Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet335/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

17-БОБ. ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ВА МИЛЛИЙ БОЙЛИК 


355 
Жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва бошқа барча муаммоларни ҳал 
қилишнинг асосий йўли – бу миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши 
ва иқтисодий ўсишига эришишдир. Аҳоли фаровонлигининг ошириб бориши 
ҳам пировард натижада иқтисодий ўсиш даражаси ва суръатларига боғлиқ. 
Шу сабабли ушбу боб иқтисодий ривожланишнинг моҳияти, унинг 
даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар, иқтисодий ўсишнинг мазмуни, 
турлари ва кўрсаткичларини баён қилиш билан бошланади. Боб давомида 
иқтисодий ўсишнинг омиллари, миллий бойлик ва унинг таркибий тузилиши, 
иқтисодий ўсиш борасида мавжуд бўлган турли моделлар мазмунини ёритиб 
беришга ҳам ўрин ажратилади. 
17.1. Иқтисодий ўсишнинг мазмуни, турлари ва кўрсаткичлари 
 
Миллий иқтисодиётда иқтисодий ривожланиш қийин аниқланадиган 
жараён бўлганлиги сабабли, унинг мезонларидан бири бўлган иқтисодий 
ўсиш кўпроқ таҳлил қилинади.
Иқтисодий ўсиш бевосита ялпи ички маҳсулот ҳажмининг мутлақ 
ва аҳоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурс харажатлари ҳар бир 
бирлиги ҳисобига ўсиши, сифатининг яхшиланиши ва таркибининг 
такомиллашувида ифодаланади. 
Иқтисодий ўсишни ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали ёки аҳоли 
жон бошига реал ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш бунинг қандай 
мақсадда амалга оширилаётганига боғлиқ бўлади. Одатда бирон-бир 
мамлакат иқтисодий ўсишини ЯИМ мутлақ ҳажмининг ортиши орқали 
ўлчаш унинг иқтисодий салоҳиятини баҳолашда, аҳоли жон бошига реал 
ЯИМ миқдорининг ортиши орқали ўлчаш эса мамлакатдаги турмуш 
даражасини таққослашда қўлланилади.
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган мазкур 
кўрсаткичлар (реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши) 
миқдорий кўрсаткичлар бўлиб, улар биринчидан, маҳсулот сифатининг 
ошишини тўлиқ ҳисобга олмайди ва шу сабабли фаровонликнинг ҳақиқий 
ўсишини тўлиқ тавсифлаб беролмайди; иккинчидан, реал ЯИМ ва аҳоли жон 
бошига ЯИМнинг ўсиши бўш вақтнинг сезиларли кўпайишини акс 
эттирмайди ва фаровонлик реал даражасининг пасайтириб кўрсатилишига 
олиб келади; учинчидан, иқтисодий ўсишни миқдорий ҳисоблаш бошқа 
томондан унинг атроф муҳитга ва
 
инсоннинг ҳаётига салбий таъсирини 
ҳисобга олмайди. 
Шунга кўра, иқтисодий ўсишнинг барча тавсифи йиллик ўсиш 
суръатларининг фоиздаги ўлчовида тўлиқ ўз ифодасини топади: 
%
100



давр
базис
давр
базис
давр
жорий
ЯИМ
ЯИМ
ЯИМ
С
У

,
 
бу ерда: 
ЎС – иқтисодий ўсиш суръати, фоизда; 


356 
ЯИМ
базис давр
– таққосланаётган давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми; 
ЯИМ
жорий давр 
– жорий давр (йил)даги реал ЯИМ ҳажми. 
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар 
натижасида 1996 йилдан бошлаб олдинги йилга нисбатан, 2001 йилдан 
бошлаб эса 1991 йилдаги даражага нисбатан ЯИМ ҳажмининг барқарор 
равишда ўсишига эришилди. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози 
таъсирида юзага келган муаммо ва қийинчиликларга қарамай, 2008 йилда 
ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 9 фоизни ташкил этди (17.1-
чизма).

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish