Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet14/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

Альбрехт Дюрер (1471-1528)

Даврнинг мураккаб тарихий мазмуни, унинг ғоявий ютуқлари буюк немис рассоми А.Дюрер ижодида ўзининг чуқур ифодасини топди. У ўз ижодида немис санъатида эришилган ютуқларга таяниб, унинг янги реалистик йўлини бошлаб берди. Дюрер Нюрнбергда заргар оиласида дунёга келди. У ўз отасидан заргарлик санъати асосларини эгаллади, кейин таниқли маҳаллий рассом Вольгемут устахонасида тўрт йил (1486-1490) мобайнида ўз билимини оширади.


Дюрер портрет санъатига ҳам қизиқиб қаради. Портретларида қайноқ қалбли, куч-қудратга тўла, шижоатли замондошлари образини яратди. Дюрер ижодида ёғоч ва металлдан гравюра ишлаш санъати муҳим ўринни эгаллайди. У ўз гравюраларида анъанавий диний мавзуларни ўз замонаси-нинг руҳи ва мазмуни билан бойита олди. “Апокалипсис” (1498) деб номланган машҳур ксилография асарлари туркуми шу йилларда Германия ҳаётида ҳукм сурган чўчиш, иккиланиш ва курашиш кайфияти билан суғорилган ва замондошлари томонидан ўзларининг кайфият ва орзу-интилишлари ифодаси сифатида қабул қилинган эди. 1500 йиллар Дюрер ижодида бурилиш даври бўлди. Илк асарларига хос бўлган ҳаяжонли ва безовталик кайфияти ўрнини хотиржамлик ва мутаносиблик эгаллай бошлади. Эндиликда у назарий масалалар билан ҳам шуғуллана бошлади. Идеал инсон гавда ва юзининг нисбатларини топиш, уни аниқ геометрик конструкция асосида ишлаб чиқишга интилиш, фазовий кенгликни кўрсатиш ва чизиқли перспектива илмига қизиқиш кўрина бошлади. Рассомнинг бу изланишлари унинг рангтасвирларида яққол сезилади.
Дюрернинг Венецияда бўлиши (1506-1507) эса унинг палитрасини бирмунча бойитди. У ўз асарларида нур ва ранг масалаларига эътибор бера бошлади. Мойбўёқ техникасида самарали меҳнат қилди. Рассом ижодида содир бўлган бу ўзгаришлар унинг Венециядан қайтгандан кейин ишлаган “Одам Ато ва Момо Ҳаво”, “Биби Марямнинг ғойиб бўлиши” каби асарларида кўринади. Рассом қайтадан гравюрага мурожаат қилиб, қатор нодир намуналарни (“Авлиё Иероним” (1514), “Отлиқ, ажал ва аждаҳо” (1514), “Меланхолия” (1514) каби) яратади. Дюрер сўнгги йиллардаги ижодида портретга кўпроқ эътибор беради. Бу даврда рассом қалам ва бўёқда қатор портретлар ишлаган.



Дюрер. «Автопортрет».



Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish