Февраль 2021 16-қисм Тошкент бўлмаган майдонга эга бўлган вентиляцион тешикларга эга бўлиши лозим. Камеранинг
(700х750) mm ўлчамли деворларидан бири ёпиладиган шиша эшик кўринишида ишланган.
Камерада горелкага газни етказиб берадиган трубка учун тешиклар ва горелкани силжитиш
учун мўлжалланган дастак кўзда тутилган. Камеранинг поли ёнмайдиган изоляцион
материалдан ишланган бўлиши керак. Секундомер ўлчаш хатолиги 1 s, исиш ҳароратига
эга бўлган қуритиш шкафи 80° С дан кам бўлмаслиги лозим. Синовларга тайёргарлик
кўриш (220х170) mm ўлчамли саккизта — асос йўналишида (узунлик бўйича) ва саккизта
арқоқ йўналишида (эни бўйича) намуна тайёрланади. Агар газлама турлича юзаларга эга
бўлса, у ҳолда намуналар иккала томондан тадқиқ қилинади. Синовдан олдин намуналар
24 соат давомида (20±2) °С ҳарорат ва (65 ± 2) % нисбий намликда кондицияланади. Ҳар
бир намуна у кондицияланган атмосферадан чиқариб олингандан кейин 3 минут давомида
синовдан ўтказилиши ёки синовларгача герметик контейнерга жойлаштирилиши лозим.
Оловдан ҳимоялайдиган ишлов берилган тўқимачилик материаллари тезлаштирилган
гидролизлашга тортилиши ва гидролизлашгача ва ундан кейин синовдан ўтказилиши лозим.
Тезлаштирилган гидролизлаш қуйидагича ўтказилади:
Материал намунаси хона температурасида 72 соат давомида водопровод суви тўлдирилган
идишга тўлиғича чўктирилади, сув ҳар 24 соатда алмаштириб турилади. Идиш шундай
бўлиши керакки, намуналарнинг массасининг сувнинг массасига нисбати 1/20 ни ташкил
қилсин. Намуналар фильтрлайдиган қоғоз қатламлари орасида сиқиш билан ва кейинчалик
6 соат давомида 70 °С ҳароратда ушлаб туриш билан қуритилади. Сўнгра намуналар 5.2 га
мувофиқ кондицияланади. Буюртмачининг талабига кўра тўқимачилик материалларининг
баъзи бир турларини кимёвий тозалашга тортиш лозим бўлади.
2 а расм — Намунани ёқиш учун мўлжаллаган горелка
(горелканинг умумий кўриниши)
1 — дроссель трубкаси,
2 — газ соплоси,
3 — горелканинг трубкаси,
4 — аланга стабилизатори,
5 — ўйиқ;
Синовларни бошлашдан олдин намунанинг остидаги приборнинг асосига 10 mm
қалинликдаги чигитдан тозаланган пахта қатлами қўйилади. Пахта намуналар билан
бирга кондицияланади. Синовлардан олдин газ горелкаси 2 минут давомида қиздирилади.
Аланганинг баландлиги вентиль билан ростланади ва горелканинг вертикал ҳолатида у
(40 ± 2) mm ни ташкил қилиши лозим. Синовларни ўтказиш жараёнида газлама (нотўқима
полотно) намунаси рамкага шундай маҳкамланадики, бунда намунанинг пастки чеккаси
пастки шпилькадан 5 mm чиқиб туриши керак. Горелка намунанинг пастки чеккасидан
40 mm юқорида горизонтал ҳолатда ўрнатилади ва намуна томонга 17 mm га тенг бўлган
масофага силжитилади (3-расм). Аланганинг намунага таъсир кўрсатиш вақти – 4 s.
3-расм. Юзадан синовлар
Барқарор ёниш бўлмаганда синовлар горелканинг ҳолатини ўзгартирмаган ҳолда янги
намунада ўтказилади. Аланганинг таъсир кўрсатиш вақти 15 s гача оширилади.
Намунанинг барқарор ёниши бўлмаган тақдирда горелканинг ҳолатини ўзгартириш
зарур бўлади: горелка горизонталга нисбатан 60° бурчак остида ўрнатилади ва 4-расмга
мувофиқ шундай жойлаштириладики, бунда аланга намунанинг пастки чеккасига тегиб
турсин. Аланганинг янги намунага таъсир кўрсатиш вақти – 5s.