Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари


Савол Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асослари



Download 0,97 Mb.
bet19/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#217889
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67
Bog'liq
ekspertiza dak

Савол Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказишнинг ҳуқуқий асослари.



Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш тартиби учун қуйидаги қонун ҳужжатлар ҳуқуқий асос бўлиб ҳисобланади.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси. Ўзбекистон Республикаси 2016 йил 20 январдаги 400-сон қонуни билан тасдиқланган.

  2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 августда 1269-рақам билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг намуна ва синамаларини божхона органлари тизимида тасарруф қилиш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома.

  3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил
    27 апрелда 1269-3 рақам билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги” қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори.

  4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 23 апрелдаги «Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш» ҳақида 104-сон буйруғи.




  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 17 майда 2787-сон рақам билан рўйхатдан ўтказилган Давлат божхона қўмитасининг “Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товарлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори.



Божхона экспертизаси - бу махсус илмий, амалий ва таҳлилий тадқиқот натижаси бўлиб, божхона экспертлари томонидан божхона расмийлаштируви жараёнида маълум бир божхона мақсадлари учун зарур бўлган вазифаларни бажаради. Божхона экспертизасини умумий экспертизага таққослаганда, унинг ўзига хос белгилари, мақсад ва вазифалари ҳамда экспертиза ўтказиш усуллари борлигини кўриш мумкин.
Янги таҳрирдаги Божхона кодексининг 202-моддасига биноан божхона органлари божхона назоратини ўтказишда ёрдам кўрсатиш учун махсус билим ва кўникмаларга эга мутахассислар ва экспертларни жалб этиши мумкин.
Божхона кодексининг 215-моддасида божхона экспертизасини ўтказиш ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни юритиш пайтида божхона органи мансабдор шахсининг қарори билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертиза тайинланиши мумкин дейилган.
Божхона кодексининг 211-моддасида экспертиза ўтказиш учун намуналар ва нусхалар олиш тўғрисида берилган бўлиб, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни юритаётган божхона органининг мансабдор шахси қарор асосида, зарур ҳолларда эса, мутахассислар иштирокида товарлар ва бошқа буюмлардан экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган намуна ва нусхаларни, шунингдек имзонинг, ёзувнинг нусхаларини олишга ҳақли эканликлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси 2017 йилги версиясини амалга киритиш тўғрисидаги” 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3448-сон қарори билан Уйғунлаштирилган тизимнинг 2017 йилги версиясига асосланган, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН (2017 йил версияси) амалиётга жорий этилди. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида” 1042-сон қарори билан Таснифлаш кодлари ўзгарган товарлар рўйхати тасдиқланди. У билан ТСВ ва ДБҚга зарур бўлганда 2017 йилги версиядаги ТИФ ТН бўйича товарлар таснифи бўйича қўшма хулосалар бериш ёхуд тегишли баённома расмийлаштириш йўли билан 2017 йилги версиядаги ТИФ ТН жорий этилиши муносабати билан Таснифлаш кодлари ўзгарган товарлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish