Тортув электр машиналарини синаш Тортув электр машиналарини синаш турлари ва программалари. Тортув электр машиналарини юқори сифатли тайёрлашни ва таъмирлашни таъминлаш учун ГОСТ 258281 стандарт талаби бўйича беш турдаги синаш кўзда тутилади: квалификацион, қабул қилиш-топшириш, даврий, типик ва ресурсли.
Синашни ўтказишда электр машиналари учун мўлжалланган ток турида ўтказиш талаб этилади.
Квалификационсинаш янги турдаги электр машиналар ишлаб чиқарилганда, ҳамда янги ишлаб чиқарувчини йўлга қўйганда амалга оширилади. Ишлаб чиқарилаётган машиналарни синаш давлат стандарти намунасига мос ҳолда ўтказилади.
Ўзгармас токли ва пульсацияланувчи токлар машиналарини синаш кетма - кетлиги ва программаси қуйидагича амалга оширилади:
электр машина киришидаги совутадиган ҳаво босимининг статик характеристикасини у орқали юбориладиган ҳаво исрофига нисбатан (боғлиқ бўлмаган ҳолда шамоллатиладиган машиналар учун), ҳамда машинага кириш жойида кирувчи тўлиқ босимнинг сарфланаётган ҳавога боғланиш характеристикасини аниқлаш;
номинал режимга нисбатан узоқ давомли, қисқа такрорланувчи ва такрорланувчи режимлардаги қувватга нисбатан қизишини синаш;
соатли ва бошқа эквивалент режимларда токни машинанинг номинал иш режимидаги температуранинг ўзгаришига мос ҳолда ўзгаришини аниқлаш;
агар машина қисқа вақтли иш режимига ҳисобланган бўлса, бир соатда ёки ундан кам вақтда қизишини синаш;
кучланишнинг номинал қийматларида, юклама токларида ва номинал қўзғатишда айланиш частотаси ва реверслашни текшириш;
машинани юқори айланиш частотасида синаш;
чулғам ўрамлари орасидаги изоляциянинг электр мустаҳкамлигини синаш;
коллекторнинг тебранишини ва коммутациясини аниқлаш;
машина корпусини ва чулғамлар орасини чулғам изоляциясига нисбатан қаршилигини ўлчаш, ҳамда чулғам изоляциясининг машина корпуси ва чулғамлар орасига нисбатан электр мустаҳкамлигини текшириш;
тортиш моторлари ва тортиш генераторларини қизиш ва совуш эгри чизиғи тўрларини қуриш;
моторларнинг учларида кучланишнинг номинал ўзгаришида ва мотор қўзғатиш чулғамининг барча ростлаш поғоналаридаги тезлик характеристикаларини олиш ва генераторнинг юклама характеристикасини якорь токи номинал токка нисбатан 0; 0,5; 1,0;1,5 бўлганда (моторлар учун эса юклама характеристикасини қўзғатиш чулғами токининг номинал токка нисбатан 0,25дан энг юқори қийматига ўзгартириб олинади);
асосий ва қўшимча қутбларда магнит оқимининг сунишини ҳамда тортув моторлари, генераторлари ва ёрдамчи машиналарнинг индуктивлигини аниқлаш;
қуввати 3 Квтдан юқори бўлган машиналар коллектори айланаси бўйлаб ламеллар оралиғидаги кучланишнинг тақсимланиш эгри чизиғини олиш;
исрофлар ва Ф.И.Кни аниқлаш;
намликда ва совуқ ҳолатларда ишга туширишни синаш;
тебраниш сатҳини текшириш;
Бундан ташқари ГОСТ- 2582 -81 стандартига асосан синашнинг бошқа бандлари кўзда тутилади.