2-боб. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тартиби 6. Ваколатли орган томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
тақдим этилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифларини операторнинг хулосасидаги тавсиялари;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги фойдаланувчи йўриқномасининг мавжудлиги;
онлайн-НКМ ёки виртуал касса функционал тавсифларининг ягона техник талабларга мувофиқлиги;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг аниқ типига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжудлиги.
7. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ишлаб чиқарувчи юридик шахслар (агар чет эл корхонаси бўлса унинг ваколатли вакили) онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш ташаббускори бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг. 8. Ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМ ва виртуал касса сони:
мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;
мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;
беш мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.
Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.
Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.
Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига, операторга ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.
Етказилган зарарлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва операторга юборилган чеклар ўртасидаги номутаносибликлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.
Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.
Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий таъминотини давлат реестрига киритган тижорат ташкилоти захирага қўйилган маблағлар суммаси ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда, унинг етмаётган қисми ваколатли органнинг хабарномасини олган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига тушишини таъминлайди.
Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса Давлат реестридан чиқарилганда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (9-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига қайтарилади.
Бунда Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Давлат реестридан чиқарилганлиги, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;
ТХКМлар ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ТХКМларнинг хулосалари.
Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.
Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ва (ёки) ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, асосланган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.
Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) 11. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш учун юридик шахс 2-иловага мувофиқ ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;
шакллантирилган касса чеклари намуналари;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;
онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;
фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);
ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;
виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат (патент). Бунда хужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг. виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига «Киберхавфсизлик маркази» ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси.
(11-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.
12. Оператор онлайн-НКМ ёки виртуал кассани оператор билан тўғри интеграция қилингани ёки тўлиқ интеграция қилинмагани тўғрисидаги хулосани ўн иш кунида ариза берувчига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг. 121. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига юборилган санадан эътиборан беш иш кунида ушбу ташкилотлар Давлат реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш ҳақидаги хулосани ваколатли органга тақдим этади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) 13. Ваколатли орган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилиги ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақли.
14. Ваколатли орган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш ёҳуд Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
15. Ваколатли орган қуйидаги холларда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритишни рад этади:
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки Давлат реестрига киритишни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ариза тақдим этилган кундан бошлаб йигирма иш кунида электрон ёки ёзма тарзда тақдим этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.11.2020 й., 09/20/736/1529-сон) 17. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этган ҳолда ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.