Тоғ ортидан кўтарилди ой, Сўлим қирғоқ нур-ла ўпишди



Download 18,35 Kb.
Sana26.02.2022
Hajmi18,35 Kb.
#469795
Bog'liq
Сой кечаси


Сой кечаси

Тоғ ортидан кўтарилди ой,


Сўлим қирғоқ нур-ла ўпишди.
Кўзгу бўлди жимжит оққан сой,
Ойнинг акси сувларни қучди.

Сойми ёки шаббода олди


Менинг кўзимдаги уйқуни?
Ой ёримни ёдимга солди,
Дилда тошди севги тўлқини.

ЛОБАР ҚИЗЛАРГА!


Салом, менинг азиз дугоналарим,
Азизим, лобарим, чеварим қизлар!
Эй, тоза қалбимнинг ошнолари,
Куйларим илҳоми, севарим қизлар!
Қаҳрамон йигитлар кечирсин мени,
Бу кун ҳам қўшиғим сизларга доир.
Сизни, ҳур ва озод, сизни куйламоқ
Менга саодатдир, мен бахтли шоир!
Мана, шод юракнинг севгисин қўшиб,
Чевар қўлингизга бермоқ учун гул,
Сизга ёзган юрак шеърим изидан
Республикам бўйлаб мен ҳам олдим йўл.
Ҳорманг, пахтакорлар, муборак бўлсин,
Меҳнат ва тинчликнинг мўл ҳосил тўйи!
Ҳаттоки, қуёшга ета олгудай,
Дур бўлиб уйилмиш хирмонлар бўйи.
Кумушдай очилган бу пахталарда,
Сизнинг қўлингизнинг ҳиссаси улуғ,
Жон-дилдан ишлайсиз, чунки қалбингиз,
Эзгу умид билан севгига тўлиқ.

Сиз энди биласиз саодат нима,


Бахтингиз қаерда, кимсиз ўзингиз.
Бу куну эртани очиқ кўради,
Озодлик мунаввар қилган кўзингиз,
Водийлар қўйнига трактор солмоқ,
Фаровон ҳаётда яйраш дедингиз.
Граммлаб пахтани чаноқдан олмоқ,
Уруш фалокатин ҳайдаш дедингиз.
Баҳорги аҳдимиз устидан чиқсак,
Улуғ юртимизнинг боши осмон.
Москва олқишлаб, дўстлар қувонса,
Ҳаётимиз бўлса яна фаровон.
Тинчлик ва шодликни яратувчи халқ,
Сизнинг қўлингиздан кийинса гўзал.
Сизнинг юрагингиз фахр-ла тўлса,
Азизлар, бахт бундан бўлурми афзал?
Ажойиб бир халқнинг лобар қизисиз,
Сиздан мақтончоқлик, мағрурлик йироқ.
Янги-янги тузган режаларингиз
Сизни олға томон ундайди бу чоқ.
Ўз ери, ўз эрки, ўз ҳур меҳнати,
Уқиб ёд олгани азиз китобдай.
Не бахтдир, ҳар дамги меҳнат маҳсули
Қалбингиз ёритса худди офтобдай.
Оталар эркаси, оналар бахти,
Ватаннинг севгани, дугона қизлар.
Сиз билан шеъримнинг рубоби янграр,
Сиз билан гўзалдир замона, қизлар.
КУЗ КУНИ

Кетаяпмиз анғиз бўйлаб жим,


Сенинг билан ёнма – ён , дўстим.
Ёзилади кўнгиллар бу кез
Черковида қишлоқнинг ёлғиз.

Виқорли кун – куз куни сокин,


Эшитилар қарғалар бетин
Дўстларини чорлайди бир – бир,
Ўҳтин –ўҳтин йўталар кампир.

Ғаллаларга энади ҳаво,


Кўзга сингиб боради само
Тизим – тизим турна изида,
Бўғиқ овоз, видо бўғзида...

Учар, учар арғамчи каби


Йилаб борар йўлбошчи қалби.
Бу не товуш, ниманинг иси,
Қайдан келди кузнинг йиғиси?

Пастак уйли қишло-лар ичра,


Қучиб бўлмас ўтлоқлар ичра
Қора тортиб борган олис кун
Ловуллайди зўр гулхан беун…

Ёлғизлардан ёлғизим, юртим,


Юрагимга энг яқин этдим!
Шўрликкинам, аёлим менинг,
Бунча аччиқ кўз ёшинг сенинг!…
МЕН ТУҒИЛГАН КУН

Бугун менинг туғилган куним,


Мени туққан онам, Сиз қайда?
Бедор ўтиб бормоқда туним,
Бир оғриқ бир қон, жонда, пайда.

Туғилганман қайси соатда,


Қанча муддат сиз егансиз дард?
Қиз туғилиш дарди одатда
Бўлган экан Сизда бешафқат.

Бугун менинг туғилган куним,


Тўлғоқдаги ҳолингиз кўзда:
Курси қучиб курашасиз жим,
Қотма жусса гоҳ ўт, гоҳ музда.

Қора терда танҳо бошингиз,


Лабингиз — дашт жўягидай қоқ.
Оғзингизга тиқиб сочингиз,
Танангизга соларлар тўлғоқ.

Беш болангиз дарча ортида


Жонингизни кўриб ўтирган,
Менинг отам қўшни отида
Ким қайлардан доя қидирган?

Бор суякни чок-чокдан сўкиб


Ичингизга сиғмай кетган мен,
Танангизнинг тубида чўкиб,
Чеҳрангизга энтиккан-да мен;

Гоҳ дард тутиб, гоҳи у қочиб


Кўзингиздан сачратган олов.
Фақат азоб эшигин очиб,
Чекинишга қўйган бўлсам ғов;

Томирингиз бўйлаб эзганим,


Тўққиз ою тўққиз кун уйғоқ.
Беш ўғилнинг изиданлигим,
Сизлар интиқ қизча туғилмоқ;

Юзингизни кўришга шошган,


Кўзингизга кирмоқ бўлганим!
Кўксингизга ташна лаб чопган,
Сўзингизга муштоқ бўлганим;

Балки тандан қону ёшликни


Сўрмоқлиқдан ҳижолатлигим?
Юрагангиз бир қуёшликни
Сезиб, жоним роҳатдалигим;

Гўзал қалбнинг тагида ётиб,


Эзгу ҳиссингизда жўшганим.
Ноёб идрок сеҳрига ботиб,
Ухлоқ шеърга шогард тушганим!

Ха, қонингиз, жонингиздаги


Бир жаҳонни уқиб олганим,
Барчасидан узилиш дарди
Яқинликдан қўрқиб қолганим —

Бари учун, — жаҳаннамий дард


Тўлғоғига отдим не муддат? —
Мен билмайман!
Самовий бир мард,
Жон туғувчи илоҳий қудрат —
Бўлганингиз онларга таъзим!
Азоб учун умримдай узр...
Барин такрор этдим мен ўзим,
Она бўлмоқ — азобли ҳузур...
Download 18,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish