Тожибаева Назокатхон Кобилжоновна 25.12.1987 йил, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика Университети PHD, в.б доценти.
2006-2010 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетини аъло баҳога тамомлаб,магистратура босқичига имтиёзли ўқишга қабул қилинган.
Тожибаева Назокатхон Кобилжоновна ўқиш давомидаги фаоллиги, илмли,зеҳнли ва тадбирларни ташкиллаштиришдаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда А.Навоий номидаги давлат стипендияси совриндори бўлган ( 2008-2009 й.й). 2012 йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетида ўқитувчи лавозимида иш фаолиятини бошлаган. 2015-2016 йиллар давомида ЎзМУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази катта ўқитувчиси, шунингдек раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Бош илмий методик маркази катта ўқитувчиси сифатида фаолият юритган. 2018 йилда “ Халқаро лойиҳалар ва уларни тижоратлаштириш” бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳар инвестиция, саноатлаштириш ва тижоратлаштириш департаменти бош мутахассси сифатида фаолият юритган. “Неllo Asia and Europe” MCHJ тасисчиси, 2019 йилда Низомий номидаги ТДПУ “Таълимда менежмент” йўналиши таянч докторанти сифатида таҳсил олди, 2022 йилда PHD ( фалсафа доктори) дипломи билан тақдирланди.
17 ёшида “ Осиё тароналари” “Янги авлод ” ёшлар форумида энг ёш иқтидорли иштирокчи ва ғолиб сифатида эътироф этилган.
2015-2018 йиллар давомида Малайзия, Сингапур, Франция ва Германия каби давлатларда халқаро конференцияларида спикер ва ташкилий қўмита аъзоси сифатида иштирок этган.
Тожибаева Назокатхон Кобилжоновна “Мактабгача таълимда раҳбарлик” дарслиги ҳаммуаллифи, фаолияти давомида 100 га яқин педагогика, ижтимоий-иқтисодий, назорат-таҳлил ва талабаларда менежерликни такомиллаштиришга оид танқидий-таҳлилий мақолалари Республика, минтақавий ҳамда оммабоп журнал, газеталарда чоп этилган. Шунингдек, 10 дан ортиқ Республика ва минтақавий оммавий ахборот воситаларида интервьюлари ёритилган.(Ўзбекистон 24,Foreign Languages,Эрталабдан салом,Ёшлар келажагимиз,Ёшлар телеканали)
Н.Тожибаева фаолияти давомида ўзининг халқпарварлиги, адолатпарварлиги, фидойилиги, тиришқоқлиги, талабчанлиги, ўзига билдирилган ишонч ва маъсулияти, масалага чуқур ва таҳлилий ёндашиши билан Ўзбекистон ёшлар ишлар агентлида ёшлар учун ташкил этилаётган ҳар тадбирларда,таржимон ва ташкилотчи сифатида ҳам ўз ўрнига эга. Н.Тожибаева оилали,2 нафар фарзанднинг онаси.
Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларга муносабат билдирувчи, ватанпарвар ва юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшишга доим шай, ёшлар ўртасида менежер ва лидерлик хусусиятини ривожлантиришда,уларни халқчил ва фидоий,ўз касбининг етук мутахассиси бўлиб етишишида, ёшлар орзуларини рўёбга чиқаришда сабабчи бўлишни асосий вазифаси ва мақсади сифатида билади.
Do'stlaringiz bilan baham: |