Тошкент -2011 Қосимова М. С., Юсупов М. А., Эргашходжаева Ш. Д. Маркетинг. Дарслик. – Т.: Тдиу, 2010. 287 б


Тўпланган ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш



Download 1,38 Mb.
bet26/93
Sana14.04.2022
Hajmi1,38 Mb.
#550462
TuriУчебник
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   93
Bog'liq
МАРКЕТИНГ Дарслик (1)

3.4. Тўпланган ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш

Маркетинг тадқиқотлари жараёнида олинган маълумотлар қайта ишланиши, умумлаштирилиши керак. Бунда 3 соҳа ажратилади:



  • тартибга солиш;

  • масштаблаштириш;

  • умумлаштириш ва таҳлил қилиш.

Маълумотларни тартибга солиш маълумотларни категория бўйича, уларни таҳрирлаш ва натижаларни кодлаштириш, шунингдек уларни тоифалаштиришдан иборат. Категория бўйича маълумотларни тартибга солиш олдиндан берилган шартли синф ёки зоналар бўйича амалга оширилади.
Таҳрирлаш деганда ишлаш имконияти кўринишга эга бўлган маълумотларни кўриб чиқиш тушунилади. Кўриб чиқилган материаллар маълумотларини жалвал кўринишила кўрсатиш уларни табуллаштиришни билдиради.
Шкалалаштириш аниқ ўлчамлари орқали аниқлаш асосида маълумотларни классификациялашни билдиради. Амалиётда номинал шкала, тартибли шкала ва сон шкалалари қўлланилади.
Ахборотларни қайта ишлаш учун ёзма ва таҳлилий услублар ишлатилади. Маркетингда таҳлилий услублар ичида кўпроқ: тренд тизими, регрессия ва корреляция услуби, дискриминант таҳлил, кластер таҳлили, омиллар таҳлили ва бошқалар қўлланилади.
Ахборотни қайта ишлаш, ҳисоблаш ва бошқариш учун тайёрлаш машина техникаси воситаси ёрдамида амлага оширилади. Бажариладиган ҳисобларнинг аниқ ва оперативлигига қўйиладиган талабларга қараб, шунингдек, уларнинг характерига кўра ҳисоблаш жадваллари ва монограммалар, ҳисоблаш асбоблари, ҳисоблаш машиналари, компьютерлар ишлатилади.
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР
Бозор муносабатларининг равнаки, эркин рақобат муҳитнинг яратилиши шароитида маркетинг тадқиқотларига бўлган талабнинг ортиб бориши табиий жараёндир. Харидор иштиёқи, дидидаги товарларни ва хизматларни шакллантиришда, рақобат кўрашида муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга молик бўлган маркетинг тадқиқотларини самарали ташкил ети, амалга ошириш, ҳозирги кунда энг долзарб аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз корхона ва ташкилотлари фаолиятида мазкур тадқиқотларни жорий ва стратегик жиҳатдаги вазифалардан бирига айланишини ва бу асосда бозорда рақобаткодир ва харидоргир бўлган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» тамғали товарлар турини кўпайтиришни, хорижий фирмалар билан кенг кўламли ҳамкорликни таъминлаш лозим.
Маркетинг тадқиқотларини хўжалик юритиш фаолиятида етакчи аҳамиятга эга бўлиши кўп жиҳатдан маркетинг бўлимлари (хизматлари) тизимини режалаштириш ва бошқаришда изчил тадбиқ этишга боғлиқ бўлади.
Шу сабабдан, маркетинг тадқиқотларини уюштиришда ва амалга оширишда тегишли ташкилот ва корхонанинг мақсадлари ва стратегик ривожланиш хусусиятлари албатта белгиловчи омил сифатида намоён бўлади.
Бозорга кириш, ўрганиш ва унда етакчилик қилиш мақсадида амалга оширилаётган маркетинг тадқиқоти бир биридан ўз кўлами, услублари ва айрим жиҳатларига кўра кескин фарқланади. Ҳар бир ташкилот ва корхона ўзининг бозордаги ўрни, келгуси ривожланиш истагида муайян маркетинг тадқиқотларини амалга оширади.
Ҳозирги пайтда маркетинг тадқиқотлари амалий жиҳатдан энг долзарб фаолият соҳаларидан бирига айланмоғи лозим. Мукаммал ва тезкор амалга оширилган тадқиқотлар кучли бозор рақобати шароитида, хатоларга йўл қўймаслик, фавқулодда ҳолатларга мослашиш имконини беради. Бу борада тадбиркорлик доирасида ишлаб чиқилаётган бизнес режаларига маркетинг тадқиқотлари ҳисоблари, натижалари акс эттирилиши диққатга сазовордир. Чунки, бозор билан боғлиқ барча фаолият, дастлабки бозор, харидор таҳлилига, унинг истагидаги ўзгаришларга таянади. Бу асосда эса тегишли ташкилотнинг келгуси фаолият соҳаси, доираси аниқ белгиланади.
Маркетинг тадқиқотлари учун керакли ва зарурий бўлган ахборот ва маълумотлар кўламини муайян тартибга солиш вазифасини ҳал қилиш билан мамлакатимизда маданий тарздаги бозор тизими, унинг инфраструктураси барпо этилади. Айни вақтда амалга оширилаётган ислохотлар бу ўринда ўз самарасини бермоқда ва бу ҳозирги кунда қарор топаётган маркетинг ахбороти, жамият миқёсида самарали бўлганилғор лойиҳаларни амалга ошириш, корхона ва ташкилотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун мустаҳкам замин яратади. Шу сабабли, маркетинг тадқиқотларини ташкил тадбиқ амалга ошириш халқ хўжалиги аҳамиятига молик бўлган вазифалардан биридир.



Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish