14-мавзу. Халқаро ҳуқуқда жавобгарлик.
Халкаро ҳуқуқий жавобгарлик тушунчаси ва асослари.
Халкаро ҳуқуқий жавобгарлик – бу халкаро ҳуқуқ нормаларини ва уз халкаро мажбуриятларини бузган халкаро ҳуқуқ субъекти учун келиб чикадиган юридик окибатидир. Айни пайтда, бу мазкур нормалар ва келтирилган зарарни коплашни таъминлашнинг юридик воситаларидан биридир. Бундан ташкари халкаро ҳуқуқий жавобгарлик узида бирор-бир давлат ёки халкаро ҳуқуқнинг бошка субъекти томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ёки бир давлатнинг ҳуқуқ фаолияти натижасида бошка давлатга етказилган зарар билан боглик хозирги замон халкаро ҳуқуқда келиб чикадиган ҳуқуқий муносабатлар мажмуини ифода этади.
Ҳуқуқбузарликдан келиб чикадиган окибат ва жавобгарлик шакллари хар хил булиши мумкин. Улар ҳуқуқбузарликнинг табиати ва хавфлилик даражасига боглик булиб, куйидагиларни уз ичига олиши мумкин:
а) агрессия, геноцид, иркий камситиш, мустамлака мамлакатлар ва халкларга мустакиллик беришдан бош тортиш, уруш конунлари ва одатларини бузганлик учун жавобгарлик;
б) ҳуқуқбузар давлатнинг халкаро ҳуқуқнинг бошка субъектларига, алохида холатларда уларнинг юридик ва жисмоний шахсларга етказган зарарини коплаш жавобгарлиги;
в) халкаро ҳуқуққа асосан ҳуқуқбузар давлатга нисбатан унинг ҳуқуқбузарлигига жавобан БМТ кушинларини ишга солишгача булган мажбурлов чораларини куллаш ва бошкалар.
Халкаро ҳуқуқий жавобгарликнинг аҳамияти шундай факт Билан изохланадики,у халкаро ҳуқуқий нормаларга риоя этишни таъминлашнинг мухим юридик воситаси, бузилган халкаро муносабатларни тиклаш воситаси хисобланади. Н.А.Уланов таъкидлаб утганидек, халкаро жавобгарлик юридик жавобгарлик тури сифатида «давлатнинг мажбурлови билан боглик», «халкаро ҳуқуқбузарлик холатида санкцияларни куллаш ва амалга ошириш»га хизмат килади.
Жавобгарликни истисно этувчи ҳолатлар ҳақида маълумот.
Жавобгарликни истисно килувчи холатлар икки хил куринишда булиши мумкин – жавобгарликнинг келиб чикишини истисно килувчи холатлар ва жавобгарликнинг амалга оширилишини истисно этувчи холатлар . Биринчисида – нормал холатларда ҳуқуқбузарлик деб квалификация килинадиган давлатнинг хатти-харакати ҳуқуқка мувофик (конуний )деб топилади ва жавобгарликни келтириб чикармайди . Иккинчи холатда эса ҳуқуқбузарлик келиб чиккан хакикий холатларда жавобгарликни амалга ошириб булмайди.
Халкаро ҳуқуқ буйича БМТ Комиссияси хужжатларида шундай нормалар мавжудки, уларда жавобгарликнинг келиб чикишини истисно килувчи холатлар хакида тухталиб утилган . комиссия томонидан куйидаги холатлар курсатиб утилган: розилик, контр чоралар, форс-можор, кутилмаган холатлар, табиий офатлар, зарурий холатлар, ўз-ўзини мудофаа килиш холатлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |