Минералнинг физик хусусиятига ранги, чизигининг ранги, ялтироклиги, синиши, уланиш текислиги, каттиклиги, солиштирма огирлиги ва бошкалар киради.
Минералнинг ранги. Минералларнинг ранги жуда хилма-хил, оқ (барит), кул ранг (нефелин), сарик (олтингугурт), пушти (микроклин), кизил (киноваръ), яшил (хлорит), кук (апатит), кора (биотит) бўлади, шу билан бирга ранги жуда оч ёки тук бўлиши мумкин.
Минераллар рангсиз бўлиши хам мумкин. Амалда минералларнинг ранги турмушда яхши таниш бўлган нарсалар рангига солиштириб, кўз билан аниқланади.
Чизигининг ранги. Купчилик минераллар майдаланганда ёки кукун қилинганда ранги бўлак - бўлак бўлиб турган пайтидагидан кура бошкачарок бўлиб колди. Сирланмаган гадур-будир ок чинни устига бир бўлак минерал билан чизилса шу минерал кукунинин олиш мумкин. Чизилганда колган чизик ранги кукун холидаги минерал рангини курсатади. Бунинг учун махсус пластинкалар (бисквитлар) тайёрланади. Ҳар кандай чинни парчасидан фойдаланиш хам мумкин.
Ялтироклиги. Минераллар сирти ёруклик нурларини маълум даражада кайтаради. Баъзи минералларнинг сирти хира, бошка минералларнинг сирти эса ялтирок бўлади. Ялтироқлилигини қуйидаги турлари маълум:
Металлдек ялтироқлиқ металларда бўладиган кучли ялтироқлиқдир. Соф(табиий) металлардан (олтин,кумуш,платинадан) бошка минераллар металлдек ялтирамайдиган минералларга киради. Металлдек ялтирайдиган минераллар: магнетит, пирит, галенитдир. Ярим металлдек ёки металсимон ялтироқлиқ гематит ва кора рух обманкасига характерлидир.
Шишасимон ялтироқлиқ тиник минераллар орасида куп таркалган (кварц кристаллари киррасида, кальцит, гипсда), ёйсимон ялтирокылик (кварцнинг синган жойида ва нефелинда) юзасига ёг суркалганда хосил бўладиган ялтироқлиқни эслатади.
Садафсимон ялтироқлиқ минералларнинг ички текисликларидан нурнинг кайтишига боглик (слюда, тальк).
Ипаксимон ялтироқлиқ ингичка толалардан тузилган минералларда курилади. (гипснинг толали хилларини ва асбест). Баъзи минераллар, масалан, олмос ва рух обманкаси жуда ялтирок бўлади. Бундай ялтироқлиқ олмоссимон ялтироқлиқ дейилади.
Тиниқлик. Минераллар тиниклигига, яъни, пластинкаларидан нурни яхши утказишига караб тиник, хира ва тиникмас минералларга бўлинади. Тагидаги нарсалар аник куринадиган минераллар ярим тиник (тог хрустали, гипс, ош тузи) кира -шира куринадиган минераллар ярим тиник (опал халцедон) минерал деб, юпка пластинкалардангина нур тутадиган, шунда хам тагидаги нарсалар билинар - билинмас куринадиган минераллар хира (дала шпати) ва хеч нур утказмайдиган минераллар тиниксиз минераллар(пирит, магнетит) деб аталади. Синиш. Баъзи минералларнинг мухим белгиларидан бири синишдир. Синиш деб минерални синдирганда ёки бўлганда хосил бўладиган юзага айтилади. Синиш бир неча хил бўлади: юзаси чиганоклар юзасига ухшаб концентрик - тулкинсимон ботик ёки дунг бўладиган-чиганоксимон синиш юзаси бир томонга таранг зирапчалар билан копланган-зирапчалар синиш(толали гипс, асбест) юзаси хира, гадур - будир бўлиб, майда чанг билан копланган - кесаксимон синиш( коалин, лимонит) текис синиш (магнетит) майда кристаллик агрегатларда учрайдиган донадор синиш(мрамор) шулар жумласидандир.
Минералларнинг энг мухим белгиларидан бири - уланиш, яъни кристаллик минералларнинг текисликлар буйича бир ёки бир неча кристолографик йўщналишда бўлиниб, ойнадек ялтирок текис юза хосил қила олишдир, бундай текис юза уланиш текислиги деб аталади.
Жуда мукаммал (етилган) уланиш тафовут қилинади, бунда минерал жуда осонлик билан (масалан, тирнок билан) айрим пластинка ёки варакларга ажралиб, ойнадек силлик уланиш текислиги хосил қилади.(гипс).
Мукаммал уланиш шу билан фарк қиладики, минерал болга билан секингина урилганда, ялтирок уланиш текисликлари билан чекланган бўлак ёки пластинкаларга ажралади(тош тузи, кальцит).
Номукаммал (етилмаган) уланиш жуда кийинлик билан аникланади.Бундай вактларда минераллар парчаланар экан, нотугри синиш юзаси купрок бўлади.(гематит, оливин).
Баъзи минералларда уланиш бўлмайди, бундай минераллар баъзан жуда номукаммал (етилмаган) уланилсин минерал деб юритилади. Улар бўлинганда факат нотугри синиш юзасини хосил қилади холос. Бунга мисол қилиб кварцни олиш мумкин.
Қаттиқлиги. Одатда хар хил минералларнинг каттиклиги хар хил бўлади, шу билан баравар бир минерал каттиклиги маълум бир меъёрда доимий бўлади. Минералнинг тиг билан тирнашга, босишга ёки киришга нечогли каршилик курсата олиши каттиклик деб аталади. Каттикликни аниклаш учун шкала кабўл қилинган. Бу шкалага унта минерал киритилган бўлиб, уларнинг каттиклиги биридан иккинчисига томон боради, шунга кура хар бир олдинги минерални ундан кейинги минерал чиза олади. Ҳар бир минерал бошқаларидан ўзига хос белгилари бўйича фарқланиши мумкин. Жуда кўпчилик минералларни кўп меҳнат талаб этувчи тадқиқотларсиз характерли табиий хоссалари мажмуаси бўйича аниқлаш мумкин. Кўпчилик минераллар фақатгина ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бу, айниқса рангининг тўқлиги, синиш характери, ялтироқлиги ва бошқаларда намоён бўлади. Минералларнинг бу характерли хоссалари диагностик белгилар бўлиб хизмат қилади. Кўпчилик минералларни ишончли диагностика қилиш тафсилий тадқиқотлар, хусусан сифатли кимёвий реакция ўтказишни, зичлигини, оптик, механик ва бошқа хоссаларини аниқлашни талаб этади. Минералларнинг бош хоссаларига қуйидагилар киради: морфологик хусусиятлари - кристалларнинг кўриниши, қўшолоқлари, томонларининг чизиқлилиги; оптик хусусиятлари - шаффофлиги, ранги, чизигининг ранги, ялтироқлиги; механик хоссалари - уланиши, синиши, қаттиқлиги, мўртлиги, болгаланиши, эластиклиги, зичлиги ҳамда магнитлиги, радиоактивлиги ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |