2. Ишсизлик сонини камайишига амалий ёрдам беради.
3.Давлатга солиқ тўлаши натижасида бюджет режасини бажарилишида ўз ҳиссасини қўшади.
4. Фарғона вилоятида мавжуд бўлмаган биринчи маротаба йўлга қўйиладиган майиший хизмат турини ташкил этади.
5. Вилоят тижорат банкларида белгиланган накд пул тушуми режасини бажарилишида амалий ёрдам беради.
6. Корхона юқоридаги вазифаларни бажариши натижасида даромад олиши юилан бирга ўз фаолиятини кенгайтиради.
Корхона вилоят микиёсида йўлга қўйилмаган янги йўналиш яъни автомобилларга янги усулда майиший хизмат кўрсатиш эвазига даромад
Олиши билан бирга фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган.
Бозор ҳолати таҳлиллари шуни кўрсатмокдаки, корхона томонидан амалга оширилиши режалаштирилган мазкур лойиха ахолининг, жумладан туман ва туман атрофида фаолият кўрсатаётган ҳайдовчиларнинг талабларига мос келади.
Корхона айтиб ўтилганидек, Ўзбекистон туманида жойлашган бўлиб, лойиха амалга ошириладиган жой туман аҳоли зич жойлашган худудларда амалга оширилади.
Бу холат эса, лойиханинг кўзланган даражада амалга оширилишига имкон яратувчи асосий омиллардан бири бўлиб хисобланади. Бундан ташқари кузатув натижаларига кўра, лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётган жойга яқин масофаларда бундай хизмат турлари хозирги кунда ташкил этилмаган. Бу эса, мижозларнинг кўп бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
ЛОЙИҲАГА АСОСАН КЕРАКЛИ МАБЛАҒЛАРНИНГ МАНБАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
Корхона бизнес лойихасининг умумий қиймати 41 000 000 (қирқ бир миллион ) сўмни ташкил этиб, шундан «______________» хусусий корхонаси томонидан 17 978 900 (ўн етти тўққиз юз етмиш саккиз миллион тўққиз юз минг)сўмлик лойихани амалга оширилишида режалаштирилган 7х6 3та хона қуриш учун қурилиш ишларига сарфлайди.
Корхона ўз лойихасини биринчи 3 йиллик давомида амалга ошириладиган ишларни хамда даромадни кўрсатиб ўтишни режалаштирган. Шунга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан амалга оширилаётган,”Фарғона водисида турмуш даражасини ошириш” лойихасининг “Даромадларни шакллантириш” компоненти фаолияти доирасида мақсадли махаллалардан илғор бизнес ғояларни танлаб олиш танловига ажратилган 15 000 $ (Марказий банкнинг миллий валютадаги курси бўйича 23 021 100) сум маблағи эвазига корхона Хитой Ҳалк Республикасида ишлаб чиқарилган бугунги кунда туман ва туман атрофидаги автомобилларга хизмат кўрсатувчи шахобчаларда жуда кам бўлган замонавий жами 4 хил технологияларни сотиб олишни режалаштирган.
Сарф қилинадиган сарф харажатлар лойиха давомида корхонада томонидан амалга ошириладиган лойихага тўлиқ сарфланади.
1-иловадаги жадвалда лойиха маблағларининг манбалари ва уларнинг йўналишлари кўрсатиб ўтилади.
Лойихани амалга ошириш учун талаб этиладиган айланма маблағлар эса, корхонанинг ўз ички маблағлари хисобидан қопланади.
Барча қурилиш ва умумий ташкиллаш ишлари, режага кўра 1 ой давомида амалга оширилади, ҳамда шундан сўнг лойиҳа бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга оширишга киришилади.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕЖАСИ
Юқорида айтиб ўтилганидек, корхона туман хамда вилоят миқиёсида йўлга қўйилмаган янги усулда автомобилларга майиший хизмат кўрсатиш фаолиятини олиб боради.
Корхона хусусий автокорхоналар хамда жисмоний шахслар билан йиллик шартнома асосида пул ўтказиш ҳамда накд пул тўлаш йўли билан хисоб китоб ишларини олиб боришни режалаштирган.
Бунга кўра хар бир автомашина корхона хисоб рақамига энг кам иш хақининг ярим баробари миқдорида “аъзолик” бадали тўлайди. Аъзо бўлган автомашина эгаларига корхона томонидан тайёрланган махсус рақамлар киритилган карточкалар берилади ва улар аъзолар базасига киритилади.
Аъзолар қуйидаги хизматлардан имтиёзли равишда фойдаланиш хуқуқига эга бўладилар яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |