Январь 2021 10-қисм
Тошкент
кўплаб тадқиқотчилар когнитив услублар ва психоаналитик ёндашувларга йўналтирилган
тадқиқотлар устида ишламоқдалар ( Levy K, Blatt S, Shaver P, 1998, Fonagy P, 2000, Фонаги
П, 2002, Gullestad E, 2001, Ghiglione R, 1993). [3]
Когнитив ёндашувнинг устивор унсури шахсга доир конструктлардир. У ўз навбатида
икки даражалидир:
1. Устивор конструктлар блоки-конструкт тизими юқорисида жойлашган 50 га яқин
асосий конструктлар. Шахс ушбу конструктлардан бошқалар билан ўзаро таъсирга кириш
мақсадида кўп фойдаланади яъни онг марказида туради.
Периферик конструктлар блоки-қолган барча конструктларни ташкил қилади. Ушбу
конструктлар индивидуал ҳосилалар бўлгани боис бир неча юзлабдан бир неча минглабгача
бўлиши мумкин.
Л.В. Балашованинг фикрича, инсон баъзан билимнинг глобал бирликлари тузилмаси
каби консептлар ёрдамида фикрлайди. Шу билан бирга, дунёнинг лисоний ва консептуал
манзараси турли хил усул ва воситалар асосида шаклланади.[4] Когнитив лингвистиканинг
асосий қоидаларига мувофиқ ҳолда тил категориялари инсоннинг лисоний онгдаги у ёки бу
экстралингвистик, реал воқеиликни акс эттирувчи тушунчаларга таянади. Шу жиҳатдан ҳам
шахс нутқида қўлланадиган лексик бирликларнинг функционал-семантик хусусиятларини
таҳлил қилиш орқали ўзига хос номлаш, аташ усуллари кузатилади. Шахс нутқига оид
дастлабки қарашлар Германияда Д. Тидеман томонидан амалга оширилган тадқиқотларда
ўз аксини топган.
И.Р. Галперин “Текст как объект лингвистическово исследования” китобида матнда
грамматик категория тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлар экан, у психолингвистик
тадқиқот объекти сифатида матн таркибидаги қатор муаммоларни кўрсатиб беради.
Жумладан, матн лингвистикасининг умумий масалаларига тўхталиб, матнда ахборот-
психологик кўринишларини кўрсатар экан, матн модели абстракт модел сифатида тадқиқот
объектининг бутун белгиларини қамраб ололмаслигини, матннинг барча категориялари аниқ
бир формада амалга ошишини, шундай формалардан бири ахборот категорияси эканини-
тасвир, ривоят ва муҳокамадан иборатлигини ёзади.[5]
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, диний маълумотларни тушуниш персепсияси
мураккаб ва кўп даражали жараёндир. Бу жараёнда сўз, сўз бирикмаси, синтагма
кабилар сифатида хизмат қилади. Жараённинг маҳсули сифатида тадқиқотчида матннинг
мазмуний образи шаклланади. Диний маълумотларни тушуниш жараёнини тажрибалар
ёрдамида ўрганиш, бу жараённинг даражаларини мавжуд манбалар асосида таҳлил қилиш
тадқиқотчини янада изланишга ундайди.
Фойдаланилган адабиётлар
1. История философии для студентов ВУЗов Ростав на Дону.,1998. – С.69.
2. Рудольф У. Ал-Матуриди и суннитская теология в Самарканде.-Алмата.Фонд XXI
век.1999. – С.194.
3. Коршунова А.Р. Аффективно-когнитивный стиль репрезентаций отнощений “Я –
Другой” у лиц с суицидальнымми попытками: Автореф. Дис ...канд. пси.наук - М.: МГУ.
2005. – С.12-14. 40 с.
4. Балашова Л.В. Концепт детство в метофорической системе языка.М.,2004. – С.21.
5. Гальперин И.Р. Текст как объект лингвистическово исследования,М.,1981. – С.22.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |