Январь 2021 7-қисм
Тошкент
references
1. diane larsen- freeman. “Teaching language: from grammar to grammaring.” 2003
2. david sanson from the article “what is logic?”.
3. a.д. гетманова « логика» москва.1998
4. M. sharipov, d. fayzixo‘jaeva “ Mantiq” Toshkent.2001
5. e.k. Voishvillo, M.g. degtyarev “logika” Moskva.2001(е.к. войшвилло, м.г. дег-
Тярев логика москва. 2001)
6. richard nordquist article. “Word order in english sentences.” www.thoughtco.com
7. alice Maclin “reference guide to english”. 2001
8. https://dictionary.cambridge.org/ (Word order: structures из english grammar Today ©
cambridge university Press.)
9. мухаммаджонов ф. м., юсупова д. р. o‘rta maktab o‘quvchilarining ingliz tili o‘rgan-
ishda duch keladigan qiyinchiliklari // молодой ученый. — 2016. — №3.1. — с. 48-50. —
url https://moluch.ru/archive/107/25687/ (дата обращения: 07.06.2018).
10. https://fayllar.org/
31
Январь 2021 7-қисм
Тошкент
ЧЕТ ТИлИНИ ўРГАТИШДА КИЧИК ГУРУҳлАРДА ИШлШ БўйИЧА
ТАвСИЯлАР
Шаҳодат Машарипова
Хоразм вилояти қўшкўпир туманидаги
9-сонли мактаб ўқитувчиси.
Телефон:+998995680615
zubayda81raxmanova@gmail.com
Аннотация: ушбу мақолада чет тилини ўргатишда кичик гуруҳларда ишлш бўйича
ўқитувчиларга зарур тавсиялар берилган.
Калит сўзлар: кичик гуруҳлар, камчиликлар, афзалликлар, кичик гуруҳларда ишлаш
технологияси.
кичик гуруҳларда ишлаш ўқувчиларнинг дарсда фаоллигини таъминлайди, ҳар бири
учун мунозарада қатнашиш ҳуқуқини беради, бир-биридан синфда ўрганишга имкони
туғилади, бошқалар фикрини қадрлашга ўрганади.
қўлланиш усули:
1. фаолиятни танлаш. мавзуга оид муаммо шундай танланадики, натижада
ўқувчилар уни ўрганиш (бажариш) учун ижодий фаолият кўрсатишлари зарур бўлади ва
вазифалар белгилаб олинади.
2. зарурий асос яратиш. ўқувчилар кичик гуруҳ ишида қатнашишлари учун танланган
фаолият бўйича баъзи билим, кўникма ва малакаларни олдиндан эгаллаган бўлишлари
керак.
3. гуруҳни шакллантириш. одатда хар бир гуруҳда 3-5 ўқувчи бўлади (эҳтимол,
кам ёки кўп бўлиши мумкин). агар гуруҳда ишлаш у ёки бу ёзма хужжат тайёрлашни
талаб этса, яхшиси 2-3 кишили гуруҳ тузилгани маъқул. гуруҳ ўлчови масала-
нинг муҳимлиги, синфдаги ўқувчилар сони, ўқувчиларнинг бир-бири билан конструктив
ҳолатда ўзаро ҳаракатига боғлиқ ҳолда ўзгаради. энг яхшиси, «гетроген» гуруҳ
ташкил этишидир (жинси, ўзлаштириш даражаси ва бошқа белгилар асосида). гуруҳда
ишлаш ўқувчилар ўртасида вазифаларни аниқ тақсимлашга таянади (мисол учун, бир
ўқувчи мунозарани бошқаради, иккинчиси ёзиб боради, учинчиси спикер (сардор) ро-
лини ўтайди ва ҳоказо). синфни гуруҳларга ажратиш, ҳохиш бўйича ёки ҳисоб бўйича
амалга оширилади.
4. аниқ йўл-йўриқлар кўрсатиш. ўқувчиларга фаолиятни бажариш бўйича аниқ ва
хажм жихатдан кўп бўлмаган тушунтириш берилади. ўқитувчи гуруҳларининг ишлаш
тезлиги турлича бўлишини инобатга олган ҳолда вақт чегарасини айтади. гуруҳлар
керакли материаллар ва ахборотлар билан таъминланади. ўқувчилар гуруҳда ишни
бошлашлари учун вазифаларини аниқ тушуниб етганлиги текшириб кўрилади.
5. қўллаб қувватлаш ва йўналтириш. ўқитувчи зарурат туғилса гуруҳлар ёнига
навбатма-навбат келиб тўғри йўналишда ишлаётганлигини қайд этади ёки уларга ёрдам
беради, гуруҳларга таъзйиқ ўтказилмайди.
6. муҳокама қилиш ва баҳолаш. гуруҳларда иш якунлангач, улар натижалари
бўйича ахборот берадилар. Бунинг учун хар бир гуруҳ ўз сардорини белгилайди.
зарурат туғилса, фаолият натижалари бўйича билдирилган фикрлар ўқитувчи томонидан
ёзилиб борилади. муҳими, гуруҳнинг ечимининг асосланишини аниқлаштириб олиш-
ди. агар вақт етарлича бўлса, у ёки бу фикрни аргументлашда гуруҳлар бир-бирига савол
ҳам беришлари мумкин. кичик гуруҳларда ишлаш натижалари ўқитувчи томони-
дан баҳоланади. Бунда фаолиятни тўғри ва аниқ бажариш, вақт сарфи асосий мезон
ҳисобланади. ушбу метод қўлланилганда ўқувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол
иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бўлишга, бир-биридан ўрганишга ва турли
нуқтаи назарларни қадрлаш имконига эга бўлади.
кичик гуруҳларда ишлаш методи қўлланилганда ўқитувчи бошқа ноанъанавий
методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бўлади. Чунки ўқитувчи бир
вақтнинг ўзида барча ўқувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.
„кичик гуруҳларда ишлаш“ методининг афзаллиги:
32
Do'stlaringiz bilan baham: |