www.ziyouz.com кутубхонаси
33
— Сичқон бир кунда инига йиққан пахта ўн бир кило бўлади! — бақиради директор. —
Жасадингни қара! Жасадингдан эшак ҳуркади! Ўл-е, шу кунингга-е! Менга қара, қачон нормани
бажарасан?! Айт, қачон, қачон, қачон!..
Ғўзапоя елкаларим оралаб-оралаб тушади. Зарбли-зарбли тушади. Тарс-тарс тушади.
Иккита кўк кўсак елкаларимдан оёқларимга учиб тушади.
Уст-бошим етти қабатлигадан кўк кўсак таёқ ўтмайди.
Кўк кўсак таёқ энди қўлларим оралаб-қўлларим оралаб тушади.
Таёқ ўтади — ана шунда ўтади!
— Энажон, ўлдим-е, энажон-е!.. — дея зор-зор йиғлайман.
— Бажараман де, бажараман де!..
— Бажараман, жон домла, бажараман! Директоримиз бир оппоқ толани боши узра кўз-кўз
этади»
— Ана, кўраяпсанми, ана! — дейди. — Пахта сиртидан ана шундай оппоқ бўлади!
Директоримиз толани чигитлайди. Ичидан чигитини олади.
Директоримиз қоп-қора чигитни кўз-кўз этади.
— Пахта аслида мана бундай ичи қора бўлади! — дейди. — Пахта — ичи қора мато! Пахта
одамзотни индамай боплайди! У дунё-ю, бу дунё ўнгарилмас қилади! Бюрода ўртоқ Мавлонов
ана шундай деди!
Директоримиз ёқамдан чангаллайди. Ердан даст кўтариб олади. Тағин ер ташлайди.
— Пахта сен мафкураси бузуқни кўзингни ўйиб олади! — дейди. — Биласанми, сен кимсан?
Сен — босмачисан, босмачи!
Мен чинқириб-чинқириб йиғлаб қўя бераман. Мен ер тепиб-ер тепиб йиғлаб қўя бераман.
Мен жон-жаҳдим билан директоримизни тиззасига ёпишаман.
Мен директоримиз тиззасинн таталаб-таталаб ташлайман. Мен директоримиз тиззасини
тишлаб-тишлаб ташлайман.
Муаллимларимиз орача этади.
— Ана, кўряпсизларми, ўртоқлар? — дейди директоримиз. — Қазисан, қартасан, ахир
наслингга тортасан! Бунинг отаси Ақраб босмачи эди! Совет тузуми душмани пахта терармиди!
15
Алп-алп одимлаб бораман. «Қўлингни кўтар, босмачи!» Милтиқ ўқталиб-ўқталиб бораман.
«Қимирлама, босмачи!»
Милтиқ тепкасини шарақ-шуруқлатиб бораман. «Отаман, босмачи, отаман!»
Бир қўл елкамдан ушлайда. Бетларимга шапатилайди.
— Кўзингни оч, Жамолиддинов, кўзингни оч! — дейди.
Ана шунда ўзимга келаман.
Тун қора бўлади.
Йўл чапи пахтазор бўлади, йўл ўнги ётоқ бўлади.
Мен йўл ўртасида бўламан.
Шу вақт тағин биров келади.
— Нима гап, Ҳамзаев? — дейди.
— Манави валдирвасар бўлиб кетиб бораяпти.
— Шабкўрдир-да.
Овозларни таниб оламан — бирови Жуғрофия бўлади, бирови Адабиёт бўлади.
Жуғрофия ўнг қўлимдан олиб келади, Адабиёт чап қўлимдан олиб келади.
Ётоқда болалар пиш-пиш қотади.
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)
Do'stlaringiz bilan baham: |