Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари


Намуна ва синамаларни божхона лабораторияларида рўйхатга олиш



Download 0,95 Mb.
bet7/68
Sana24.02.2022
Hajmi0,95 Mb.
#217877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68
Bog'liq
ekspertiza dak

Намуна ва синамаларни божхона лабораторияларида рўйхатга олиш
Тадқиқот (экспертиза) учун юборилаётган материаллар кузатув хати билан тадқиқотни (экспертиза) тайинлаган (белгиланган) божхона органи ходими томонидан этказилади, экспертизага товар моддий бойликларидан олинган синама ва намунадан ташқари ушбу товарга тегишли қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  1. Божхона юк декларацияси (БЮД, грузовая таможенная декларация -ГТД);

  2. Шартнома (экспертизага тақдим этилаётган товарга тузилган шартнома, битим);

  3. Инвойс ёки счет-фактура;

  4. Транспорт йўл варақаси (Товарно транспортная накладная-ТТН), Темир йўл варақаси, авиа накладной (СМР, ТИР), Коносамент (сув транспортида келтирилган товарнинг варақаси);

  5. Сертификатлар (Товарнинг келиб чиқиш, Мувофиқлик, Санитар-гигиеник, Ветеринар, экологик, Сифат ва бошқа сертификатлари);

  6. Товарнинг техник паспорти, Давлат стандарти ёки техникавий шарти (ТШ)

  7. Товардан 3 нусхада олинган намуна ёки синама ҳамда товарга илова қилиб жўнатилган бошқа ҳужжатлар.

Кузатув хатида қуйидаги маълумотлар божхона лабораторияси томонидан эчиб берилиши керак бўлган масалалар мажбурий тарзда акс эттирилиши керак:
- сони кўрсатилган ҳолда синамаларнинг (намуналарнинг) рўйхати;
- ҳар бир ҳужжатнинг рақами, санаси ва варакларининг сони кўрсатилган ҳолда ҳужжатларнинг рўйхати. Кузатув хати тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган (белгиланган) божхона органининг бошлиғи томонидан имзоланади.
Синамалар (намуналар) келиб тушганда божхона лабораториясининг ходими тақдим қилинган материалларни текширади.
Мазкур йўриқнома талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилган материаллар тадқиқотни (экспертиза) тайинлаган (белгилаган) божхона органи ходимига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Тақдим этилган материаллар мазкур Йўриқнома талабларига мос келган ҳолатларда уларнинг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида кузатув хатининг 2-чи нусхасига белги қўйилади ва у тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган (белгилаган) божхона органи ходимига қайтарилади.
Синамаларни (намуналарни) қабул килиб олиш 4а-шаклдаги иловага "Синама ва намуналарни рўйхатга олиш Журнали"да рўйхатга олинади.
Намуналар (синамалар) қабул қилиб олинган вақтдан бошлаб уларни лабораторияда ўрганиб чиқиш (тадқиқот қилиш), 3 иш кунидан 20 иш кунигача бўлган муддатда амалга оширилади. Агар тадқиқот (экспертиза) БҚБ холатлари бўйича юритилаётган иш бўйича ўтказилса 30 иш кунигача бўлган муддатда хулоса берилиши лозим.
Агар синама ва намуналар декларацияланадиган товарга тегишлилиги бўйича шубҳа уйғонса, у ҳолда божхона лабораториясининг бошлиғи божхона лабораторияси ходимлари мутахассислар сифатида иштирок этадиган, мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда амалга ошириладиган қайта синама (намуна) олишни тайинлаш (белгилаш) ҳуқуқига эга бўлади.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish