Тошкент-2019 Экспертиза тушунчаси, экспертиза турлари ва экспертиза тайинлашнинг хуқуқий асослари


-модда Конвенция Низомларининг Томонлар тарафидан қўлланилиши



Download 0,97 Mb.
bet33/67
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#217889
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
ekspertiza dak

14-модда
Конвенция Низомларининг Томонлар тарафидан қўлланилиши

1. Исталган ҳар қандай давлат, мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томони бўлаётганида ёки ундан кейин, Бош Котибни, ўзининг халқаро муносабатлари масъулияти остида бўлган ва ўз хабарида кўрсатилган ҳудудлар ёҳуд уларнинг баъзи қисмларига нисбатан шу Конвенция кучга эга эканлиги ҳақида хабардор қилади. Бу билдирги Бош Котиб томонидан қабул қилинганидан кейин 12 ойдан кам бўлмаган, 24 ойдан кўп бўлмаган муддат ўтганидан сўнг, агар унда бундан вақтли сана кўрсатилмаган бўлса, навбатдаги йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради. Бироқ, мазкур Конвенцияни, кўрсатилган ҳудудларга нисбатан, унинг айнан ўша давлатга нисбатан кучга киргунига қадар қўллаш мумкин эмас.


2. Кўрсатилган ҳудудга нисбатан мазкур Конвенциянинг амал қилиши, Агар Келишувчи Томон шу ҳудуднинг халқаро муносабатлари учун масъул бўлишдан тўхтаса ёки 15-моддада назарда тутилган процедурага мувофиқ Бош Котибга хабар берилиши мумкин бўлган исталган санадан бошлаб тўхтатилади.
15-модда
Денонсация (Бекор қилиш)
Мазкур Конвенция учун муддат белгиланмаган. Бироқ Келишувчи Томонлардан ҳар бири уни денонсация қилиши мумкин ва денонсация Бош Котиб бу ҳақдаги хабарни олганидан бир йилдан кейин, агар унда бундан ҳам катта муддат кўрсатилмаган бўлса, кучга киради.
16-модда
Тузатишлар киритиш процедураси
1. Кенгаш мазкур Конвенциянинг Келишувчи Томонларига унга тузатишлар киритиш тўғрисида тавсиялар бериши мумкин.
2. Истаган Келишувчи Томон Бош Котибга ўзининг таклиф қилинаётган тузатишларга қўшилмасликлари ҳақида расмий хабар юборишлари ва охир-оқибат мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган муддатда бу норозиликни олиб ташлашлари мумкин.
3. Ҳар бир тавсия қилинган тузатиш, Бош Котиб бу каби тузатиш ҳақида расман хабардор қилинганидан сўнг олти ой муддат ўтгунича, агар шу давр мабойнида ҳеч қандай норозилик билдирилмаган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
4. Қабул қилинган тузатишлар барча Келишувчи Томонлар учун қуйидаги муддатларда кучга киради:
а) тавсия қилинган тузатишлар ҳақидаги расмий хабар 1 январь билан 1 апрель оралиғида қабул қилинган ҳолатда, расман хабардор қилинган вақтдан йил охиригача; ёки
b) тавсия қилинган тузатишлар ҳақидаги расмий хабар 1 апрелда ёки кечроқ - навбатдаги йилнинг 1 январидан қабул қилинган бўлса, расман хабардор қилинган вақтдан бошлаб, икки йил ўтгунича.
5. Мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган муддатда Конвенциянинг ҳар бир аъзосининг статистик ва божхона тарифи номенклатураси ёки 3-модданинг 1с –бандида назарда тутилган ҳолатда, унинг ягона божхона-статистик номенклатураси тўлдирилган ва Уйғунлашган тизимга мувофиқ келтирилган бўлиши лозим.
6. Мазкур Конвенцияни сўзсиз ратификация қиладиган, унга сўзсиз қўшиладиган ҳар бир аъзо давлат, Божхона ёки Иқтисодий Иттифоқ, шу даврга келиб унинг Келишувчи Томон сифатидаги низоми мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ кучга кирган бўлса,Конвенциянинг барча тузатишларини қабул қилган ҳисобланади.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish