Тошдту «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,03 Mb.
bet97/123
Sana22.02.2022
Hajmi3,03 Mb.
#105350
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123
Bog'liq
Иктисодиёт назарияси маъруза матнлари — копия

Пропорционал ставка асосан солиқ объектидан ягона фоизларда олинади. Масалан: уй–жой, мол–мулклардан олинадиган солиқ.
Прогрессив, яъни ўсиб борувчи ставка асосан объектларнинг қиймати ўсиб бориши билан олинадиган солиқ фоизлари ҳам ошиб боради. 2012 йил 1 августдан бошлаб, минимал ойлик маош 72355 сўм қилиб белгиланади. Солиқ олиш фоизлари қуйидагича 5 минимал ойлик маошдан 19%, 5–10 минимал маошигачан 16%, 10 минимал ва ундан ортиқ ойлик маошидан 22% солиқ ундирилади.
Регрессив солиқ тўғри камайиб борувчи солиқ ставкаси бўлиб, корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва даромадларига аҳолининг ойлик маошлари даражасига боғлиқ бўлади. Регрессив солиқ ставкаси даромадни ўсиши билан камайиб боради.
Даромад, фойда, қўшилган қиймат солиғи, самарадорлик, таннарҳ, муомала харажатлари, турли мақсадли фондлар чегирмалари молиявий кўрсаткичлар бўлиб, корхона, фирмаларнинг иқтисодий ҳолатини белгилаб беради. Шу билан бирга бирлашмалар, корхоналар, муассасаларининг ва кичик бизнес субъектларининг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятининг иқтисодий ҳолатини назорат қилиш ҳамда уларнинг механизмларини тўғри ташкил этилишига эътибор бериш зарур.
Солиқлар даставвал эгри ва тўғри солиқларга бўлинади. Тўғри солиқ корхона ёки меҳнаткашларнинг даромадларидан олинади. Унинг манбаи корхоналар ва фуқароларнинг даромадлари ҳисобланади. Эгри солиқлар корхона ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланса-да, у асосан, истеъмолчилардан устама ҳақ қўйиш орқали ундирилади.
Тўғри солиқлар моддий ҳаражатларни, мол-мулкларни, меҳнат ва пул ресурсларини тежашни таъминлайди. Эгри солиқлар эса бозор муносабатлари моҳиятидан келиб чиққан бўлиб, унга қўшилган қиймат солиғи, чекланган товарларга акциз солиғи, четга чиқарилаётган товарларга, хом ашёларга солинадиган солиқлар ва экспорт–импорт солиқлари киради. Эгри солиқларнинг иқтисодий моҳияти шундан иборатки, бу солиқлар гуруҳи товарлар ёки хом ашёлар оборотидан сўнг давлат бюджетига тушади, пулнинг муомала вазифасини мустаҳкамлаш, пулнинг қадрсизланишининг олдини олишни таъминлайди.
Солиқлар тўловчи объектлари бўлиб ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнида солиқлар ишлаб чиқилган товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар турлари ташкил этади.
Корхоналар, бирлашмалар, муассасаларнинг, кичик бизнес субъектларининг фаолиятини солиқ йўли билан тартибга солиш, қуйидаги умумий қоидалар асосида амалга оширилади:

  • манбалардан қатъий назар барча даромадлардан солиқ тўлашни мажбурийлиги;

  • барча ҳудудий маъмурий поғоналар учун ягоа бўлган умумдавлат солиқ сиёсатини маҳаллий ҳокимият идораларининг умумдавлат солиқ сиёсати доирасида солиқларга оид қонун чиқариш фаолиятидаги мустақиллиги билан уйғун ҳолда амалга ошириш;

  • ўз фаолияти билан энг муҳим ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга кўмаклашаётган самарали ишлаб чиқариш корхоналарига имтиёз бериш, шунингдек, хўжалик юритишнинг илғор шаклларини рағбатлантириш тизими орқали солиқ мезонларининг рағбатлантирувчи аҳамиятини таъминлаш;

  • декларациялар ҳамда танлаб ўтказиладиган текшириш ва тафтишларни уюштириш асосида барча субъектларнинг солиқ тўловлари юзасидан олинган мажбуриятлари устидан молиявий назорат қилиш, қонунларни бузувчиларга нисбатан иқтисодий чоралар кўриш.

Қабул қилинган солиқ тўлаш қонунига асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган иқтисодий ва жисмоний субъектлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқларни тўлайдилар:

  • юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

  • қўшилган қиймат солиғи;

  • акциз солиғи;

  • сув ресурсларидан фойдаланилгани учун солиқ;

  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма солиғи;

  • ер қаридан фойдаланилгани учун солиқ ва махсус тўловлар:

а) ер қаридан фойдаланилгани учун солиқ;
б) бонус;
в) қўшимча фойда солиғи (қимматли металлар);
- мол-мулк солиғи;
а) юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи;
б) жисмоний шахсларнинг солиғи;
- ер солиғи;
- жисмоний шахсларнинг даромадларидан ундириладиган даромад солиғи.
Юқорида келтирилган солиқлардан ташқари қуйидаги тўлов ва йиғимлар мавжуд:
- ягона ижтимоий тўловлар;
- Республика пенсия жамғарма мажбуриятларига ажратмалар;
- фуқороларни пенсия жамғармасига тўлов;
- Республика йўл жамғармасига ажратма ва йиғимлар.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида солиқ турларини соддалаштириш орқали қуйидаги турларга бўлинган:
- ягона ер солиғи (қишлоқ хўжалигида фермер хўжалигида);
- ягона солиқ тўлови;
- қатъий белгиланган солиқ (тадбиркорлик фаолиятида).
Солиқ тўлаш тизими солиқдан озод этиш ёки имтиёзли солиқларни ҳам ўз ичига олади. Имтиёзли солиқ тўловчи корхоналарга (биржалар, тайёрлов, улгуржи, таъминловчи – сотувчи, воситачи ва савдо–тижорат корхоналаридан ташқари) тузилган ва рўйхатдан ўтган корхоналар киради ва биринчи йили 25 фоиз, иккинчи йили 50 фоиз имқдорда солиқ тўлайдилар.
Солиқлардан озод этилувчи корхоналарга хизмат қилаётган ходимларнинг 50 фоизи ногиронлар, 75 фоизигача мактаб ўқитувчилари, билим юрти талабалари бўлса ёки ногиронлар учун зарур бўлган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналар, ижтимоий ташкилотлар, ёшлар жамғармалари ва бошқа шунган ўхшаш ташкилотлар киради.
Республика солиқлари бозор иқтиодиётига босқичма–босқич ўтиб боришида, унинг иқтисодий қонунлари талабига қараб такомиллаштириб борилади.
Солиқлар ижтимоий–иқтисодий тараққиётидаги ўрнига қараб, қуйидаги гуруҳларга бўлинади. Иқтисодий моҳиятига қараб, бевосита ва билвосита ёки тўғри ва эгри солиқларга бўлинади. Келиб тушиш манбаига қараб, солиқлар юридик (ташкилотлардан) ва жисмоний (шахслардан) олинадиган солиқларга бўлинади. Бюджетга тушиш нуқтаи–назаридан солиқлар давлат бюджетига тушадиган солиқларга, яъни (давлат бюджетига) ва (маҳаллий бюджетга) тушадиган маҳаллий солиқларга бўлинади. Жисмоний шахслар ҳар йили солиқ декларациясини тўлдириб боришлари керак. Бу ҳужжат жисмоний шахс томонидан йил ичида топган даромадидан солиқ тўлаш миқдорини кузатишни таъминлайди. Давлат бюджет солиқ тўловлари ҳисобига шаклланади.
Давлатнинг фискал сиёсати – ҳукумат томонидан давлат харажатлари ва солиқ солиш тартибига кирадиган ўзгаришлардир. Бундан мақсад тўла бандлик ва тўла ишлаб чиқариш ҳажмига эришишдир. Давлатнинг фискал сиёсати солиқларни ундириш ва бюджет маблағларининг макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этиш мақсадида ҳукумат имкониятларидан фойдаланишни назарда тутади. Фискал сиёсатининг асосий дастаги солиқ ставкасини ишлаб чиқишдир. Давлатнинг фискал сиёсати солиқ ставкасини ишлаб чиқаришини шакллантиради ва унинг сарфланишини таъминлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида молия, банк ва солиқ соҳалари бир-бирига мукаммал боғлиқ бўлган жабҳалардир. Шунинг учун бу жабҳаларнинг ягона автоматлаштирилган (интеграллаштирилган маълумотлар) тизимини яратиш мақсадга мувофиқдир.
Бу тизимни яратиш ва жорий этишдан асосий мақсад ахборот йиғиш, уни қайта ишлаш ва таҳлил қилишдан кўп меҳнат қилинишини камайтириш, молия режаларини кўп вариантдан хисоб китоб қилиш ва уларни энг мақбул тарзда бир-бири билан мувофиқлаштириш, молия органлари аппаратларини яхшилаш асосида молия бошқарувида юқори сифатга эришишдан иборатдир. Бозор иқтисодиётини давлат томонидан бошқаришда ягона интеграллаштирилган молия, банк ва солиқ жабҳаларининг маълумотларидан фойдаланиш имконияти катта.
Давлат солиқ юкини оптималлаштириш солиқ сиёсатининг устувор йўналиши деб белгиланган.

Download 3,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish