Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet48/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

«Н»
НАТУРА /лот. натура - табиат/- рассом, шунингдек, фотограф, кинооператорга тасвир объекти бўлиб хизмат қиладиган реал, борлиқ /инсон, нарсалар, манзара ва ҳ.к./ Натурани танлаш ва тасвирлашда рассомнинг дунёқараши, ишодий маҳорати кўзга ташланади. Портрет, манзара, натюрморт, этюд ва бошқ. натурага асосланиб бажарилади.
НАТУРАЛИЗМ /лот. nаturаlis - табиий/. Санъатда ХIХ асрнинг II-ярмида вужудга келган оқим ва ижодий метод. Тасвирий санъатда натурализм аниқ шаклланган оқим сифатида кўзга ташланмайди, лекин натуралистик тенденциялар кўпгина рассомларнинг ижодида ҳукмронлик қилди, улар факт ва воқеаларни фотографлардек акс эттириб, иккинчи даражали деталларга кўп ўрин бердилар. Францияда Э.Мане /айниқса, Э.Золя портрети, «Нана» картинаси/ Э.Дега, Т.Стейнлин, Германияда М.Либерман, Г.Бертельс, Италияда натурализмга ҳамоҳанг бўлган оқим – веризм вакили В.Вела ўз ижодларида бир қарашдаёқ кўз илғаган ҳаёт лавҳаларини акс эттиришга интилдилар.
НАТЮРМОРТ /франц. nаturе mоrtе - жонсиз табиат/- тасвирий санъат жанри. Гул, мева, қушлар, рўзғор буюмлари, айрим меҳнат қуроллари, тўкин дастурхон тасвирланади. Натюрморт асарлари қадимдан маълум. Унинг пайдо бўлиши тасвирий санъатда реалистик услубнинг қарор топиши ва тараққиёти билан боғлиқ. Биринчи намуналари қадимга Мисрда деворга ишланган фрескаларда, эллинизм мозаикаларида учрайди. Республикамизда В.Уфимцев, М.Курзин, З.Ковалевская, Ю.Елизаров, Н.Кашина, Р.Ахмедов, Ю.Талдикин каби ўнлаб натюрморт усталари етишиб чиққан.


НАҚШ /араб – тасвир, гул/ - элементлари маълум тартибда такрорланадиган геометрик шакллар, ўсимлик, қуш, ҳайвон, ва бошқаларнинг схематик тасвиридан ташкил топадиган безак. Ганчкорлик, ёғоч ўймакорлиги, кандакорлик, тоштарошликда ганч, ёғоч, мис, тошга ўйиб, қирқиб, қоғоз, мато, ёғочга тушь, турли бўёқларда чизиб, бўяб, каштадўзлик ва зардўзликда чок ёрдамида, кулоликда чизма босма, қалами сингари усулларда бўяб, сирлаб, шунингдек, колиплар ёрдамида ҳосил қилинади. Гиламчилик ва тўқимачиликда тўқиб, инкрустация ва панжарада қадаб ҳам нақш ишланади.
НАҚҚОШ – нақш чизувчи санъаткор. Ганч, ёғоч тош, металлга ўйиб, ганч ва ёғочга чизиб ва бўяб нақш ишловчи ҳунармандларга, шунингдек, каштадўз, зардўз, гиламчи, заргарларга нақш нусхаларини ишлаб, читга гул босувчи косиблар учун қолип тайёрлайдиган усталарга ҳам нақш чизиб беради.
НАҚҚОШЛИК – нақш чизиш, нақш яратиш касби, бадиий ижодкорлик, халқ амалий санъатининг қадимий турларидан бири. Меъморлик, кулоллик, мисгарлик, заргарлик, гиламчилик, каштадўзлик каби касбларнинг тараққиёти наққошликнинг ҳам ривожини тақозо этган. Қуйкирилганкалъа, Тупроққалъа, Кўҳна Урганч, Қадимги Термиз, Айритом, Варахша, Афросиёб ва бошқа жойлардан топилган нақш намуналарининг жозибадорлиги аждодларимизнинг юксак маданиятидан дарак беради. Наққошлик авлоддан-авлодга ўтган, шогирдлар оталари, устозларидан ўрганган нақш намуналарини ривожлантириб борганлар.
НУСХА /араб. - расм/ халқ амалий санъати - каштачилик, зардўзлик, гиламчилик, тўқимачилик ва бошқа тармоқларида қўлланиладиган ва маълум композицияга асосланган нақш намунаси. Нусха халқ усталари ва уларнинг ижодий фантазияси асосида вужудга келиб, давр тақозаси билан ўзгариб, янгиланиб боради.

Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish