Тог жинсларининг хоссалари ва классификацияси. Магматик тог жинслари


Унинг хусусиятлари куйидагилардан иборат



Download 27,91 Kb.
bet5/5
Sana25.02.2022
Hajmi27,91 Kb.
#297136
1   2   3   4   5
Bog'liq
1543900902 73020

Унинг хусусиятлари куйидагилардан иборат:
1. Ранги саргиш, оч малла-саргиш.
2. Серговак. Говакларни оддий куз билан
куриш мумкин, диаметри 3 мм гача. Говаклик жинс хажмининг 45—59 % ни ташкил этади.
3. Кальций ва маг­ний карбонат тузлари жинс массасининг 5% дан купрогини таш­кил этади.
4. Лёсс катламида кум ва шагал линзаларнинг булмаслиги керак. 5. Жинсни ташкил килувчи заррачаларнинг (0,05 мм дан 0,001 гача) 50% дан куп булиши, 0,001 мм дан кичик булган зарраларнинг 10% гача булиши ва 0,25 мм дан катта диа-метрли зарраларнинг булмаслиги. 6. Жарликларда вертикал тарзда ажралиш хусусиятига эга. 7. Узок вакт сув таъсир килганда уз вдассаси таъсирида чукиши. 8. Юкорй даражада сув ( утказиш хусусиятига эгалиги. 9. Курук холда каттик, намланганда тез ивиб лой холига келиши. 10. Таркибида тез эрийдиган тузларнинг куп микдорда булиши.
Лёсснинг. юкорида келтирилган дастлабки еттита хусусиятидан бирортаси мавжуд булмаса, у холда унинг хусусиятлари узгарган хисобланиб, ташки куриниши лессга ухшаш булса хам, аммо уни л ё с с и м о н ж и н с деб аталади.
Лёсс ва лёссимон жинслар Урта Осиё, Гарбий Сибирь, Украи­на, Закавказье, Хитой, Шимолий Америка, Марокко ва бошка жойларда кенг таркалган.
Лёсс жинсларининг калинлиги бир неча метрдан бир неча юз метргача,- яъни Хитойда 450 м, Карши ва Мирзачулда 130 м, Яван водийсида 160 м, Чирчик водийсида 60—100 м, Зарафшон, Сангзор дарёлари орасидаги майдонларда 60—80 м, Тошкент, Пискент, Янток массивларида 40—80 м, Самарканд атрофларида 100 м га боради. Лёсс ер юзасининг турли баландликларида уч­райди. Масалан, Карпат торларида 4000—5000 м, Помирда 3000— 3200 м, Гарбий Помирда 4400—4500 м, Шимолий Кавказда 1300— 1500 м, Чоткол-Курама тогларида 1000—1800 м. Лёсс ва лёсси­мон жинслар пайдо булиш ва олиб бориб ёткизилиш шароитига караб эол, пролювиал, элювиал, делювиал, аллювиал ва флювио-гляциал турларга ажралади.
1. Эол лёсси ва лёссимон жинслар курук иклимли шароитда карбонатга бой жинсларнинг нураши жараёнида парчаланган тор жинсларининг майда зарраларини шамол учириб келиб го-ризонтал холда ёткизишидан пайдо булади. Бундай жинслар баланд тогли районлардаги текис майдонларда учрайди. Чунончи, эол ёткизиклари Тожикистоннинг Коратов тогида (калинлиги (10—15 м) ва Боботогда (5—10 м), Узбекистоннинг Чоткол (3— 5 м) ва Зирабулок-Зиёвуддин (1—3 м) тогларида учрайди ва улар сахро, чуллардан учириб келинган майда заррачаларнинг аста-секин тупланишидан хосил булади. Эол лёсси юмшок булиб, осон ковланади, зичлиги жуда кичик. Унинг роваклиги жинс хажмига нисбатан 55—65% булади. Катта-кичиклиги 0,25 дан 0,002 мм гача булган зарралар 90—95% ни ташкил этади. Эол лёссига узок вакт сув таъсир этганда унинг намлиги ошади, говаклилиги камаяди (42—46%), зичлиги ортади (1,4—1,5 г/см3) ва натижада лёссимон жинсга айланади.
2. Пролювиал лёсс ва лёссимон жинслар нураш жараёнида тог ёнбаригликларида хосил булган майда заррачаларнинг вактинча окар сувлар ва сел сувлари таъсирида ювилиши ва тор этакларидаги текисликка олиб бориб ёткизилишидан пайдо булади. Пролювиал лёсс пролювиал текисликлар этакларини ташкил этади. Бу жинслар сув остида узок турмасдан тез ёткизил-ганлиги сабабли уни ташкйл этувчи минерал зарралар ташки босимга учрамайди, натижада жинс серровак (44—55%) булади. Пролювиал лёсс асосан диаметри 0,05—0,002 мм ли чангсимон заррачалардан иборат булиб, жинс огирлигининг 69—86% ни ташкйл этади. Гил заррачалари (диаметри 0,002 мм дан кичик) 6—26% ни, кум зарралари (0,2—0,05 мм) 1—5% ни ташкйл этади.
Пролювиал лёссимон жинслар вактинча окар сувлар харакатидан хосил булиб, улар катламланган булади, баъзан ичида линзалар, кум катламлари ёки йирик донали материаллар учрайди. Пролювиал лёссимон жинслар пролювиал лёсснинг узок вакт намланиб роваклилигини кисман йукотишидан хам хосил була­ди. Буларни Мирзачул ва Карши чулларида учратиш мумкин.
3. Элювиал лёссимон жинслар тоглар устидаги кичик ва якка майдончаларда жойлашган булиб, магматик тог жинсларининг нурашидан хосил булади. Улар узи пайдо булган туб жинс устида жойлашган чакик материалдан тузилган булиб, ранги саргишбуз ёки жигарранг, майда донали сараланмаган холда жойлашади. Элювиал лёссимон жинсларнинг калинлиги бир неча см дан бир неча метргача боради. Гранулометрик таркиби куйидаги фракцияларга булинади: диаметри 0,05—0,002 мм ли чангсимон фракция заррачалари 19—64%, кум фракция заррачалари 12— 50%. гил фракция заррачалари 3—16% дресва, чакик тош (шчебень)— 13—15% ни ташкил этади.
4. Делювиал лёссимон жинслар тогли ва баланд тогли улкаларнинг ёнбагирликларида кенг таркалган. Бу жинслар асосан эол хамда элювиал ёткизикларни ёмрир ва эриган кор сувлари таъсирида юкоридан пастга кучириб келиб ёткизишидан ёки ну­раш махсуллариникг уз огирлик кучи таъсирида сурилишидан пайдо булади. Нишаблиги кичик булган тор ёнбарирларида окизилиб ёткизилаётган делювиал материал эол чанглари билан аралашиб лёссимон жинслар хосил килади ва куриниши жихатидан эол лёссларга ухшаб кетади. Бундай жинслар Зарафшон, Зирабулок-Зиёвуддин, Хисор, Туркистон торлари ёнбагирларида кенг таркалган. Р. О. Мавлонов делювиал лёссимон жинслар­нинг пайдо булиши, таркиби ва хусусиягларига караб иккига булган. Биринчиси асосан майда донали заррачалардан иборат булиб, унда чакик ва йирик донали махсулотлар аралашмаси учрайди. Улар тог ёнбагирларида таркалган булиб, ёмгир сув­лари туб жинсларнинг нураган махсулотларини сараламай окизиб келиб ёткизишидан хосил булади ва калинлиги бир неча см дан бир неча метргача боради. Гранулометрик таркибида йирик донали заррачалар 50—65 %, чанг 25—47 %, гил 3—7 % ни ташкилэтади. Иккинчи хил делювиал лёссимон жинслар адирларда таркалган лёсс ва лёссимон жинслардан ташкил топган кухна супаларнинг емирилиб ёнбангирликка ёткизилишидан пайдо булган. Бундай жинслар чангсимон ва гил заррачалардан иборат булиб, унинг таркибида чакик жинслар учрамайди. Шу сабабли турли жойларда таркалган бундай жинсларнинг гранулометрнк таркиби бир-биридан деярли фарк килмайди. Чанг заррачалари 45—77 %, гил—12—39 %, кум — 6—29 % ни ташкил этади.
5. Аллювиал лёссимон жинслар даре узани буйлаб ва текис майдонларга доим окар сувлар билан окизиб келинган махсулотларнинг ёткизилишидан. пайдо булади. Тогли улкаларда нурагаи жинсларни, киргокларини дарё сувлари ювиши хамда ён томонлардан дарёга келиб кушилувчи сой сувларининг махсулотларни узаро аралаштириб ёткизилишидан хар хил катламлар хосил бу­лади. Унинг ичида кум ва шагал линзалари учрайди. Бундай жинсларнинг жойлашиши рельеф нишаблигига ва дарё сувининг окиш тезлигига боглик булади.
Аллювиал лёссимон жинсларнинг ёткизилиши дарё сувлари­нинг окиш тезлигига борлик. Тезлик камайиб, майда заррачаларнинг чукиши учун имкон булган жойда, яъни дарё этакларида гилли жинслар ёткизилади. Сувнинг окиш тезлиги юкори булган кисмида эса асосан йирик заррачаларнинг чукиши кузатилади хамда шагал ва кум катламлари хосил булади.
Аллювиал лёссимон жинслар саргиш, буз малла ранг, серговак (36—47%) булиб, пролювиал лёссимон жинсларга нисбатан зич жойлашган. Унинг калинлиги бир неча см дан бир неча м га тенг. Бу жинсларнинг гранулометрик таркиби горизонтал ва вертикал йунауишлар буйлаб узгарувчан булади. Чангсимон заррачалар, 53—78%, гил 10—25%, кум 10—30% ни ташкил этади.
6. Флювиогляциал лёссимон жинслар муз катламларининр эриши ва улар остидан окиб чикаётган сувнинг узи билан майда кум, чанг ва гил заррачаларини окизиб чикиб ёткизишидан хосил булади. Айрим холларда сув музликнинг ичидан ката-катта гулатошларни хам юмалатиб окизиб чикади. Цементланган чукинди жинслар. Табиатда чакик юмшок жинс­лар факат катламланиб, зичлашиб таркалмасдан, балки ер остида силжиётган сувлар эритиб олиб келган охак, магний, темир, кремний ва гил моддалар таъсирида цементланиши хам мумкин. Бу холда моддалар юмшок жинслар ораларига кириб чуккиши натижасида жинс заррачаларини бир-бирига бириктириб цементлайди. Натижада конгломерат (шагалтош), брекчия (киррали тош), кумтош, алевролит, аргиллит ва бошка жинслар хосил булади.
Конгломерат (шагалтош) — силликланган шагал, брек­чия — киррали (шчебень) жинсларнинг темир, фосфор, охак, кремний ёки гилли моддалар билан цементланиб бирикишидан хосил булади. Хажмий массаси 1500—2900 кг/м3. Мустахкамлиги 5 дан 160МПа гача.
Кумтошлар кумларнинг цементланиши натижасида пайдо булади. Айникса, кремний оксиди ёрдамида бириккан, цементланган кумтошлар мустахкам ва нураш жараёнига чидамли булади. Хажмий массаси 1800—2500 кг/м3, мустахкамлйги 5… .200 МПа. Ранги оч, тук кулрангдан кунгир ранггача узгаради.
А л е в р о л и т л а р -- кумок тупрокнинг цементланишидан хо­сил булади. Алевролитлар зичлашган жинс булиб, сувда ивимайди ва уз хоссаларига кура кумтошларга якин туради.
А р г и л л и у л а р—цементланган гил тупрок булиб, сувда ивимайди. Цементланиш ва янги жинс хосил булиш жараёнида бирламчи гилли моддаларнинг бир кисми хлорит, мусковит ва бошка мииералларга айланади.
Химиявий чукинди тог жинслари. Химиявий тог жинслари эритмалардаги химиявий моддаларнинг.чукишидан хосил булади. Бундай жараён денгиз ва океан сувларида, куриб бораётган сув хавзаларида, шур сувли булокларда кузатилади.
Химиявий тог жинсларига охактош, доломит, ангидрид, гипс, ош тузи киради. Бундай жинслар сувда эриши натижасида говаклар, бушликлар ва дарзлар хосил килади.
Ош тузи—катламлар холида шур куллар ва денгиз култиктаридаги ёткизиклар орасида учрайди. Ош тузининг ранги хосил булиш шароитига ва таркибидаги турли аралашмаларга караб, ок, сарик, кизил, хаво ранг булади, Сувда осон эрийди. Асосан у галит (NaCl) минералидан ташкил топган. .
Гипс ва ангидрит бурланиш кучли булган ва суви окиб чикиб кетмайдиган денгиз култикларида тузларнинг чукишидан хосил булади. Улар ош тузи билан бирга ёки алохида катламлар холида, баъзан гил ва кумтошлар орасида учрайди. Гипс майда донли, зич ёки толасимон ок, кулранг, сарик рангдаги жинсдир. Хажмий массаси—2200 кг/м3, мустахкамлиги 20 Мпа.
Ангидрит гипс билан биргаликда катламланиб, ок, кулранг тусда булади. Сув таъсиридан у гипсга айланади ва хажми 33% гача ошади. Хажмий массаси 2800—2900 кг/м3, мустахкамлиги 60—80 МПа.
Доломит охактошли жинс булиб шу номли минералдан[СаМg (СО3)2], тузилган. Химиявий чукиш йули билан ёки магнийли суюкликларнянг охактошли чукиндиларга ёки жинсларга таъсиридан хосил булади. Ранги кулранг, ок ёки кизил. Доломит донадор кристалланган структурали ку-ринишга эга. Хажмий массаси 2700—2900 кг/м3, мустахкамлиги 100—140 МПа.
Охактошлар жуда кенг таркалган чукинди жинс хисобланади. Уларнинг таркибига кальцит ва кисман доломит минерали хам киради. Асосан охактошлар кальций карбонатдан таркиб топсада кварц, пирит, гил аралашмалари хам учрайди. Шунга кура — кулранг, ок, сарик ёки кунгир тусли хиллари учрайди, Тузилишига кура лойка аралашса лойкали, кум аралашса кумли, доло­мит аралашса доломитли, кремний аралашса кремнийли охактош деб аталади.
Органик ( чукинди ) тог жинслари. Денгиз ва океанлар тубида хайвон,
усимлик хамда халок булган организмлар колдигининг тупланишидан органоген жинслар хосил булади. Органоген жинслар серговак булиб, сувда эрийди, ташки куч таъсирдан сикилади. Бу группадаги жинсларга кремнийли жинслар – диатомит, трепел, опока ва каустобиолитлар – тошкумир, кунгир кумир, антроцит, озокерит ёнувчи сланецлар, торф, нефть, асфальт ва бошкалар киради.
Д и а т о м и т л а р – бушрок цементланган диатом сув утларидан таркиб топган, серговак, ок, оч кулранг ёки саргиш кремнийли жинс. Хар доим таркибида гил лойкалари учрайди. Кремнийнг микдори 80 – 95 % ни ташкил этади.
Т р е п е л ташки куринишида диатомитдан унча килмайдиган, ок, оч кулранг ёки саргиш тусли, кулда тез укаланадигн, намни узига тезютувчи кремнийли жинс трепел енгил, тупроксимон жинс булиб, гил зарралари бтлан аралашган опал минералидан таркиб топган, хажмий массаси 250 – 100 кг/м3.
Диатомит ва трепел иссиклик ва товуш изоляторлари, курилиш материаллари сифатида, цемент ва пишган гишт тайёрлашда ишлатилади.
О п о к а – трепелга нисбат зич ва каттик, оч хамда тук бузрангли, говакли жинс. Таркиби асосан минерали заррачаларидан иборат булиб, баъзан бунга жуда куп кум ва кремнийли организм колдиклари аралашган булади.
Т о р ф -- серсув, хаво кам жойда маълум микдорда зичланган, батамом емирилган усимлик колдикларидан иборат масса. Торф таркибида доим минерал моддалар, кум ва гил булади.

Адабиётлар:



  1. Й.Эргашев. Инженерлик геологияси ва гидрогеология. Тошкент “Укитувчиэ“ , 1990 . 198б.

  2. Ш.Шорахмедов. Умумий ва тарихий геология. Тошкент “Укитувчи”, 1985. 276б.

  3. С.Зохидов. Инженерлик геологияси. Тошкент “Укитувчи“, 1988. 280б.

  4. М.Кодиров., Ш.Шорахмедов. Геологиядан амалий машгулотлар.Тошкент “Узбекистон“, 1994 .206б.

Download 27,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish