Г
Карантин текширувида олинган намуналарга ёрлиқ ёзиш. Текширув вақтида олинган намуналарнинг ҳар бирига алоҳида ёрлиқ ёзиб, олинган намуналарнинг ташқи кўринишини бузилишига йўл қўймаслик, намуналар бир – бирига зарар этказмаслиги керак.
Ёрлиқ матн оддий қаламда, аниқ, равон ёзилиши қисқартирилган сўзлар бўлмаслиги лозим. Ёрлиқда қуйидаги маълумотлар берилади: Юк келаётган мамлакат номи, Юкнинг номи, текшириш жойи (кема, вагон, ташкилот омборхоналар номери), текшириш куни, инспекторнинг фамилияси. Ёзилган ёрлиқ намуна ичига қулай қилиб жойланиши керак. Агар намуналар карантин лабораториясида экспертизадан ўтиши лозим бўлса, “карантин лабораториясига карантин объектини аниқлаш учун” деб ёзиб қўйилади.
Намуналарни лабораторияга олиб келиш жараёнида қуйидагиларга эътибор бериш керак:
намуналар лабораторияда текшириш учун анализ олинган куни келтирилиши шарт;
қишда намуналарни лабораторияга олиб келиш жараёнида унинг музлаб қолмаслигига эришиш керак;
ёзда ҳашоратлардан олинган намуналар эфир таъсирида ҳаракатсизлантириб, олиб келиниши ва кейин текширилиши лозим
Ўсимликлар карантинида қўлланиладиган илмий тадқиқот усуллари:
Лаборатория усули – карантин лабораториясида қўлланилиб, карантин материалларини экспертиза қилади.
Вегетацион усул – интродуксион карантин питомник (ИКП) ва оранжереяларда карантин организмларнинг ўсимлик ичидаги яширин инфексиясини аниқлашда қўлланилади.
Дала тажрибалари – давлат нав синаш участкаларида, қишлоқ хўжалик экинзорларида зарарли организмларнинг тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш чораларини аниқлашда қўлланилади
Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш
Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органларига эга бўлмаган хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар карантин остидаги маҳсулотни олиб киришда:
карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришга ёки унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга доир савдо шартномаларига (контрактларига) ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келишининг олдини олишни таъминлайдиган фитосанитария талабларини киритиши;
хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни харид қилиш чоғида, зарур бўлган тақдирда, бу мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутиши шарт.
Олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини чегара пунктларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим.
Карантин остидагимаҳсулотниолибкиришамалгаошириладиганўсимликларкарантиничегарапунктлариЎсимликларкарантинидавлатинспекцияситомониданбелгиланади.
ҚўшнидавлатларданўсимликларкарантиниобъектларинингЎзбекистонРеспубликасиҳудудигакирибкелишиватарқалишитаҳдидиюзагакелгантақдирда, ваколатлиорганларнингқароригакўрахавфтуғдирувчиучасткалардагичегаравақтинчаёпибқўйилади.
Ўсимликларкарантиниобъектларианиқланган карантин остидагимаҳсулотниолибкириштақиқланади, бундануларнингилмиймақсадлардаолибкирилаётганнамуналаримустасно.
УруғликларниваэкишматериалларинихорижиймамлакатларданЎзбекистонРеспубликасидаяшовчифуқароларга почта жўнатмаларидаюбориш, шунингдекюкбиланолибўтиштақиқланади. Ўсимликларкарантиниобъектларибиланзарарланмаганайриммеваларни, янгиҳўлмевавасабзавотларнийўловчиларнингқўлюкидаўтказишгаўсимликларкарантинидавлатинспекторитомониданрухсатберилади. Алоҳидақимматгаэгабўлгануруғлар, ўсимликларёкиэкишматериаллариилмий-тадқиқотмуассасаларинингманзилигайўллангантақдирда, улар ўсимликларкарантинидавлатинспекторинингхулосасигакўра интродукция карантин кўчатхонасигатекширишучунюборилишикерак.
Do'stlaringiz bilan baham: |