Тош материалларини казиб олиш ва кайта ишлаш машина.
Таянч сўзлар: тош, перфератор, майдалаш, тош майдалаш машиналари, эзиш, уриш.
Режа:
Тош материалларни қазиш.
Тош материалларни кайта ишлаш машиналар.
Материалларни майдалаш усуллари.
Тош материалларни турлари.
Йул курилишидаги хар хил турдаги йул устки катламлари учун зарур булган тош материалларини куп кисми тош конлари - карьерларни очик усулда казиш йули билан олинади. Ер массивда жойлашган курилиш тошларини олиш ишларига, портловчи модда урнатиладиган шпура ва бургали кудукларни ковлаш, тош турларини портлатиш, бир улчамлиларини майдалаш, карьердан портлатиб олинган тош жинсларини транспортга юклаш ва ташиш кабилар киради. Карьерлардаги бургали кавлаш ишларини бажариш пневматик перфораторлар (кавловчи болгалар) ва бургалаб тоблайдиган станоклар ёрдамида амалга оширилади. Кавловчи болгаларни чукурлиги 5-7 мм ва диаметри 74 мм гача булган шпура, станоклар чукурлиги 10-300 м ва диаметри 75 мм дан катта булган кудуклар кавлаш учун ишлатилади. Тош карьерларини кудуклар кавлашда одат буйича 30 м гача бургаланади. Кавлаш куйидаги операциялардан иборат: турларни бузиш, уни булакларини катта массивдан ажратиш ва бузиб олинган булакларни кудукдан олиш.
Понасимон асбоб киска вакт ичида бериладиган куч-уриш ёрдамида кудукни уки буйлаб йуналтирилади. Урилгандан сунг асбоб бироз кутарилиб, маълум бурчакка бурилади ва урилаётган ерни янги жойига урилади. Аста-секин уриш натижасида тош жинси синиб очик томонга ажралиб чикади. Ажралиб чиккан тош жинси кудукдан олинади. Уруш-бурама усулида казиш кул перфораторлари ва арконли уриб кавлайдиган станоклар ёрдамида амалга оширилади. Перфоратор пармаловчи болга куринишига эга булиб, сикилган хаво ёки сикилган суюк лик билан ишлайди, хамда пармани буриш механизми билан таъминланган. Ишлатилиш шароити ва урнатилиш тури буйича кулда ишлатиладиган, телескопик ва устунлик перфораторлар булади. Перфоратор цилиндрдан иборат булиб, унда хаво таркатувчи курилма оркали бериладиган сикилган хаво ёрдамида поршен-болга харакат килади. Ишчи юриш охирида поршень-болга пармани дум кисмига келиб урилади. Хаво таркатувчи курилмани клапанли ёки золотникли булади.
Перфоратор курсаткичларини асосий хисоби.
Ишчи жараённи асосий тавсифи ва перфораторларни кулланилиш сохаси кувват булиб, бир маротаба уриш энергияси ва вакт бирлигидаги урилишларни такрорланиши оркали аникланади.
Перфоратор куввати (кВт)
V=An/1000,
бу ерда А - поршенни ишчи юришида ривожланадиган кинетик энергия, Дж, Ақmv2/2 (m- поршен уриши такрорланиши, n қ30-40 Гц.
Шартли равишда, ишчи юриш вакти tn ни эркин юриш вакти tэ га аникланиши мумкин.
n=1(tn - tn)қ1/(2 t)
Поршенни текис тезланувчан харакатида тезланиши, м/с2.
а=р/m=рpД2 , (Р - поршенга таъсир килувчи куч, Н; р-хавони босими, Па; Д-поршен диаметри, м).
Тенгламага а ни кийматини куйиб, поршен уриш такрорланиши (Гц) айланиш учун тенглама олинади:
Демак, перфоратор поршенини уриш такрорланишини кучайтириш учун юриш S ва масса m ни камайтириш ва поршен диаметрини катталаштириш хисобига эришиш мумкин. замонавий перфораторларда нисбат мавжуд Д/S»2.
Майдаланаши бу каттик материал булакчаларини улчамини бошлангич йириклигидан зарур булгунгача аста-секин камайтириш жараёнидан иборат. Майдаланган тош ишлаб чикаришда майдаланиш натижасида тайёр махсулот олинади. Бошка холатларда ушбу жараён тайёрлов кисми булиб, кейинчалик кайта ишланилади, масалан, цемент ишлаб чикаришда. Материал булакларини бошлангич ва натижавий йириклигига караб, майдалаш жараёнини асосий икки хил тури булади: майдалаш ва ун килиш. Охирги махсулотни улчамига караб куйидагича булинади: майдалаш-йирик (булаклар улчами 100-350мм), уртача (40-100мм), майда (5-40мм), ун килиш-купрок (заррачалар улчами 5-0,1мм), ингичка (0,1-0,05мм), урта ингичка (0,05мм дан кам).
Купгина курилиш материаллари ишлаб чикариш учун хом-ашъё булиб тог жинслари хизмат килади. Кайта ишлайдиган ишларни техник курсаткичларига таъсир килувчи асосий физика-механик хоссаларини куйидаги тавчифлар аниклайдилар: мустахкамлик, муртлик, абразивлик, йириклилик, зичлик, солиштирма огирлик.
Мустахкамлик тог жинсини ташки юкламага ва бошка сабабларга кура пайдо буладиган ички кучланиш натижасида бузилишга каршилик курсатиш кобилияти.
Сикилишдаги мустакилик ченараси (Мпа)
sс=Р/Г
бу ерда Р-бузувчи куч, Н; Г-кундаланг кесим юзаси, м2.
Материални майдалаш учун етарли булган энергия, куп омилларга боглик: мустахкамлик, муртлик, бошлангич материални бир жинслилиги, уни намлиги, улчами, тузилиши, булакларни узаро жойлашиши, майдалаш усуллари, машинани ишчи тозасини холати ва бошкалар.
Майдалашга сарфланадиган энергияни сарф килиш даражаси билан майдаланадиган материалларни физика-механик хоссалари ва натижавий махсулотни курсаткичлари уртасида урнатиладиган аналитик богланишлар тахминий тавсифга эга.
Майдалаш учун зарур булган энергияни аниклаш учун бир нечта гипотезалар ишлаб чикилган: биринчиси энергияни янги хосил булган юзаси пропорционаллиги тугрисида гапиради (майдалашни биринчи гипотезаси - юзалар гипотезаси); иккинчиси - энергияни хажмлар ёки майдаланган булаклар массаларига пропорциналлиги тугрисида (иккинчи гипотеза - хажмларники); учинчиси- узаро мослашган гипотеза, майдалаш энегриясини майдаланагн булакчаларда хосил булган хажм ва юзаларга пропорционаллиги тугрисида.
Материаларни майдалаш учун белгиланган машиналарда, белгиланиши ва ишлаш тартиби буйича, бузишни куйидаги услублари куланилади: эзиш, уриш таъсири булиш, синдириш, ишкалаб синдириш.
Тошмайдалагичлар иш тартиби буйича куйидагиларга булинади: жагли, бунда материал эзиш, ёриш ва кисман ишкалаб синдириш икки плита - жаг орасида, уларни вакти-вакти билан якинлашиш ёрдамида майдаланади; конусли бунда материал эзиш, синдириш ва кисман ишкалаб синдириш ёрдамида иккита конусли юза оралигида, биттаси иккинчисига нисбатан эксцентрик харакат килиш хисобига узлуксиз майдаланади; цлиндрик гилдиракли материал иккита карама-карши айланаётган цилиндр гилдираклар орасида эзиш хисобига майдаланади; уриб ишлайдиган, улар уз навбатида болгали ва роторли буладилар; болгали тош майдалагичларда материал, асосан шарнирга урнатилган болгаларни уриш кучи хисобига майдаланса, роторли тош майдалагичларда роторга мустахкам урнатилган урувчи - балларни уриш хисобига майдаланади, хамда материални кайтарувчи плиталарга ва узаро урилиш хисобига майдалашга эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |