Тошкент-2021 3 Январь 2021 10-қисм Тошкент январь 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/149
Sana24.02.2022
Hajmi3,13 Mb.
#216761
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   149
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 1 qism

Январь 2021 10-қисм
Тошкент
ва ўзлигимизга садоқат билан ҳаёт кечиришда, ўз ғоямиз, ғуруримизни англашда муқаддас 
динимизнинг ўрни ва аҳамияти беқиёс. Бу туйғунинг илдизи бўлган ўтмиш эса бугунги 
кунга ҳамоҳанг буюк аждодлар ғоялари, тафаккури билан маънавий боғлиқдир. Шунинг 
учун ҳам, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик миллий мафкурамизнинг асосий 
ғояларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 
2017 йил 19 сентябрда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида “Биз бутун жаҳон жамоатчи-
лигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб 
ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси 
сифатида беҳад қадрлаймиз”
1
, деб таъкидлади. 
Башарият тарихидаги энг буюк сиймолардан бири Имом ал-Бухорийдек улуғ зотнинг 
Ўзбекистон табаррук заминидан етишиб чиқиши ҳам тасодифий ҳол эмас, албатта. Буюк 
ватандошимиз Имом ал-Бухорий билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. БМТ минбари-
дан туриб Ш.Мирзиёев унинг энг ишончли ҳадислар тўплами - “Саҳиҳи Бухорий” китоби 
на фақат ўз замонаси учун, балки ҳар қандай жамият учун ҳам том маънодаги тарихий, 
маънавий ва тарбиявий аҳамиятга молик асар эканлиги хусусида фикр юритиб: “бу улуғ 
зотнинг ғоят бой меросини асраб-авайлаш ва ўрганиш, маърифатий ислом тўрисидаги 
таълимотни кенг ёйиш мақсадида Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро 
илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш”
2
, тўғрисида қарор қабулқилганини айтиб ўтди. 
Шунингдек Тошкент шаҳрида Ислом цивилизацияси марказини барпо этиш ва ислом ци-
вилизацияси ривожи учун бнқиёс хизмат қилган буюк аждодларимизнинг бой илмий-ма-
ъанвий меросини ёш авлодга безавол етказишдек савобли ишлар амалга оширилаётганини 
таъкидлади. “Мақсадимиз, - деди Ш.Мирзиёев, ислом динининг ҳақиқий инсопарвалик 
моҳиятини, маърифий исломни болаларимиз онгига сингдириш. Шу йўлда бизнинг буюк 
аждодларимиз қандай улуғ ишларни амалга оширганлари ҳақида улар ана шундай ма-
сканларга келиб ўзлари учун керакли бўлган, энг муҳим бўлган билим ва тасаввурларга 
эга бўлади. энг асосийси, уларнинг қалбида бой тарихимиз, маданий меросимиз билан 
фахрланиш туйғуси камол топади”
3

Бугунги кунда маънавий баркамол авлодни вояга етказиш учун миллатимизнинг ҳар 
бир вакили ўз фарзандини миллий ғоя, анъаналаримиз, тилимиз, муқаддас динимиз ва 
бой ўтишимизда чуқур из қолдирган буюк сиймоларимизга муҳаббат ва ҳурмат руҳида 
тарбиялаш билан бирга жаҳоний ўзигагина хос бўлган инсонпарварлик, байналмиллик, 
самимийлик ва бағрикенглик руҳида ҳам тарбиялаши, ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир. 
Мустақил Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон юртда шу номга муносиб миллат яшамоқда. 
Бу юртда унинг ота-боболари, авлод-аждодлари, буюк зотлари яшаб ўтган. Дунёда ўзига 
яраша юксак салоҳиятли, беназир нуфузига мос равишда ўрин эгаллаётган, турли миллат-
лар ичида буюк ўтмишга эга бўлган ўзбек миллатига қараб, ҳавас қилади.
Мамлакатимизни замонавий тарзда ривожлантиришнинг асосий тамойилларидан бири 
– бу халқимизнинг маънавий меросини ўрганишни кучайтиришдан иборат эканлиги таъ-
кидлаб келинмоқда. Шу мақсадда диний-маърифий қадриятларимизни ўрганиш, асраш ва 
ҳимоя қилиш, шу асосда ёш авлод қалби ва онгига эзгу ғояларни сингдириш борасида 
улкан ишлар амалга оширилди. 
Ҳар қандай мамлакат тараққиёти ва дунёдаги обрў-эътибори, аввало, шу эл-юртда қарор 
топган тинчлик-осойишталикка, шу ерда яшаётган барча миллат ва элат вакилларининг 
тотувлигига боғлиқ.
Юртимизда турли миллат ва динларга мансуб кишилар ўз эътиқодларини амалга 
ошириш борасида зарур шарт-шароитларни яратиб беришга, диний қадриятларни асраб-
авйлашга, жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатликни ва улар ўртасидаги дўстликни 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош 
Ассамблеясининг 72-сесиясидаги нутқи. // XXI SAR, 2017 йил 21 сетябрь
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош 
Ассамблеясининг 72-сесиясидаги нутқи. // XXI SAR, 2017 йил 21 сетябрь
3
Ш.М.Мирзиёев. Конституция – эркин ва фаравон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттириш-
нинг мустаҳкам пойдеворидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 26 йил-
лигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. – Тошкент. Ўзбекистон, 2018. – Б. 22.


68

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish