Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари


-модда Уйғунлашган тизимга нисбатан



Download 0,97 Mb.
bet34/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#217889
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67
Bog'liq
ekspertiza dak

17-модда
Уйғунлашган тизимга нисбатан
Келишувчи томонларнинг ҳуқуқлари
Уйғунлашган тизим билан боғлиқ барча масалалар бўйича 6-модданинг, 8-модданинг 4-банди, 16-модданинг 2-банди ҳар бир Келишувчи Томонга қуйидаги ҳуқуқларни беради:
а) Уйғунлашган тизимнинг барча бўлимларини мазкур Конвенциянинг низомларига мувофиқ қўллаш ;
b) 13-модда қоидаларига мувофиқ –мазкур Конвенция низомларига мувофиқ кўрсатилган муддатга қўллашга мажбур бўлган Уйғунлашган тизимнинг барча бўлимларига тааллуқли бўлган мазкур Конвенциянинг у учун кучга кириш давригача ;
с) 4-модданинг 5-бандида кўрсатилган уч йиллик муддат давомида , шу муддат тугагунига қадар олти хонали Уйғунлашган тизимни қўллашга расман мажбурият олса, Уйғунлашган тизимнинг барча бўлимларига тааллуқли бўлган унинг ҳуқуқларидан фойдаланишлари мумкин.
18-модда
Истисно
Мазкур Конвенцияга нисбатан ҳеч қандай истисноларга, оғишишларга йўл қўйилмайди.
19-модда
Бош Котиб томонидан расман хабардор қилиш
Бош Котиб Келишувчи Томонларни, уни имзолаган бошқа давлатларни, Кенгаш аъзолари бўлган давлатларни, мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томонлари бўлмаган давлатларни, БМТ Бош Котибини қуйидагилар ҳақида расман хабардор қилади:
а) 4-моддага мувофиқ қабул қилинган расмий хабар ҳақида;
b) 12-моддада кўрсатилган имзолашлар, ратификациялар, қўшилишлар ҳақида;
c) мазкур Конвенциянинг 13-моддасига мувофиқ кучга кириш вақти ҳақида;
d) 14-моддада назарда тутилган расмий хабар ҳақида;
e) 15-моддада назарда тутилган денонсациялар ҳақида;
f) мазкур Конвенцияга унинг 16-моддасига мувофиқ киритиладиган тузатишлар ҳақида;
g) 16- моддага мувофиқ таклиф қилинаётган тузатишлар ҳамда уларни олиб ташлаш эҳтимоли тўғрисида;
h) 16-моддага мувофиқ қабул қилинган тузатишлар, шунингдек унинг кучга кириш вақти ҳақида.
20-модда
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида
рўйхатдан ўтиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ Кенгашнинг Бош Котиби тақдимотига кўра, мазкур Конвенция Бирлашган Миллатлар Котибиятида рўйхатдан ўтиши лозим.
Мазкур Конвенция шунга ваколати бўлган Томонлар тарифидан имзолади. Конвенция 1983 йил 14 июнда Брюсселда француз ва инглиз тилларида бир нусхада ёзилди, ҳар икки тилдагиси ҳам бирдек кучга эга, Кенгаш Бош Котибига сақлаш учун берилди, Бош Котиб тасдиқланган нусхаларни 11-моддада кўрсатилган барча давлатлар ва Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқларга юборади.

Конвенция талабларига кўра УТтузилиши ўзгартирилмасдан қабул қилиниши, шунингдек 6 та рақамдан иборат товарларни таснифланиши ва кодлари ҳам ўзгартирилмаслиги таъкидланган. Конвенцияга аъзо ҳар бир давлат УТ асосида ўзининг миллий товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиши ва амалда қўллаши мумкин. Шунингдек, товарларнинг код рақамларини аниқлашда 6 рақамдан кейин, ўз давлатлари статистикаси ва божхона мақсадларини кўзлаб, ҳоҳлаганича рақамлар қўшиши мумкинлиги эътироф этилган. Шунга кўра, Россия Федерацияси -10, АҚШ-11, Канада-10, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари-14, МДҲ -9 ва Ўзбекистон 10-хонали рақамгача ўз товарлар номенклатурасини ишлаб чиққан. Ривожланаётган давлатларга 6 рақамдан иборат товарлар номенклатурасини ишлатишга рухсат этилган.




Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish