Тоҳир Малик «Алвидо болалик» қиссасига тақриз



Download 22,86 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi22,86 Kb.
#196333
Bog'liq
Тақриз


Тоҳир Малик « Алвидо болалик » қиссасига тақриз
« Алвидо болалик » қиссаси ўзбек адабиётида ўчмас из қолдирган, ўз асарлари билан барча ёшдаги китобхонларни воқеалар оғушига чорлаб олувчи иқтидорли ёзувчи Тоҳир Малик томонидан ёзилган бўлиб, асарнинг сарлавҳасини эшитибоқ унинг қандай бошланиши ва қандай вокеалар жараёнида давом этишига ўйланиб қолади киши. Асарда умримизнинг баҳори, келажак томон беғубор орзу-умидлар оғушида улғаядиган энг ҳароратли ва эсда қоларли давр – болалик тасвирланган.
« Алвидо болалик » қиссасида асар қаҳрамонларининг аянчли тақдири реал мисоллар орқали ёритилган. Асар қанчалик тушунарли бўлмасин, аммо асарни ўқиш жараёнида бизда бир қанча саволлар пайдо бўлади. Аксинча эса, хаётдаги баъзи қалтис саволларга жавоб топасан. Энг катта савол эса, « Нега муаллиф фақат ёмон болаларни тасвирлаган? ». Тоҳир Малик асар орқали болаларни жиноятдан қайтариш, жиноят содир этган болалар туғилганида ёмон бўлиб туғилмаган, алқисса улар ҳаётнинг кескин бурилишлари орқали шундай оғир мусибат гарданларига тушганини тушунтирмоқчи, чамамда. Бунинг ёрқин далили сифатида, аҳлоқ тузатиш калониясида тарбияланувчи болаларнинг ёзган иншоларидир. Турли тақдирлар, турли жиноятлар бунинг мисолидир. Энди асардаги айрим қаҳрамонлар ҳақидаги қарашларимга тўхталиб ўтсак.
Асарнинг бош қаҳрамони Асрор – мутолаа жараёнида Асрорнинг илмга чанқоқлигини, математикадан ўқитувчиларини ҳам доғда қолдириши, нафақат математика, балки бошқа фанлардан ҳам зеҳни ўткирли тасвирланган. Аммо отасининг фақат бугунни, яьни келажакни калта ўйлаши, Асрорни математикага ихтисослаштирилган мактабдан олиб, оддий мактабга ўтказганида ўз исботини топди. Ахир келажаги Асрор-ку. Асрорнинг оиласи моддий ҳолати жуда ҳам яхши, лекин оиладаги муҳит, оиладаги меҳрсизлик ортида дўстлари унга ойдек кўринади. Балки бу ўсмирликдаги қизиққонлидир.
Қамариддин – бу исмни эшитибоқ вужудингизда қандайдир бир сесканиш пайдо бўлади. Исми янграши билан тақдири маълумдек туюлади. Ҳаётда, унинг йон атрофида Қамарни тинловчи, дардига малҳам инсонлар йоқлигидан балки шу аҳволга тушгандир. Ҳаётнинг барча зарбаларини енган бола, биргина такасалтанг бойвачча боланинг гапларини кўтара олмади. Чунки унинг инсонлар қилаётган ноҳақликлардан тоқати тоқ бўлган эди. Ҳар сафар шундай инсонларга дуч келиб, уларга озор берса, бу иши билан дунёни ёмонлардан тозалаётгандек туюларди. Қилган гуноҳлари ортидан ҳар қандай жазога ҳам тайёр эди, ҳатто ўлимга ҳам. Вой тоба, астафуриллоҳ деб ёқангни тишлайсан унинг тақдири ва қилаётган ишларини эшитиб. Аммо бу ҳаёт қонуни, бир томондан унинг матонатига қойил қоласан. Қамариддиннинг ҳаёти ҳақида кўп ўйладим, ҳатто кўзимга ёш ҳам келди. Унинг назарида тақдирининг бу ёсинда давом этишида онасини айбдор санарди. Қамоқдан чиққанидан сўнг, ҳаётини бутунлай ўзгартириши мумкин эди, аммо ундаги қасос ўти бунга асло йўл қўймади. Кимдан қасос олмоқчи эди бирга яшовчи онасиданми ? Йоқ, қаҳрига сабаб бўлган бойвачча, иккиюзламачилардан, назаримда. У биринчи маротаба қамалиб, қамоқдан чиқмаса, вазият яхши томонга кўчган бўларди. Чунки қасос ўтида ёниб, қамоқда ўз ич- этини егани яхши эди, озодликда бировларнинг хаётига зомин бўлгандан кўра. Асардаги энг қалтис нуқта шу ерда.
Салим – асардаги бош қаҳрамонлардан бири. Ҳаётдаги оғир қийинчиликлар уни шу аҳволга солиб қўйди десак адашамиз, балки шу аҳволга тушишида қийинчиликлар ҳам сабабчидир. Аммо бу оғирликларни енгиб ўтишнинг иложи бор еди. Мен айбни қийинчилик ёки оилавий шароитидан қидирмайман, таьсуфки Салимнинг ўзида деб ҳисоблайман. Ҳаётда бундан ҳам ёмонроқ шароитда улғайган инсонлар бор, улар ота-онамнинг айби, қопол қилиб айтганда « Олма пиш – оғзимга туш » деб ўтирмаган. Хоп майли, Қамариддиндаги ёлғизлик, болаликда катта қилиб қўйган жирканч қасос ўти, Асрордаги қўрқоқлик, мақсадсизлик, уялиш кабилар уларни шу аҳволга солди, аммо Салимдаги қандай ҳолат ҳаётини четлаб ўтмади. Жавобимиз ҳам тайёр, « иродасизлик » уни жин кўчаларга улоқтирди. Унинг хаётдаги мақсади жуда ҳам кўп эди. Бироқ хаёт фисҳу фасодларга тўла эканлигига ишониб қолди, чамамда. Уни шу нарса жарга итарди.
Асардаги шу учбурчак – Қамариддин, Асрор, Салим биз ёшларга, нафақат ёшларга, балки катталарга ҳам катта ибрат. Йўқ, уларнинг ҳам ҳавас қилгувчи ҳислатлари бошқалардан кам эмас. Муаллиф ўзининг содда тили билан бизни адаш кўчаларга кирмаслигимизда ўз ҳиссасини қўшди. Юқоридагилар менинг асар ҳақидаги қарашларим эди. Вақтингиз ва эьтиборингиз учун раҳмат !
Download 22,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish