5. Савол «Товарларнинг божхона экспертизаси» автоматлаштирилган ахборот тизими»
«Товарларнинг божхона экспертизаси» автоматлаштирилган ахборот тизими янги версиясини амалиётга жорий қилишнинг хуқуқий асоси. Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 декабрдаги “Товарларни божхона экспертизаси” автоматлаштирилган ахборот тизими янги талқинини амалиётга тадбиқ этиш тўғрисида 311-сон буйруғи билан амалиётга жорий қилинди.
ТБЭ ААТ тизими янги версиясининг вазифаси ва уни ишлаб чиқишдан мақсад
Тизимда Марказий божхона лабораториясида, ҳудудий божхона лабораториялари ва божхона постларида экспертиза ўтказишни тайинлаш ва амалга оширишга оид жараёнларни автоматлаштирилади.
Тизимни ишлаб чиқишдан асосий мақсад, божхона экспертизаларини ўтказишда, товарларни синфлаш ва сертификатлаштиришда, шунингдек божхона тўловларини ҳисоблашда ва ҳисобот хужжатларини тайёрлашда божхона органи ходимларининг иш самарадорлигини оширишдан иборатдир.
Тизимда фойдаланувчилар роллари
Тизимда қуйидаги роллар ташкил қилинган:
Пост инспектори – пост расмийлаштирувчи инспектори. У янги мурожаат хатларини ёзиши ва таҳрирлаши мумкин. Шунингдек, тегишли постда пост лабораторияси эксперти мавжуд бўлса унга мурожаат хатларини жўнатиш ҳуқуқига эга.
Пост бошлиғи – тегишли пост бошлиғи. Пост бошлиғи пост инспектори томонидан шакллантирилган, таҳрир ҳолатидаги мурожаат хатларини пост лабораторияси, ҳудудий божхона бошқармасига жўнатиш ҳуқуқига эга.
Пост лабораторияси инспектор-эксперти – пост лабораториясига келган хатларни қабул қилиш, шу бўйича экспертиза ўтказиши ҳамда хулоса тайёрлаб жавоб қайтариши ҳуқуга эга. Шунингдек, тегишли пост лабораториясига жўнатилган мурожаатни пост даражасида ҳал қилишни иложи бўлмаса, ҳудудий божхона лабораториясига жўнатиш учун асоснома ҳамда таклиф киритиши мумкин, тегишли пост бошлиғи эса киритилган таклиф бўйича хатни ҳудудий божхона бошқармасига жўнатади.
ҲББ бошлиғи – ҳудудий божхона бошқармасига постлардан юборилган мурожаатларни қабул қилиши, экспертиза тайинлаши мумкин. Ҳудудий бошқарманинг бошлиғи томонидан киритилган асоснома ва таклиф асосида хатни Марказий божхона лабораториясига юбориши мумкин. Шунингдек, ҳудудий божхона лабораториясида ўтказилган экспертиза хулосалари тақдим этилгандан сўнг тегишли мурожаат хатига жавоб йўллайди.
ҲББ лабораторияси бошлиғи – бошқарма бошлиғи томонидан қабул қилинган мурожаат хатлари бўйича экспертиза тайинлаши мумкин. Шунингдек тегишли бошқармага келган хатлар бўйича ҳудудий божхона лабораториясида ҳал этиб бўлмаслик асосномаси ҳамда тегишли хатдаги товарларга хулосаси учун Марказий божхона лабораториясига таклиф киритиш ҳуқуқига эга.
ҲББ лабораторияси эксперти – тегишли ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғи ёки ҳудудий божхона лабораторияси бошлиғи томонидан ўзи тайинланган экспертизаларни ўтказади ва уларга хулосалар киритади.
МБЛ бошлиғи – ҳудудий божхона бошқармаларидан келган мурожаатларни қабул қилиши ва улар бўйича экспертизаларни тайинлаши мумкин. Шунингдек, ўтказилган экспертиза хулосаларини кўриб, мурожаат хатига жавоб йўллайди.
МБЛ эксперти – МБЛ бошлиғи томонидан ўзи белгиланган экспертизаларни ўтказиши ҳамда уларга хулосалар киритиб МБЛ бошлиғига тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |