Топологик фазоларда фазоларнинг дизюнкт бирлашмаси амали кенг қаралгани. Бу амал турли ўлчамли ва бошқа хоссаларга эга бўлган топологик объектларни кўришда муҳим аҳамиятга эга
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети физика-математика факультети магистри Жўраева Гулҳаё Рўзимуратовнанинг “Чекли элтувчили ковариант функторлар ва стратифицик фазоларнинг геометрик хоссалари” мавзусидаги магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишига
Тақриз Магистрлик диссертатцсияси мавзуси “Чекли элтувчили ковариант функторлар ва стратифицик фазоларнинг геометрик хоссалари” бўлиб топология фанининг охирги 40-50 йилларда ривожланаётган ковариант функторлар назариясининг геометрик ва топологик хоссаларини ўрганишга бағишланган. Бу соҳада геометрия, анализ, алгебра ва функционал анализнинг муаммолари ҳал қилиниб келмоқда. Кейинги йилларда деярли олинаётган натижалар шу йўналиш билан боғлиқдир.
“Чекли элтувчили ковариант функторлар ва стратифицик фазоларнинг геометрик хоссалари” мавзусидаги магистрлик диссертатциясия иши стратифицсик фазолар ва уларнинг узлуксиз акслантиришлари топология фанида категория ташкил қилиши ва унинг асосий хоссалари ўрганилиб, бу категорияда чекли элтувчили баъзи функтор ҳаракат қилиши исботлангандир, ҳамда бу функторлар ҳосил қилаётган стратифицсик фазоларнинг берилган фазо хоссаларидан фарқ қилувчи ва фарқ қилмайдиган геометрик ва топологик хоссалари ўрганилгандир.
“Чекли элтувчили ковариант функторлар ва стратифицик фазоларнинг геометрик хоссалари” мавзусидаги магистрлик диссертатциясида кириш, учта боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, 56 саҳифани ташкил қилади.
Г.Жўраеванинг диссертация ишидаги асосий тушунчалар тўлиқ тавсифлаб берилган ва асосий тушунчалар илмий асосда назарий хатоларсиз баён қилинган бўлиб геометрия ва топология мутахассислигининг долзарб мавзусига бағишлангандир.
“Чекли элтувчили ковариант функторлар ва стратифицик фазоларнинг геометрик хоссалари” мавзусидаги диссертация ишида олинган қуйидаги натижаси шу йўналишда янги натижадир:
Топологик фазоларда фазоларнинг дизюнкт бирлашмаси амали кенг қаралгани. Бу амал турли ўлчамли ва бошқа хоссаларга эга бўлган топологик объектларни кўришда муҳим аҳамиятга эга. Диссертатция ишининг янгилиги: шу амални стратифицик фазоларда чекли элтувчили ковариант нормал функторларни қўллаб ўринли бўлиши кўрсатилган.
Г.Жўраеванинг “Чекли элтувчили ковариант функторлар ва стратифицик фазоларнинг геометрик хоссалари” мавзусидаги битирув малакавий иши юқори савияда ёзилган ҳолда унга қўйиладиган талабларга тўла жавоб беради ва ишни юқори баҳоланишини тавсия қиламан