Толадор чигитларни ажратиб олиш учун қўлланиланилаётган машиналардан бири рнс регенераторидир


-расм. Механик таъминлагичли чигит



Download 47,42 Kb.
bet2/2
Sana25.06.2022
Hajmi47,42 Kb.
#701839
1   2
Bog'liq
малика-2 (0)

1.2.6-расм. Механик таъминлагичли чигит
ажратиш-тозалаш машинаси

етарлича самара бермайди. Чунки бу машиналар комплекс дастур бўйича ишламасдан, аниқ чегараланган ишни бажаради (чигит тозалаш, саралаш ёки пахта калта толаларини ажратиш).


Чигитларни қайта ишлашда қўйилган масалага тўлиқроқ ёндошиш зарур. Яъни, уларнинг физик-механик хоссаларини, технологиясини атрофлича ўрганилиши лозим. Бундан ташқари пахта чигитларининг фракцион таркибини ҳисобга олиб саралаш технологиясини танлаш ва самарадорлиги юқори машиналар конструкцияларини яратиш эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
Х.Т.Ахмедходжаев [35] томонидан янгича усулда ишлайдиган чигит саралагич ишлаб чиқилди. Бу қурилма сараловчи юзаси тешикларининг ўлчамлари 2 мм, қадами 5 дан 17 мм гача бўлиб қурилма узунлиги бўйлаб катталашиб боради. Ҳар бир участканинг тешиклари шахмат тарзида жойлашган бўлиб, олдинги қатор тешикларидан кейинги қатор тешик диаметри 0,7 мм катталикка фарқ қилади.
Чигит саралаш қурилмаси [35] қуйидагича ишлайди. Жиндан келаётган чигитлар элеватор ёрдамида таъминлагич бункерига келади. Бу таъминлагич чигитларни бир текисда новга узатади. Ҳаракат эса эксцентрик вал ва шатун ёрдамида амалга оширилади. Нов пазлар томон ҳаракатланади. Тебранаётган тўрли нов қуйидагича ишлайди. Жиндан чиқаётган чигитлар элеватор ёрдамида таъминлагичнинг бункерига келади, таъминлагич эса уларни бир маромда новга узатади. Бунда ҳаракат эксцентрик вал ва шатун ёрдамида амалга оширилади. Чигитлар вал ва шатун ёрдамида ҳосил қилинаётган вибрация таъсирида бир қатламли ҳаракат билан бункердан саралагичнинг тўрли юзасига юборилади. Кейинги иш [36] М.Таджибоев томонидан амалга оширилган бўлиб, (1.2.7-расм) жиндан келаётган чигитлар бункер 1 нинг таъминлагичи 2 га узатилади. Пластинка 3 нинг ишчи юзасида чигитлар тебранма ҳаракат ёрдамида ҳаракатлана бошлайди. Юқори ярус 4 да тешик диаметри 12 мм қилиб олинган. 1.2.7-расм. Вибрацион турдаги саралагич схемаси
Бу ерда асосий массадан толадор ва яхши жинланмаган чигитлар тушиб қолади. Асосий масса 10 мм диаметрли тешиклар 5 дан ўтаётган толадорлиги 12% бўлган чигитлар ажраб қолади. Кейинги ярусда тешиклар диаметри 5 мм ва 8 мм бўлиб, у ерда чигитлар ифлосликлардан ва тоза чигитлардан ажралади.
Ушбу саралагичлар [35, 36] чигитларнинг ҳолатига, уларнинг таркибидаги турли хил аралашмалар, чигитлар массасидаги бир марталик линтерлаш лозим бўлган, икки марталик линтерлаш лозим бўлган, тоза жинланган чигитларнинг миқдорига қараб фракцияларга ажратиш имкониятига эга.
Юқоридаги тадқиқотларда турли шаклдаги тирқишларга эга вибрацион турдаги саралаш қурилмаларида чигитларни самарали тозалаш ва саралаш учун фойдали юза етарли эмаслиги туфайли самарадорлик паст, бундан ташҳари тўрларнинг тешикларига чигитларнинг тиқилиб қолиш ҳодисаси кузатилади. Бунинг учун конструкцияга қўшимча равишда тозаловчи мосламалар қўшиш лозим бўлади. Бу эса қурилманинг материал ҳажмини оширмоқда ва бошқа турли мураккабликлар келтириб чиқармоқда.
Download 47,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish