан гуруҳий муносабатларни тадқиқ этишда яна бошқа бир жиҳатларни аниқлаш ҳам мумкин бўлади. Ушбу муаммо доирасида мамлакатимизда етарли даражада изланишлар олиб борилмаганлигини инобатга олиб, биз ўз тадқиқотларимизни талабалар гуруҳидаги жипслик таълим-тарбия муҳитини самарадорлигини таъминлашнинг омили эканлигини ўрганишга эътибор қаратишни лозим топдик. Муаммонинг ўрганиш учун эса зарур методик ёндашувга эҳтиёж бор. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда талабалар ўқув гуруҳидаги жипсликни ўрганиш психодиагностик методикасини татбиқ этиш тафсилотларини тақдим этамиз. Методика рус олимлари В.С.Ивашкин ва В.В.Онуфриевалар томонида ишлаб чиқилган. Уни тадқиқот методикаси сифатида фойдаланишимизнинг характерловчи афзалликларга эга:
-татбиқ этиш учун экспериментатор ва текширилувчиларда ортиқча зўриқишлар келтириб чиқармайди;
-методикани мослаштиришда ундаги сифатларнинг психолингивистик жиҳатдан таржималарини мослигини таъминлашни ўзи етарли;
-методиканинг ишончлилиги ва валидлилигинини таъминлаш уни тажриба-синовда татбиқ этиш жараёнида амалга оширилиши ҳам мумкин;
-ушбу методикани татбиқ этиш юқори малакага эга бўлмаган мутахассислардан ортиқча қийинчилик туғдирмайди;
-мазкур методика бир вақтни ўзида ўқув гуруҳидаги жиспликни, ҳамкорликдаги фаолиятни; ягона қадриятлар асосида йўналганлигини ва ўқув гуруҳидаги психологик муҳитни ўрганишга хизмат қилади.
Психодиагностик тадқиқотларда ушбу методиканинг иккита варианти кенг қўлланилади. Унинг биринчи вариантидан шахснинг ишчанлик, ахлоқий ва ҳиссий сифатлари асосида гуруҳдаги жипсликни ўрганишга йўналтирилган бўлиб, кўпроқ ўрта мактаб ўқувчилари синфидаги жипсликни ўрганишда қўлланилади. Унинг иккинчи варианти хусусида қуйида батафсил келтирилади.
Методиканинг тузилиши
Методиканинг иккинчи вариантида 35 та сифатдан иборат рўйхатидан иборат бўлиб, улар мазмунига кўра еттита гуруҳга бирлаштирилган:таълимга муносабати, хулқ-атвор ва фаолиятнинг умумий услуби, билимнинг тавсифловчи сифатлар, ақлий ҳаракатларни баҳолаш сифатлари, ўқув-ташкилий малакаларни тавсифловчи сифатлар, ўртоқларига муносабати ва ўз-ўзига муносабатидан иборат сифатлар.
Методикани қўллаётган вақтда унинг стимуллари, яъни сифатлар акс эттирилган жадвалдан ҳам топшириқлар, ҳам жавоблар варағи сифатида фойдаланиш мумкин. Агар фойдаланувчилар жавоблар варағини қулайлатириш мақсадида уни такомиллаштириб, қўллашлари ҳам мақсадга мувофиқдир.
Методикани қўллашда тажриба-синов иштирокчиларига йўриқнома тақдим этилади.
Йўриқнома: Ҳурматли ўқувчилар сизларга ўқув фаолияти, ахлоқий ва ҳиссий-туйғусини ифодаловчи, аммо тасодифий жойлаштирилган 35 та шахс сифатлари тақдим этилади. Сиз рўйхатдаги сифатлардан гуруҳингиз аъзолари учун энг муҳим ва хос деб ҳисоблаган бештасини танланг ва жавоблар варағида белгиланг. Бунинг учун танланган сифатнинг тўғрисида “+” белгисини (жадвалнинг “қайд этиш” устунида) қўйишингиз мумкин (1-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |