ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР
Нарх деб - товарнинг қийматига айтилади. Меҳнат сарфи, бозор учун ишлаб чиқарилган ва истеъмол қобилиятини қондириш ҳолатига эга бўлганда товар була олади. Товарнииг қиймати товарга сарф этилган жонли меҳнат қиймати билан кўпроқ намоён бўлади товарга қўйиладиган нарх унга кэтадиган барча харажатларни ўзида акс эттиради. Нарх сиёсати маркетингга кириб боришда энг асосий инструмент бўлиб ҳисобланади, ҳамда маркетингнинг асосий принципларидан бири бўлиб қолади.
Бозорда нарх учта гуруҳ омил натижасида шаклланади:
1. Талаб (бозорда ўхшаш товарлар мавжудлиги ва уларга бўлган нархлар, бозорга кириш, харидорлар даромадлари, талаблар)
2. Харажат (ишлаб чиқариш харажатлари, маркетинг харажатлари, фойда).
3. Рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш импорт товарлари, рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш.
Асосий нархни белгилаш услуби қуйидигилардан иборат:
- нархлаштириш масаласи қўйилади,
- талаби аниқланади,
- харажатлари баҳоланади
- рақобатчилар ва нарх таҳлил қилинади,
- нархлаштириш услуби танланади,
- охирги натижавий нарх ўрнатилади.
Нарх белгилашнинг қийинлиги, муайян даражада маҳсулотнинг янгилиги даражасига ҳам боғлиқ , бу даража эса учга бўлинади:
- энг янги маҳсулот
- техникавий илғор маҳсулот
- оригинал бўлмаган (янги тақлидий) ва ўринбосар маҳсулотлар.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 1. Нарх деганда нимани тушунасиз?
2. Нархга таъсир етувчи омиллар нималардан иборат?
3. Нархлаштиришни мақсадлари нималардан иборат?
4. Юқори нарх стратегияси қандай ўрнатилади?
5. Паст нарх стратегияси деганда нимани тушунасиз?
6. Товарни ҳаётийлик цикли давомида маҳсулот нархи қандай ўрнатилади?
7. Нарх қандай ўрнатилади?
8. Нархни белгилаш омиллари нималардан иборат?
Адабиётлар рўйхати:
И. Асосий адабиётлар
Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.
Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал. 33-34 сони.
Багиев Г.Л., Тарасевич В.М., Анн Х. Маркетинг. учеб. -СПб.: Питер, 2008. -736с.
Қосимова М.С., Юсупов М.С., Эргашходжаева Ш.Ж. Маркетинг. Дарслик. – Т.: О`збекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005, 165-б.
Юсупов М.А., Абдурахмонова Н. Маркетинг. – Т.: Иқтисодиёт, 2007.
Do'stlaringiz bilan baham: |