Томонидан дарслик сифатида тавсия этилган



Download 4,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet356/553
Sana30.04.2022
Hajmi4,45 Mb.
#596111
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   553
Bog'liq
25-y-Iqtisodiyot-nazariyasi.-Darslik.-Sh.Sh .Shodmonov.T-2009

акселератор самараси
рўй беради 
(«акселератор» тушунчаси жадаллаштирувчи деган маънони англатади). 
Ҳосилавий инвестицияларнинг иқтисодий табиатидаги ўзига хослик 
шундаки, у миллий даромаднинг ўсишига қанчалик узвий боғлиқ бўлса, 
унинг қисқаришига ҳам шу даражада таъсирчан бўлади. Яъни, 
иқтисодиётдаги даромадларнинг қисқариши ҳосилавий инвестицияларнинг 
ундан ҳам тезроқ қисқаришига олиб келади. Натижада иқтисодиётда ишлаб 
чиқариш ресурсларининг бандлик даражаси пасаяди. Бундай шароитда 
жамғармага бўлган мойилликнинг ўсиши ўз навбатида истеъмолга бўлган 
мойилликнинг пасайишини англатади. Истеъмол сарфларининг қисқариши 
эса мавжуд товар ва хизматларнинг сотилмай қолишига, яъни ишлаб чиқариш 
захирасининг кўпайишига олиб келади. Оқибатда янги капитал қўйилмалар 
амалга оширилмайди, ишлаб чиқариш қисқаради, ишсизликнинг ўсиши ва 
даромадларнинг пасайиши рўй беради. Аҳоли томонидан жамғарманинг 
ҳаддан ортиқ кўпайтириб юборилиши оқибатида келиб чиқувчи салбий 
жараёнлар, яъни - «тежамкорлик парадокси» шундай тарзда намоён бўлади. 
Мазкур жараённи қуйидаги чизма орқали ҳам кўриб чиқиш мумкин (18.4-
чизма).

18.4-чизма
«Тежамкорлик парадокси»нинг чизмадаги ифодаси 
 
S,I F
 
 

S





Е
1
Е I 

Е
0
 



0
N

N
Миллий даромад


381 
 
Чизманинг ётиқ ўқида миллий даромад, тик ўқида эса жамғарма ва 
инвестициялар ҳажми жойлаштирилган бўлиб, F чизиғи иқтисодиётдаги тўла 
бандлик шароитида миллий даромад ҳажмини ифодалайди.
Эътибор берилса, чизмадаги инвестиция сарфлари чизиғи ётиқ ўққа 
параллел эмас, балки ўсиб борувчи кўринишда намоён бўлмоқда. Бу эса, 
автоном инвестициялардан фарқли ўлароқ, ҳосилавий инвестицияларнинг 
миллий даромад ҳажмига боғлиқлигини кўрсатади. 
Чизмадан кўринадики, иқтисодиётдаги жамғарма ҳажми S дан S
1
га 
қадар ўсмоқда. Натижада жамғарманинг инвестиция билан мувозанат 
нуқтаси Е дан Е
1
га кўчди. Бироқ, бу ўсиш Е нуқтадаги миллий даромад 
ҳажми 0N нинг Е
1
нуқтадаги 0N

ҳажмига қадар қисқаришига олиб келди. 
Тегишли равишда инвестиция ҳажми ҳам EN даражадан E
1
N
1
даражага қадар 
қисқарди. Е
1
Е
0
Е нуқталарини туташтириш натижасида ҳосил бўлувчи 
учбурчак юзаси жамғарма ҳажмининг ўсиши натижасида инвестиция 
имкониятларининг қисқаришини, ЕЕ
0
кесма эса инвестицияларнинг 
қисқаришини кўрсатади. Айнан шу ҳолат, яъни жамғармаларнинг ўсиши 
натижасида инвестицияларнинг қисқариши «тежамкорлик парадокси» 
моҳиятини намоён этади. 
Иқтисодий мувозанатлик даражасини аниқлашда ялпи сарфлар ва ишлаб 
чиқариш ҳажмини таққослаш, жамғарма ва инвестицияларни таққослаш 
усулларидан ташқари баланс усули, харажат ва натижаларни таққослаш 
усулидан ҳам фойдаланилади. 
Баланс усулида тармоқлараро баланс, моддий, молиявий ва ишчи кучи 
балансларидан фойдаланилиб иқтисодиётнинг турли томонлари ўртасидаги 
мувозанатлик даражасига баҳо берилади. 
«Харажат ва натижа»ларни таққослаш усулида ишлаб чиқаришга 
қилинган иқтисодий ресурс харажатлари миқдори билан олинган маҳсулот 
ҳажмини таққослаш орқали мувозанат даражаси таҳлил қилинади. 

Download 4,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   352   353   354   355   356   357   358   359   ...   553




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish