Намуна ва синамаларини олиш тартиби
Тадқиқот (экспертиза) мақсадларида синамаларни (намуналар) олиш божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс, зарурат юзасидан эса - мутахассис иштирокида амалга оширилади.
Товарга нисбатан (ваколатга эга бўлган шахс синамаларни (намуналарни) олаётганда божхона органига кўмаклашиши шарт.
Синамалар (намуналар) 3 нусхада олинади. Бунда, йўриқноманинг 1-иловасига биноан 3 нусхада тузиладиган "Синамаларни (намуналарни) олиш далолатномаси" расмийлаштирилади.
Далолатноманинг биринчи нусхаси материаллар билан, яъни синамалар (намуналар) ва мавжуд ҳужжатлар билан (БЮД) контракт, товарнинг келиб чиқиш сертификати, мувофиқлик сертификати) божхона лабораториясига юборилади.
Иккинчи нусха товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахсга берилади.
Далолатноманинг учинчи нусхаси назорат учун тадқиқотни (экспертиза) тайинлаган божхона органида қолдирилади.
Синамаларнинг (намуналарнинг) ҳар бир нусхаси йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ ўралади ва 3-иловага биноан "Ўрамнинг сақланишини таъминлаш ёрлиғи" билан таъминланади ва инспекторнинг рақамланган шахсий муҳри ёки божхона органининг "Пакетлар учун" муҳри билан муҳрланади. Бунда, муҳрнинг бир қисми ёрлиқнинг, бир қисми эса ўрамнинг устига кўйилган бўлиши керак.
Тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган божхона органи олинган синамаларни (намуналарни) 4-иловага мувофиқ "Синамалар ва намуналарни рўйхатга олиш журнали"да рўйхатга олади.
Синамалар ва намуналарни олишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича жавобгарлик тадқиқотни (экспертизани) тайинлаган (бошлаган) божхона органи бошлиғи зиммасига юклатилади.
3.Савол Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарнинг намуна ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф қилиш тартиби.
1. Асосий терминлар ва тушунчалар
Синама (проба) - божхона расмийлаштирувидан ўтаётган товар туркумини бир қисми бўлиб, у товарни таркиби ва ҳоссасини тўлиқ тавсифлайди; (1- расм.)
1- расм. Синамаларга мисоллар
Товарнинг келиб чиқишига қараб божхона экспертлари ўз амалийфаолиятларида синамаларнинг турли хилларидан фойдаланишади:
нуқтали синама;
бирлаштирилган синама;
аналитик синама;
арбитраж синама;
назорат синама.
Нуқтали синама– учувчан бўлмаган маҳсулотлардан бир марта олинган синама. У бир товар ўрнидан, резервуар ёки транспорт воситасининг аниқ бўлган жойидаги товарнинг сифатини характерлайди.
Бирлаштирилган синама – бир нечта нуқтали намуналарнинг аралашмасидан ҳосил қилинган синама.
Аналитик синама – бирлаштирилган синаманинг таҳлил қилиш учун олинган бир қисми.
Назорат синама – қайта экспертиза тайинланадиган холатлар учун божхона экспертиза лабораториясида сақланадиган бирлаштирилган синаманинг бир қисми.
Арбитраж синама – арбитраж синовлар ўтказиладиган холатлар учун божхона экспертиза лабораториясида сақланадиган бирлаштирилган синаманинг бир қисми.
Do'stlaringiz bilan baham: |