Тошкент -2011 Қосимова М. С., Юсупов М. А., Эргашходжаева Ш. Д. Маркетинг. Дарслик. – Т.: Тдиу, 2010. 287 б



Download 1,38 Mb.
bet53/93
Sana14.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#550462
TuriУчебник
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93
Bog'liq
МАРКЕТИНГ Дарслик (1)

Адабиётлар рўйхати:
И. Асосий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.

  2. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2009 йил 14 феврал. 33-34 сони.

  3. Багиев Г.Л., Тарасевич В.М., Анн Х. Маркетинг. учеб. -СПб.: Питер, 2008. -736с.

  4. Қосимова М.С., Юсупов М.С., Эргашходжаева Ш.Ж. Маркетинг. Дарслик. – Т.: О`збекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005, 165-б.

  5. Юсупов М.А., Абдурахмонова Н. Маркетинг. – Т.: Иқтисодиёт, 2007.



ИИ. Қўшимча адабиётлар рўйхати

  1. Котлер Филипп. Основы маркетинга. Краткий курс.: Пер. с англ. -М.: Издательский дом. «Вильямс», 2008. -656 с.

  2. Розова Н.К. Маркетинг. СПб.: Питер.-2008. -182 с.

  3. Қосимова М.С., Эргашхўжаева Ш.Ж. Маркетинг. Т.: ТДИУ, 2004.

  4. www.4П.ру

  5. www.стат.уз



9-БОБ. ТОВАР ВА ТОВАР СИЁСАТИ



  1. Товар – эҳтиёжни қондириш воситасидир

Товар-мураккаб кўп қиррали тушунча, бироқ бунда энг асосий нарса истеъмол хусусиятлари, яъни товарнинг ўз вазифасини бажариш-унга эга бўлган истеъмолчининг ехтиёжларини қондириш хусусиятидир.


Товарнинг истеъмол қиймати унинг истеъмол хусусияти мажмуасидир.
Товарнинг қуйидаги хусусиятларига қараб алоҳида эътибор берилади:
-ранги, упаковкаси (ураш, боғлаш), ташқи кўринишининг фасоҳати (дизайни), ергономик хусусиятлари (фойдаланиш, таъмирлаш ва бошқаларнинг қулайлиги ва бошқалар).
Товарни ишлаб чиқаришдан олдин унинг истеъмол хусусияти таҳлил қилинади.
Товар-мураккаб кўп қиррали тушунча, бироқ бунда энг асосий нарса истеъмол хусусиятлари, яъни товарнинг ўз вазифасини бажариш-унга эга бўлган истеъмолчининг ехтиёжларини қондириш хусусиятидир.
Товарлар қуйидаги мезонлари бўйича алоҳида гуруҳларга бўлинади:

  • мақсадли кўрсаткич бўйича

  • бозор турига кўра

  • фойдаланишга тайёрлигига кўра

  • истеъмолчилар сонига қараб бўлинади.

Мақсадли характерига кўра эса товарлар истеъмол товарлари ва ишлаб чиқаришга оид товарларга бўлинади.
Истеъмол товарлари – бу шахсий истеъмол учун мўлжалланган товарлардир. Улар кундалик талаб товарлари, дастлабки танлов асосида олинадиган товарлар, алоҳида талабдаги товарлар, пассив талабдаги товарларга бўлинади.
Кундалик талаб товарларига кундалик турмуш учун зарурий озиқ-овқатлар, кир ювиш, тозалаш воситалари, уй хўжалиги учун зарурий майда товарларни киритиш мумкин.
Кундалик истеъмол товарларини истеъмол қилиш интенсивлигига кўра уларни ўз навбатида 3 та қуйи гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Доимий эҳтиёждаги асосий товарлар (нон, хўжалик совуни)
2. Импулсив тарзда сотиб олинадиган товарлар (сақич, газэта)
3. Фавқулодда ҳолатлар учун харид қилинадиган товарлар (зонт).
Дастлабки танлов асосидаги товарлар сафига: мебел, кийим-кечак, уй-рўзгор учун электр жихозлари киради ва у харидорларни киёслашни, нарх, мода, дизайн жиҳатидан танловда бир мунча мулоҳаза юритишни талаб қилади. Ушбу товарлар:

  • ўхшаш товарлар (сифат жиҳатдан бир-бирига яқин, лекин дизайн, нархи бўйича фарқланади,)

  • алоҳида кўринишдаги товарлар (ранги, фасони, нави жиҳатидан)

Пассив талабдаги товарлар – харидорларга нотаниш ёки улар хусусида жуда кам уйлайдиган товарлардан таркиб топади. Ишлатиш вақтига кўра

  • қисқа муддатли фойдаланишга оид товарлар

  • узоқ муддатли фойдаланишга оид товарлар

Товар сиёсатини асосий мақсади бўлиб

  • фойдани таъминлаш

  • тақсимотни устириш

  • фирма ҳаракат қилаётган бозор улушини кўпайтириш

  • ишлаб чиқариш ва маркетингшга харажатларни тежаш

  • имижни ошириш бўлиб ҳисобланади.

Товар сиёсатида асосий мақсадга эришиш қуйидаги соҳалардаги вазифаларни ҳал этиш орқали амалга оширилади:

  • унинг инновацияси

  • вариация

  • дифференция

  • елиминация

  • маркани ўрнатиш ва танлаш

  • қадоқлаш

  • товарни шакли, тури ва бошқалар

Шунга мос ҳолда товар сиёсатининг масалаларига қуйидагилар киради:

  • янги товарларни қидириш

  • янги товарларни ривожлантириш

  • бозорга янги товарларни киритиш

  • товар шаклларини асослаш

  • товар сифатини тартибга солиш

  • бозордаги янги товарлар хулқ-атворини назорат қилиш ва бошқалар.

Биринчи 3 таси бозорга янги товарларни киритаётганда ҳал этилади, қолган вазифаларни ҳал этиш товарни бутун ҳаёти давомида амалга ошади. Бунинг учун, яъни қарорни асослаш учун товарни ҳаётийлик цикли модели ишлатилади.
Товарлар ва хизматлар ассортименти – бу фойдаланиш бўйича бир-бирига жуда ўхшаш товарлар (хизматлар) гуруҳидир.
Товар сифати – бу товарнинг ўз функцияларини бажаришда кўринади ва у қуйидаги параметр билан характерланади, яъни узоқ муддат хизмат кўрсатиши, пишиқлиги, фойдаланишда соддалиги ва бошқалар.
Маркетинг фани бўйича товар сифати харидорлар берган баҳо билан улчанади.




  1. Download 1,38 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish