Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган


-БОБ. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet498/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   494   495   496   497   498   499   500   501   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

26-БОБ. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯ ВА 
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИГА КИРИБ БОРИШИ
Олдинги бобдан маълум бўлдики, ҳозирги вақтда жаҳон иқтисодиётида 
икки тенденция амал қилмоқда. Бир томондан, мамлакатлар ўртасидаги 
иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши, халқаро савдонинг эркинлашуви, 
коммуникация ва ахборот замонавий тизими, техник жиҳатдан жаҳон 
андозалари ва меъёрларининг яратилиши натижасида жаҳон хўжалигининг 
яхлитлиги, унинг глобаллашуви кучаймоқда. Айниқса бу жараён 
трансмиллий корпорацияларнинг фаолиятлари орқали аниқ намоён бўлмоқда. 
Бошқа томондан, минтақавий даражада мамлакатларнинг иқтисодий 
жиҳатдан яқинлашуви ва ўзаро алоқадорлиги рўй бериб, жаҳон 
хўжалигининг нисбатан мустақил марказларини ташкил этиш йўналишида 
ривожланаётган йирик минтақавий интеграцион тузилмалар шаклланмоқда. 
Шунга кўра, ушбу бобда халқаро интеграциянинг моҳияти, мақсад ва 
шакллари баён этилади. Халқаро иқтисодий интеграциянинг турлича 
назариялари таҳлил этилиб, жаҳондаги асосий интеграцион гуруҳлар кўриб 
чиқилади. Боб сўнгида ҳозирда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб 
бориши ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий йўналишлари очиб 
берилади. 
26.1. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти, шакллари 
ва объектив асослари 
 
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнларини тадқиқ этиш, унда 
вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш ва мазкур 
жараённинг энг самарали шаклларини кўрсатиб беришга интилиш бу 
борадаги турли назарияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига олиб келди. 
Бундай 
назариялар 
қаторида 
неолиберализм, 
корпорационализм, 


532 
структурализм, неокейнсчилик, дирижистлик йўналиши кабиларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. 
Эрта 
неолиберализм
(1950-1960 йиллар) вакиллари В.Репке ва М.Аллэ 
тўлиқ интеграция деганда бир неча мамлакатлар миқёсида ягона бозор 
маконининг ташкил этилишини тушуниб, бу маконда эркин рақобат ва 
бозорнинг стихияли кучлари амал қилиб, давлат сиёсати унга ўз таъсирини 
ўтказа олмайди. Бу олимларнинг фикрича, халқаро иқтисодий муносабатлар 
соҳасига давлатнинг аралашуви инфляция, халқаро савдо ва тўлов 
нисбатларининг бузилиши каби салбий ҳолатларни келтириб чиқаради. 
Бироқ, давлат иштирокидаги минтақавий давлатлараро иттифоқларнинг 
шаклланиши асосидаги халқаро иқтисодий интеграциянинг ривожланиши 
эрта неолибералларнинг фикрининг асоссиз эканлигини кўрсатди. Шунга 
кўра, кейинги неолиберализм вакили Б.Баласс иқтисодий интеграция 
давлатнинг иқтисодий ҳаётдаги иштирокининг фаоллашувига олиб келишини 
тадқиқ этди. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   494   495   496   497   498   499   500   501   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish