Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


-чизма  Лоренц эгри чизиғи



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet473/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   469   470   471   472   473   474   475   476   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

24.1-чизма 
Лоренц эгри чизиғи
 
Даромад, % 
100 Е
80 
60 
40 
20 

 
0
 
20 40 60 80 100 Аҳоли, %


506 
Даромадлар табақаланишини аниқлашнинг кўпроқ қўлланиладиган 
кўрсаткичларидан бири
 дицел коэффициенти
ҳисобланади. Бу кўрсаткич 10 
фоиз энг юқори таъминланган аҳоли ўртача даромадлари ва 10фоиз энг кам 
таъминланганлар ўртача даромади ўртасидаги нисбатни ифодалайди. 
Масалан, АҚШ ва Буюк Британияда бу нисбат 13:1га, Швецияда эса 5,5:1га 
тенг. 
Ялпи даромаднинг аҳоли гуруҳлари ўртасида тақсимланишини 
тавсифлаш учун 
аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Жини 
коэффициенти)
кўрсаткичи қўлланилади. Жини коэффициенти чизмадаги 
Лоренц эгри чизиғи билан мутлақ тенглик чизиғи ўртасидаги юзанинг 0FЕ 
учбурчак юзасига нисбати орқали аниқланади. Бу кўрсаткич қанчалик катта 
бўлса, (яъни 1,0 га яқинлашса) тенгсизлик шунча кучли бўлади. Жамият 
аъзолари даромадлари тенглашиб борганда бу кўрсаткич 0 (ноль)га интилади. 
Масалан, кейинги ярим аср давомида Жини индекси Буюк Британияда 0,39 
дан 0,35 га қадар, АҚШда эса 0,38 дан 0,34 га қадар пасайган. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий беқарорлик туфайли қараб 
чиқилган бу кўрсаткич ўсиш тамойилига эга бўлади. Умумий даромаднинг 
табақаланиши алоҳида тармоқлар ва фаолият соҳаларида иш ҳақи 
даражасидаги фарқларнинг ортиши билан бирга боради. Миллий 
иқтисодиётда ўртача иш ҳақининг тармоқлар, корхоналар ва ишловчилар 
тоифалари бўйича юқори тенгсизлиги таркиб топади. 
Даромадлар тенгсизлигида катта фарқлар мавжуд бўлишининг асосий 
сабаби бозор тизимига асосланган иқтисодиётнинг ўз хусусиятларидан келиб 
чиқади. Республикамизда ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш даромадлар 
тенгсизлиги муаммосини кескинлаштиради. Бу ерда асосий ролни мол-мулк 
(уй-жой, кўчмас мулк, акция ва бошқалар)га эга бўлиш омили ўйнай 
бошлайди. Даромадларнинг табақаланиш жараёни етарли даражада тез 
боради, минимал даражадан бир неча ўн баравар юқори даромадга эга бўлган 
ижтимоий қатлам шаклланади. Даромадларнинг табақаланиши мулкий 
табақаланишни келтириб чиқаради. Вақт ўтиши билан оилаларнинг ўз мол-
мулкини мерос қилиб қолдириши натижасида даромадлар табақаланишининг 
кучайиши рўй беради. Ҳар хил оилалар учун турлича истеъмол муҳити 
яратилади. Ижтимоий тенглик ва даромадлар тақсимотида адолатни 
таъминлашда муҳим муаммолар вужудга келади. 
Бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар тенгсизлигини келтириб 
чиқарувчи умумий омиллар ҳам мавжуд бўлади. Буларнинг асосийлари 
қуйидагилар: 
-
кишиларнинг умумий (жисмоний, ақлий ва эстетик) лаёқатидаги 
фарқлар; 
-
таълим даражаси ва малакавий тайёргарлик даражасидаги фарқлар; 
-
тадбиркорлик маҳорати ва таҳликага тайёргарлик даражасидаги 
фарқлар; 
-
ишлаб чиқарувчиларнинг бозорда нархларни ўрнатишга лаёқатлилиги 
(бозордаги ҳукмронлик даражасидан келиб чиқиб) даражасидаги фарқлар. 


507 
Бундай шароитда давлатнинг даромадларни қайта тақсимлаш вазифаси 
даромадлар тенгсизлигидаги фарқларни камайтириш ва жамият барча 
аъзолари учун анча қулай моддий ҳаёт шароитини таъминлашга қаратилади. 
Даромадлар тенгсизлиги камайишининг тахминан 80 фоизини асосан 
трансферт тўловлари тақозо қилади. Аниқроқ айтганда давлат трансферт 
тўловлари энг паст даромад олувчи кишилар гуруҳи даромадининг асосий 
қисми (70-75фоиз)ни ташкил қилади ва қашшоқликни юмшатишнинг энг 
муҳим воситаси ҳисобланади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   469   470   471   472   473   474   475   476   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish